Кечагина ўтган кунимиз

Гуржистон ЕИга ассоциатив аъзоликка энг яқин давлат

ЕИда раислик қилувчи Испаниянинг ташқи ишлар вазири Анхел Моратинос кеча расмий ташриф билан Гуржистонда эди. У касбдоши Григол Вашадзе билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борди. Айни замонда, у ЕИда раислик қилувчи мамлакатнинг ташқи ишлар вазири сифатида…

Паркент тумани ИИБ ТБ бошлиғи Ҳайитали Игламов БМТдан нажот сўрамоқда

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган 8-сонли пресс-релизида айтилишича, Тошкент вилояти Паркент тумани ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи Ҳайитали Игламов БМТнинг тегишли қўмиталаридан ёрдам сўрамоқда экан. Ҳаёти-ю соғлиғи жиддий хавф остида бўлган милиция зобити шу йилнинг 10 февраль куни Паркент…

Ўзбекистонда аёлларни мажбурий стерилизация қилиш борми?

CA-News агентлигиниг бугунги хабаридан маълум бўлишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Фергана.ру" сайти тарафидан тарқатилган бир хабарни ёлғонлаб, Ўзбекистонда аёлларни яширинча, аёлларнинг ўзига билдирмасдан стерилизация қилиш йўқлигини билдирган. Айни замонда, ихтиёрий стерилизация бор эканлиги, у замонавий усуллар билан қилиниши айтилган. Ўзбекистонда…

“Ҳаракат” хатқутисидан: “Замона зўрники экан!”

Уйланиб, икки нафар фарзандли бўлгунга қадар томорқа олиб, уй-жой қуриш учун қаттиқ ҳаракат қилдим, аммо тайинли натижага эриша олмадим. Тўрт нафар укам мактабни битиргандан сўнг ўзимдан билиб, «Жойилма» маҳалласидан ижарага уй олиб, кўчиб чиқдим. Аммо менинг кўз ўнгимда ҳамқишлоғимиз Холтўра…

Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Машъал” канали журналисти туғруқхонада оламдан ўтди

Кеча тушдан сўнг Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Машъал” канали муҳаррири, журналист Дилфуза С. шаҳар туғруқхоналаридан бирида жарроҳлик амалиёти (кесаревча кесиш) пайтида оламдан ўтди. 34 ёшли журналистнинг ўлими кўпчилик ҳамкасбларни изтиробга солди. Ўлимнинг сабаби ва чақалоқнинг сақлаб қолинган-қолинмагани ҳақида маълумот йўқ. Марҳума журналист…

Руминия президенти Қозоғистонда, у ЕХҲТ саммитини Остонада ўтказиш тарафдори

Остонага арсмий ташриф билан келган Руминия президенти Траян Бэсеску бугун қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбой билан учрашди. Табиий, улар икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантирш масалаларини муҳокама қилдилар. Руминия давлатининг раҳбари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитини Остонада ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлашини ҳам…

“Ўз уйингни ўзинг асра!”, коллежингни ҳам!

Шу йил 22 февралдаги хабарларимизда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қўш хотинли аъзоси Алишер Бурҳоновнинг Сирдарё вилояти телевидениесидан оила мустаҳкамлиги борасида фуқароларга сабоқ бераётгани хусусида ёзгандик. Мазкур хабаримиздан руҳланган сенатор, у айни пайтда Гулистон касб-ҳунар коллежи директоридир, антиқа кашфиётга қўл урди.…

Украина парламенти Юлия Томшенкони истеъфога жўнатди

Ҳозиргина Олий Рада Бош вазир Юлия Тмошенкога ишончсизлик билдирувчи резолюция қабул қилди. Параламент сессиясида қатнашаётган 286 депутатдан 243 киши шундай қарор учун овоз берган. Бу Бош вазирни истеъфога жўнатиш демакдир. Шундай қилиб, 5 йил аввал ҳокимиятга келган зарғалдоқчилар президентликдан кейин…

Режимбошининг кадр алмаштиришида ҳар галгидек мантиқ йўқ

Кеча Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири этиб тайинланган Авазжон Мараҳимов Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари бўлиб ишлаётган эди. Мазкур вазирлик раҳбари Азимжон Парпиев эса муттасил қонунбузарлиги, вазирликдаги носоғлом муҳит ҳамда талон-тарожлик туфайли ишдан олинган,…

Иброҳим Тотлисозннинг концерти кечиктирилди

Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида 28 февралдан бугунгача концерт бериши мўлжалланган турк эстрадаси юлдузи Иброҳим Тотлисознинг концерти 4 апрелгача кечиктирилди. Ташкилотчилар вазиятни турк хонандасининг кутилмаган юмушлари чиққан билан изоҳламоқда. Тарқатилган эълонга кўра харид қилинган чипталар куймайди, у билан 4 апрелдаги концертга…