Кечагина ўтган кунимиз

Отказ в заоблачных правах (Суд подтвердил отказ Минюста в регистрации ПАРНАСа)

Замоскворецкий суд Москвы вслед за Минюстом отказал Партии народной свободы в регистрации. Представитель Минюста убедила суд не обращать внимания на «заоблачную» европейскую Конвенцию о защите прав человека и российскую Конституцию, в которых нет тех оснований для отказа в регистрации партий,…

АҚШнинг Dow Jones индекси бироз ортти, Ўзбекистонда ўзгариш йўқ, пул йўқ қилинса, инфляция ҳам бўлмайди

Баъзи кунларни ҳисобга олмаса, АҚШда дефолт хавфи туғилгандан бери, ҳатто дефолт хавфи бертараф этилгандан кейин ҳам, тушиб бораётган Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones, шанба ва якшанба кунларидаги дам олишдан кейин кеча, душанба куни бироз ортти. Кеча бир кунлик…

Туркияда давлат ишида ишлайдиганлар учун Рамазон байрами – 1 ҳафта

Туркияда Рамазон ва Қурбон ҳайитларида 3 кундан дам олинади. Келаётган Рамазон байрами 30 август, яъни сешанба кунига тўғри келгани учун, ҳукумат қуйидаги қарорини бугун эълон қилди. Давлат ишида ишлайдиганлар 29 август, яъни душанба кунининг иккинчи ярмида ва жума куни тўлиқ…

Янги сайланган қозоқ сенаторларининг ҳаммаси “Нур-Отан” партиясидан

19 августдаги хабаримизда Қозоғистон парламенти – Мажлиснинг юқори палатаси бўлмиш 47 ўринли Сенат қисман янгилангани, 16 аъзоси янгидан сайланганини билдиргандик. Кеча вилоят Кенгашлари тарафидан сайланган янги 16 сенаторнинг исмлари эълон қилинди. Уларнинг бир нафари, исмига кўра, рус миллатига оид, қолганлар…

Қирғизистоннинг Бозор-Қўрғон туманида ўзбек аслли Россия фуқаросини уриб ўлдирган милиционерлар уй ҳибсига олинди

Бозор-Қўрғонда туғилиб-ўсган, кейинчалик Россияга кетиб, ўша ерда фуқаролик олган Усмонжон Холмирзаев шу йил 7 августда оиласи олдига келганжа, уни қирғиз милиционерлари ушлаб кетишган ва чиқариб юблориш учун $6 минг талаб қилишган. Унинг турмуш ўртоғи Зулфия Холмирзаева милиционерларга 30 минг қирғиз…

Қозоғистон элчиси Тошкентда брифинг берди, ўзбек журналистлари ундан ўзбек мактабларининг бекилиши ҳақида савол сўрадиларми?

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчиси Борибай Жексембин Қозоғистон Конституцияси куни муносабати билан Тошкентда брифинг бериб, авваламбор ўзбекларни мустақилликнинг 20 йиллиги билан табриклаган. Сўнгра у Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар, ўз мамлакатининг Нурсултон Назарбой лидерлигида қилаётган…

Андижонда “Эзгулик”чиларга яна босим кучайди

Бу ҳақда таҳририятимиз хатқутисига Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Андижон вилояти бўлими Ташаббус гуруҳи раҳбари Мусажон Бобожоновнинг хабари келиб тушди. Хабарда айтилишича, ташаббус гуруҳи аъзоларидан бири Одина Олимовага нисбатан босимлар кучайган. Хусусан, вилоят ҳокими топшириғи билан “Эзгулик”чининг олдига келган Амир…

Ўзбекистонда интернет цензураси кучайтирилмоқда

Ўзбекистон режими ўз идеологияси дахлсизлигини сақлаш мақсадида ахборот хавфсизлигини назорат қилишнинг янги босқичига ўтди. Энди интернет нашрларида чоп қилинаётган маълумотларни ўрганиш ва уларга баҳо бериш мақсадида мамлакатнинг кучишлатар тизимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат махсус эксперт комиссияси ташкил этилади. Комиссия Ўзбекистон…

Триполида жанглар Каддафининг қароргоҳигача етиб келди, аммо унинг ҳукумати ҳали йиқилмади

Давлат структурасида расмий лавозими бўлмаса ҳам, Ливиянинг ҳукмдори деб ҳисобланувчи Каддафийнинг қароргоҳи қўзғалончилар тарафидан қуршаб олинган, ҳозир ҳам уни қўлга олиш учун жанглар кетмоқда. Каддафийнинг ўзи қаердалиги номаълум. Унга икки давлат – Жанубий Африка Республикаси ва Венесуэла бошпана бериши мумкинлиги…

Тожикистонда ўзбек мактаби ёпилган, бундан норози пенсионер миллатчи сифатида қамалган

ЦентрАзия интернет нашри тарқатган маълумотга кўра, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Матча туманидаги 9-сонли ўзбек тилига ихтисослашган ўрта мактаб фаолияти тугатилиб, бу ерда тожик тили ўқитила бошлабди. Бундан норози бўлиб туман ҳокими Каримбой Ҳикматов ҳузурига кирган маҳаллий пенсионер Холтемир Шерматов миллатчиликда айбланиб,…