Кечагина ўтган кунимиз

Михаил Горбачевга Путин ва Медведевнинг манманлиги ёқмапти, аммо ўзининг ножиддийлиги ҳам қизиқ

Узоқ йиллардан бери Путинни номигагина танқид қилиш одатини чиқарган собиқ СССР президенти Михаил Горбачев “Свобода” радиосига берган интревьюсида яна шундай қилибди. Масалан, 2012 йилда бўладиган президент сайловлари ҳақида у шундай дейди: “Менга Путин ва Медведевнинг бу масала бўйича ўзларини тутиши…

Арабча масхарабозлик: Муаммар Каддафининг ўғли халққа мурожаат қилди

Бу ҳақда хабар берган ахборот воситалари Ливия диктаторининг ўғли Сейф ал-Ислом ким сифатида халққа мурожаат қилганини айтишмайди. Ҳар ҳолда, Ливиябоши-2 сифатида бўлса керак. Сейф ал-Ислом жорийдаги ҳокимият хатолар ҳам қилганини тан олиб, халқни бирлашишга, мамлакат муаммоларини биргаликда ҳал этишга чақирган.…

Россия столга мушт урди, Ҳамид Карзай орқага чекиндими?

Жаҳоннинг оммавий ахборот воситалари АҚШ Афғонистонда доимий ҳарбий базалар яратиш бўйича бу мамлакат раҳбарлари билан музокара олиб борётганини билдиришгандан кейин, Россиянинг жаҳли чиқибди. Бу – отдан тушса ҳам, эгардан тушишни истамаётган русларнинг ҳақиқий юзини кўрсатадиган воқеадир. Чунки, илдизлари Афғонистонда бўлган…

Оппозиционеры вывесили перед Кремлем огромный баннер с Путиным за решеткой и Ходорковским

Активисты движения «Мы» вывесили на мосту напротив Кремля плакат с фразой «Пора меняться» и портретами эск-совладельца ЮКОСа Михаила Ходорковского и премьер-министра Владимира Путина за решеткой, сообщает «Эхо Москвы» со ссылкой на лидера движения «Мы» Романа Доброхотова. В сети уже появился…

Араб дунёсидаги оловларнинг учқуни Ўзбекистон устидан сакраб Хитойга ҳам борди

Бугун Хитой пойтахти Пекинда 100 га яқин киши митинг қилиб, демократия, овқат, уй-жой ва адолат талаб қилишди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Воқеа гувоҳларининг айтишича, полиция кучлари митингни дарҳол шавқатсизлик билан тарқатиб юборган. Қамалган, яраланган ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот…

Ўзбекистонда хабарчилик ҳали ҳам масхарабозлик савиясида, аммо сатрлар орасидан маълумот олиш санъати ҳам муҳим

18 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23:41 да эълон қилинган хабаримизда, Ўзбекистоннинг расмий давлат хабар агентлиги ЎзА ва бу каби хабарларни тарқатиш асосий вазифаси бўлган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк раҳбарлигидаги ҳайъатнинг…

Ливия диктатори Муммар Каддафи намойишчиларга қарши уруш бошлади

Бу мамлакатнинг аҳоли сони бўйича иккинчи шаҳри Бенгазида мавжуд режимга қарши бошланган оммавий намойишлар бутун мамлакатга тарқашидан қўрққан режимбоши Муаммар Каддафи армияни ишга солди. Бу шаҳарга қуролли қўшинлар олиб кирилди. Жаҳон оммавий ахборот воситаларинг билдиришича, кеча ва кечаси 200 дан…

Ислом Карим ва Александр Лукашенко – мухолифларнинг бошини ёриш усталари

Кеча, шанба куни журналистлар билан учрашган Белорусиянинг диктатор-президенти Александр Лукашенко мухолифат билан орасидаги муносабатларга оид саволларга ҳам жавоб берди. Русларнинг “Интерфакс” агентлиги билдиришича, Александр Лукашенко ўз мамлакатида конструктив мухолифат пайдо бўлиши мумкинлигини гапирибди. Табиий, унинг фикрича, бугунги мавжуд мухолифат конструктив…

Мисрда 1996 йили тузилган партия эндигина рўйхатга олиниб, 220 сиёсий маҳбус озод қилингани ва Ўзбекистон билан ўхшашликлар

Бу мамлакатда мавжуд режимга мухолиф бўлган “Васат (Марказ) Партияси 1966 йилда тузилган бўлиб, шу вақтгача тўрт марта расман рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилган, аммо фақат юқорининг кўрсатмаси билан ишлайдиган давлат муассасалари, тўрт марта унинг аризасини рад этишган экан. Кеча бу партия…

Америкалик экспертлар АҚШ Марказий Осиёга эътиборни кучайтириши керак деганда, демократияни назарда тутмадилар

Вашингтондаги Жон Хопкинс Университетининг исломкаримфарастлиги ва демократия принципларидан узоқлиги билан танилган профессори Фредерик Старр раҳбарлигида юритиладиган Ипак Йўли Янгиликлар Тасмаси сайтининг (silkroadnewsline.com) билдиришича, қандайдир америкаликларнинг Эксперт Гуруҳи махсус доклад тайёрлаб, АҚШ маъмуриятини Марказий Осиёга эътиборни кучайтиришга чақирибди. 10 кишилик бу…