Кечагина ўтган кунимиз

Вадим Абрамов футбол бўйича терма жамоамизга мураббий этиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон футбол Федерацияси шу кунгача “Локомотив” жамоасининг Бош мураббийси бўлган Вадим Абрамовга мамлакат терма жамоасини ҳам топширди. 2008 йилнинг сентябридан бери миллий жамоага мураббийлик қилиб, фақат омадсизликка учраган таниқли футболчи Миржалол Қосимов рутбасини топширди. Федерациянинг терма жамоалар маркази директори…

Норбой Холжигитовнинг аҳволи яна оғирлашди

Қаршидаги 64/51-жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ ҳимоячиси, собиқ “Бирлик”чи Норбой Холжигитовнинг аҳволи яна оғирлашган. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячисининг қамоқхонагабориб келган аёли Бўригул опа маълум қилди. Норбой акада қанд миқдори ошиб, ўзини ёмон ҳис қилаётганини таъкидлаган. Мазкур ҳолат…

Жиззах қўзғолони андижонча эмас, жиззахчасига бостирилди

Бугун Жиззах вилояти ИИБ биноси олдига яқинларининг озодлигини талаб қилиб чиққан намойишчилар кескин қаршиллика учраган. 35-40 чоғли хотин-қизлар болалари билан яқинларининг озодлигини талаб қилган плакатлар кўтариб олишганди. Миршаблар тўдаси гўдакларнинг йиғи-сиғисига ҳам қарамади, намойишчилар милиция машиналарига ўтказилиб, уйларига олиб бориб…

Боғдод яна портлашлар ичида, 49 киши ҳалок бўлди, ярадорлар сони 160

Сўнгги 5 кун ичида Ироқнинг пойтахти Боғдодда 4 марта портлашлар маржони юз берди. Ҳар сафар бир неча портлаш уюштирилади, бегуноҳ инсонлар ўлдирилади. Бугун шундай портлашлар маржонининг навбатдагиси Боғдод бўйлаб даҳшат сочди. Энг камида 7 портлаш бўлди, 49 киши ҳалок, 160…

Қўшнимизда халқ қўзғолоними бўлдими ёки маҳаллий давлат тўнтаришига интилиш?

Қирғизистоннинг расмий давлат агентлиги “Кабар” ва мухолифатга яқинлиги билан маълум бўлган мустақил АКИпресс ва 24.kg cайтларининг хабарларидан маълум бўладики, бугун эрталабдан мухолифатчиларнинг “Демократия ва фуқаролар жамияти учун” коалициясига кирадиган “Ота Макон” партияси ва Социал-демократик партия Талас вилоят ҳокимияти олдида митинг…

АҚШ генерали Дэвид Петреус Тошкентга келиб кетди

АҚШнинг Яқин Шарқдан тортиб, Афғонистонгача бўлган ҳудудлардаги қўшинларининг Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Дэвид Петреус кеча Остонда бўлган вақтида Ўзбекистонга ҳам келишини билдиргани бизнинг сайтда ҳам хабар қилинганди. Энди маълум бўлишича, у кечаёқ Ўзбекистонга келган ва бугун мамлакатимизни тарк этган. Бу…

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Душанбеда ҳам қуруқ ваъзхонлик қилди

Кеча тушдан кейин Тошкендан Душанбега учиб келган БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва парламентнинг қуйи палатаси спикери Шукуржон Зуҳуров билан учрашди. Тожикистон президенти Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига борадиган сувнинг 60 фоизининг манбаи Тожикистонда эканлигини, Тожикистоннинг…

Интерпол объявил в розыск дочь Саддама Хуссейна

Международная организация уголовной полиции (Интерпол) выпустила ордер на арест старшей дочери бывшего иракского лидера Саддама Хусейна, передает 5 апреля телеканал CNN. Согласно сообщению, размещенному на сайте Интерпола, 41-летняя Рагад Хусейн (Raghad Hussein) обвиняется в совершении преступлений против жизни, здоровья, свободы…

Москвадаги портлашдан Тошкентдаги “Метромаркет” жиддий зарар кўрмоқда

Тошкент метрополитенининг Ҳамза бекати устида жойлашган йирик “Метромаркет” дўконига 4-5 кундан бери деярли харидор кирмай қўйди. Бунга сабаб дўкон атрофида автомабилларнинг тўхташига рухсат берилмаётганидир. Дўкон хизматчисининг айтишича, Россия пойтахтидаги портлашлардан сўнг метро станциялари яқинида автомабилларининг тўхташи таъқиқланган. Метро бекатлари атрофидаги…

Ўзбекистон халқ бахшиси Шоберди Болтаев инсульт кечирди

Миллий достонларнинг моҳир ижрочиси, Ўзбекистон Халқ бахшиси Шоберди Болтаев ишемик инсульт хасталиги билан шифохонага келтирилди. Ҳозирда унинг аҳволи бирмунча яхшилангани айтилмоқда. Сурхондарё вилояти Бойсун туманида туғилган 65 яшар фольклор жонкуяри “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Темирхон пошшо” сингари ўзбек миллий эпосларининг дунёга танилишида…