Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
Бутунжаҳон қозоқлар Қурултойи бўлиб ўтди, ўрислар ўз ватандошларининг тақдиридан қайғурмоқда, ўзебклар-чи?
Бир муддат муқаддам Қозоғистонда Бутунжаҳон қозоқлар Қурултойи ўтган эди. Бугун тарқатилган хабарлардан маълум бўлишича, Россия Федерацияси Хориждаги ватандошлар ҳукумат комиссиясининг мажлиси ҳам ўтибди. Ҳар икки анжуманда ҳам қозоқ ва рус миллатининг истиқболлари, бутун дунёдаги миллатдошлар тақдиридан қайғуриш масалалари ўртага чиққан…
