Кечагина ўтган кунимиз

Қирғизистонда тинчлик, бир одамни ўлдиришди, бир одам йўқолиб қолди, қирғизларнинг расмий хабар агентлиги бизнинг ЎзА каби ишламоқда

Кеча биз ҳам хабар берганимиздек, ўзини Вақтли ҳукумат вакиллари деб таништирган одамлар билан кеча Жалолободда учрашувга борган Қурмонбек Боқиевнинг укаси Аҳмат ғойиб бўлганди, балки ўғирланганди. Ҳозиргача ундан бирор хабар йўқ. Вақтли ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари Олмосбек Атамбоев бу ишга алоқалари…

Ўзбекистон банкларининг умумий активи $10,9 млрд, Қозоғистонда $79 млрд, Ислом Карим алам ичида

Ўзбекистон Марказий Банкининг рус агентликларига берган маълумотига кўра, мамлакатимиздаги банкларнинг умумий активи ўтган йилга нисбатан 33,3% ортиб, 17,1 трлн. сўм, яъни $10,9 млрд бўлибди. Бу рақамларни тўғри баҳолаш учун уларни бошқалар билан таққослаш зарур. Масалан, Қозоғистон банкларининг умумий активи бу…

Ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётган гуруҳ “Эзгулик”нинг устидан арз билан Тошкент шаҳар судига мурожаат қилди

Шу йил 8 апрелдаги хабарларимизда ўзларини ҳуқуқ ҳимоячилари деб ҳисобловчи Виктория Баженова, Татъяна Давлетова, Людмила Кутеповалар ҳамда Константин Степанов сингари шахсларнинг фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига берган даъвоси қаноатлантирилмагани хусусида ёзгандик. “Эзгулик”нинг давлат рамзларини муттасил ҳақорат қилиб, мамлакатдаги аҳволни…

Виктор Янукович Украинани Россияга табиий газ эвазига сотди

Кеча Россия ва Украина президентлари Харьковда учрашдилар. Ўтган ҳафтанинг охирида бундай учрашувнинг режалаштирилгани эълон қилинганда, кун тартибида чегарадош ҳудудларда ҳамкорлик ва табиий газ нархи хусусида музокаралар борлиги айтилган эди. Аммо, учрашувдан кейин эълон қилинган натижалар ҳаммани шокка туширди. Россия Украинага…

Қирғизистонда бўлаётган воқеалардан ҳар бири ўзбек демократлари учун собоқ чиқаришга асосдир

Аввалги хабарларимизда билдирилганидек, Қирғизистондаги Вақтли ҳукумат Мудофаа вазири лавозимига Исмоил Исоқовни тайинлади. У Бақиев замонида ҳам (2005-2008 йиллари) шу лавозимда ишлган, ишдан олингач, мухолифатга қўшилган. У Бишкек марказидаги хизмат квартирасини 2005 йилда ўғли Руслан Исоқовга хусуслаштириб бергани айби билан шу…

Одамфурушликда айбланган Қаюм Ортиқов қамоқда изоляторда ўтирар экан, укаси Самандар 6 йилга қамалди

Шу йил 11 январдаги хабаримизда Британиянинг мамлакатимиздаги элчилиги экс-қўриқчиси Қаюм Ортиқовнинг укаси Самандарнинг ҳам ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди Самандар Ортиқовни акасига шерикликда айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқилгани маълум бўлди.…

Ўрис аёлни зўрлаган ўзбек мигрантлари қамалди

Бугун Иркутск вилояти Нижнеилим туман судида ўтган йилнинг 14 июнида маҳаллий жувонни зўрлаган икки ўзбек мигранти устидан маҳкама ниҳоясига етгани ва юртдошларимизнинг бири 4, иккинчиси 5 йилга озодликдан маҳрум қилингин. Бу ҳақда хабар тарқатган ўрисларнинг Регнум ахборот ширкати ширакайф ҳолатда…

Ўзбек-япон расмийлари сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, кеча Япония пойтахти Токиода Ўзбекистон ва мазкур мамлакат Ташқи ишлари вазири ўринбосарлари сиёсий маслаҳатлашувининг (политконсультация) галдаги мажлисини ўтказишган. Ҳукуматлараро ҳамкорлик ва савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган музокараларда Афғонистондаги вазият борасида БМТнинг…

ШҲТ расмийлари Тошкентга йиғилди

Бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташклотига аъзо мамлакат вакиллари йиғилиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш масалаларида кенгашди, дейилади расмий хабарда. Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ваиллари қатнашган мазкур мажлисида минтақада ўтган йили содир бўлган йирик…

“Эзгулик”чилар Осиё Тарқаққиёт Банкининг анжуманида қатнашишмоқчи

Шу йилнинг 3-4 май кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё Тараққиёт Банки Директорлар Кенгашининг 43-чи йиллик анжуманида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакиллари ҳам иштирок этиш учун ташкилий қўмитага ариза берди. Тегишли аккередетация учун ҳужжат топширган жамият Марказий бошқаруви аъзолари Абдураҳмон Ташанов…