Кечагина ўтган кунимиз

Соня Ганди Ҳиндистон Миллий Конгресси раислигига яна сайланди

Бу мамлакатда ҳокимиятда бўлган Ҳиндистон Миллий Конгрессининг (ҲМК) навбатдаги қурултойида Сония Ганди тўртинчи марта раис этиб сайланди. 63 ёшли Сония Ганди Ҳиндистонда энг обрўли сиёсатчилардан бири ҳисобланади ва 1998 йилдан бери ҲМКнинг раисидир. Маълумки, Сония Ганди Индира Ганди ўлдирилгандан кейин,…

Европарламент депутати Орол денгизи атрофини кўриб даҳшатга тушибди, шундай бўлса ҳам Ўзбекистон ҳукуматини олқишлабди

Европа Парламентининг депутати Струан Стивенсон шу кунларда қуриб бораётган Орол денгизи атрофидаги аҳвол билан танишиб даҳшатга тушганини Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбирига айтибди. Унинг гапларига кўра, шу йил кузда Европа парламентида Орол денгизи муаммоларини муҳокама қиладиган…

Хўжанд миршабхонасидаги портлаш натижасида 8 киши ўлган

Бугун эрталаб Хўжанд шаҳрида Сўғд вилоят ички ишлар бошқармаси ҳовлисида ўлимчи-террорист милиционерлар билан тўла икки автомобилни портлатувчи моддалар ортилган ўзининг ГАЗ-24 русмли автомобили билан уриб портлатганди. Аввалги хабарларда 25 киши ярадор бўлгани айтилса ҳам, ҳалок бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот…

Хитой ўз олтин-валюта заҳираларининг миқдори ва структурасини биринчи марта очиқлади, энди навбат Ўзбекистонгами?

Хитой ҳукуматининг China Securities Journal (CSJ) газетаси Халқ Банкига (Хитойнинг Марказий Банки) асосланиб билдиришича, бу мамлакатнинг олтин-валюта заҳиралари 2,45 трлн доллар экан. Заҳираларнинг 65 фоизи долларда, 26 фоизи еврода, 5 фоизи фунт стерлингда ва 3 фоизи япон иенасида номинация қилингани…

Хўжанд миршабхонасига террористик ҳужум, 25 киши ярадар бўлди

Бугун эрталаб Сўғд вилояти ички ишлар бошқармасининг ховлисида ўлимчи террорист ўзи ҳайдаётган ГАЗ-24 автомашинасини милиционерлар билан тўла бўлган иккита автомобилнинг биттасига уриб портлатгани ҳақида маҳаллий ва Россия хабар агентликлари хабар бердилар. Портлаш натижасида ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ. Аммо,…

Хонанда Ҳосила Раҳимовага вақтинча таъқиқ қўйилди

“Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимовага берилган А0986-сон лицензия бекор қилинган. Бунга хонанданинг мустақиллик байрами тантаналарининг репитицияларига кечикиб келгани сабаб бўлибди. Халқ қўшиқларининг моҳир ижрочиси бўлган бу санъаткор энди уч ой давомида концерт бериш ҳуқуқидан…

Путин и лидер одной из партий Киргизии обсудили помощь этой республике

Премьер России Владимир Путин обсудил в четверг с лидером социал-демократической партии Киргизии Алмазбеком Атамбаевым помощь республике, сообщил журналистам пресс-секретарь главы правительства Дмитрий Песков. «В ходе состоявшейся беседы Путин проинформировал Атамбаева о принятом в четверг на заседании президиума правительства (решении) о…

Алпинист юртдошимиз ғойиб бўлди

Тяньшан тоғ тизмасидаги “Победа” чўққисини забт этган уч нафар алпинистнинг бедарак йўқолгани айтилмоқда. “Интерфакс” ахборот ширкати тарқатган маълумотда бири юртдошимиз бўлган бу гуруҳ аъзоларининг исми-шарифлари келтирилмаган. Алпинистлар гуруҳи шу йилнинг 24 июлидан августи сўнгига қадар давом этган саёҳатдан қайтаётган эди.…

Икки судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси Раҳмонов ҳамда мазкур суд судьяси Маҳмуда Абдуваҳобоваларга нисбатан порахўрлик эпизоди билан жиноят иши қўзғатилган. Маҳкамага яқин манбаларга кўра, судья ва суд раиси келишган ҳолда хусусий фирмалардан бирига давлат мулки бўлган йирик…

“Эзгулик”чиларни Салимбойнинг шотирлари “разбор” қилди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоллари Абдумалик Берданов ҳамда Фахриддин Раҳматовларни Тошкент шаҳридаги Собир Раҳимов метро бекати олдидан оқ рангли “Дамас” автомобилида тутиб олиб кетган номаълум шахслар пойтахтнинг Ҳамза туманидаги хусусий хонадонлардан бирида сўроқ қилишди. Ўзларини таниқли…