Кечагина ўтган кунимиз

Венада ўзбеклар Қирғизистон жанубидаги воқеалар бўйича пикет ўтказди

Шу йилнинг 1 – 2 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Остонада ўтказиладиган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити арафасида бу ташкилотнинг Австрия пойтахтида жойлашган қароргоҳи олдида бир гуруҳ қирғизистонлик ва ўзбекистонлик ўзбеклар ҳамда уларни қўллаб қуватловчи бошқа миллат вакиллари пикет ташкил…

Қутлуғ майдонда (Ўзбек инсонпарвар демократлари оғир жудоликка учради)

Мамлакатда инсон ҳуқуқлари дахилсизлигига эришиш учун ўтган асрнинг 90 йилларида бошланган кураш, Абдуманноб Пўлат номи билан бевосита боғлиқдир. Бугунги кунда мамлакат ичкарисида ва ташқарисида фаол иш олиб бораётган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари: “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти”, “Мустақил инсон ҳуқуқлари жамияти”, “Инсон…

Тошкентда паспорт тизими кучайтирилган тартибга ўтди

Пойтахтимизда паспорт рўйхатидан (прописка) ўтмаган ёхуд уч кундан ортиқ рўйхатсиз яшаётган шахсларни жаримага тортиш, уларни Тошкентдан қувиб чиқариш кампанияси бошланди. Кеча ва бугун ижара уйларда яшовчи, пропискасиз ишга жойлашганлар, мардикорлар, 3 кундан ортиқ яшаётган меҳмонлар ёппасига маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Тошкентнинг…

“Ҳаракат” хатқутисидан: “Муродилло Холмуҳамедов – Президентнинг душмани!”

Мазкур хатим бир қанча республика газеталарига, телевидение ва радиога юборилган, лекин ҳеч бир жойда чоп қилинмади. Янаям тўғрироғи, мен мурожаат қилган оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳозирги кунда Самарқандда илондек семириб, аждаҳога айланган Самарқанд вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Муродилло Холмуҳамедов…

Қашқадарёлик педагоглар: “Адоғи йўқ шанбаликлардан дод!”

Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан вилоят мактабларига юборилган билдиргида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ўрта мактабларда ҳашар эълон қилингани айтилади. Ҳашарда қатнашмаган педагог ва ўқувчилар ҳашардан тушадиган маблағлар тўпланувчи ҳисоб рақамига муайян даражада пул ўтказиши шартлиги кўрсатилган. Охири кўринмайдиган,…

Ислом Каримнинг Қирғизистон борасида Кремль билан позицияси бир хил, уни мувофиқлаштириш давом этади

Россия президентининг матбуот хизмати Дмитрий Медведев билан Ўзбекистон президенти Ислом Карим ўртасида навбатдаги телефон суҳбати бўлганини хабар қилди. Улар бир қанча масалалар, хусусан, қўшни Қирғизистондаги вазиятни ўнглаш борасида сўзлашган, Қирғизистонда турғун сиёсий вазият Марказий Осиёдаги хавфсизликнинг шарти экани хусусида бир…

Масхарабоз қонунчиларимиз 2011 йил бюджетини тасдиқладилар

Расмий хабарга кўра, кеча Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси мамлакатимизнинг 2011 йилги бюджети лойиҳасини муҳокама қилиб, уни ҳеч бир ўзгаришсиз қабул қилди. Бюджет лойиҳаси бўйича нутқ сўзлаган Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Молия вазири Р.Азимов ва Қонунчилик Палатаси Бюджет ва иқтисодий…

Роза Отунбаева бир ҳафта ичида икки марта Владимир Путин билан учрашди, АҚШ четда қололмайди, навбат Ҳиллари Клинтонга

Рус ва қирғиз агентликларининг хабарларидан маълумки, Қирғизистоннинг вақтли президенти ва Вақтли ҳукуматининг раҳбари Роза Отунбаева Санкт-Петербургда ўтказилган Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятига кирувчи мамлакатлар бош вазирларининг 19 ноябрдаги ва ШҲТнинг кеча Душанбеда бошланган бош вазирлар йиғилишлари доирасида икка марта Россиянинг хўжайини Владимир…

Душанбеда ШҲТ бош вазирлари йиғилган, Шакват Мирзиёевнинг боши осмонда

Кечадан бери Тожикистон пойтахти Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи 6 мамлакат бош вазирларининг йиғилиши бўлмоқда. Ўзбекистондан бошқа мамлакатларда берилаётган бу йиғилишга оид расмий хабарларнинг диққатга сазовор биттагина жойи бор. У ҳам бўлса, хабарларга илова қилинган расмда Ўзбекистон бош вазир Шавкат…

Россиядан пул жўнатиш бўйича ўзбеклар дунёда биринчи – сўнгги кварталда $885 миллион

Русларнинг Марказий Банкаси ўз сайти орқали тарқатган маълумотга кўра, шу йилнинг учинчи кварталида Россиядан Ўзбекистонга банклардан ташқари йўллар билан $885 миллион пул жўнатилган. Солиштириш учун қуйидаги рақамларни келтириш фойдали. Масалан, шу даврда Хитой ва Гуржистонга 156 миллион доллардан, Тожикистонга 753…