Кечагина ўтган кунимиз

Охирги бир ҳафтада 357 поғана тушган Dow Jones индекси кеча бир кунда 249 га ўпирилди

Ўтган ҳафтада Dow Jones 357 поғана пастга тушгани, бу тушиш туфайли ўтган ҳафта ўтган ойнинг энг ёмон ҳафтаси бўлганини ёзган эдик. Кеча эса, бир кунлик тушиш 249 (2.11%) бўлди. Яъни, навбатдаги ўпирилиш бўлди. Энди Dow Jones индексининг абсолют миқдори 11547…

Миср ҳукумати истеъфо сўради, Ҳарбий Кенгаш қабул қилди, ўзбеклар ўйлаб кўрадиган нарсалар ҳам бор

Қоҳирадаги намойишни бостиришда жароҳатланганганларнинг сони 2 мингдан, ўлганларнинг сони 30 дан ошгандан кейин, “Ҳусни Муборакдан нима фарқимиз қолди?” деган ҳукумат истеъфо сўради, ҳокимиятдаги Ҳарбий Кенгаш буни қабул қилди, аммо ҳали қарорини расман эълон қилмади. Бу ҳақда хабар берган агентликларга кўра,…

“GM-Ўзбекистон” 10 ойда Россияга сал кам 80 минг автомобиль сотди

Европа Бизнеси Ассосиациясининг Авто-ишлаб-чиқарувчилар комитетига асосланиб тарқатилан хабарларга кўра, АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси бўлмиш “GM-Ўзбекистон” шу йилнинг январь-октябрь ойларида Россияга 79479 дона автомобиль сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30% кўпдир. Ўзбекистон Россияга автомобиль сотувчилар ичида 10 ўринни эгаллабди. Nexia…

Қоҳирадаги Таҳрир майдонида ўлган намойишчиларнинг сони 33 га чиқди

Кеча Миср пайтахтида яна Қоҳира майдонини тўлатган намойишчилар Ҳусни Муборак қулатилгандан кейин ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлардан тезроқ ҳокимиятни қонун бўйича сайланганларга беришни талаб қилишди. Аввалига майда-чуйда талаблар ўртага отилди, аммо тезда асосий талаб ҳарбийларнинг ўзига қарши бўлиб кетди. Намойишчиларга қарши…

Собиқ Адлия вазири Равшан Муҳитдинов ҳибсга олинган

Кеча тушдан сўнг Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Равшан Муҳитдинов уйидан Тошкент шаҳар прокуратурасига чақиртирилган ва шу ернинг ўзида ҳибсга олинган. Унинг Тошкент шаҳар ИИББнинг тергов изоляторида сақланаётгани айтилмоқда. Унга пора олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб айби қўйилиши мумкин.…

Қашқадарёда миршаббоши ҳибсга олинди

Икки кун аввал Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи, полковник Воҳид Абдуллаев МХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ҳибсга олинган. Ҳозирча расмий бўлмаган маълумотга кўра, миршаббоши коррупциявий жиноятда гумонланмоқда. У муқаддам Нишон тумани ИИБ бошлиғи, Қашқадарё вилояти ИИБ тергов бошқармаси…

Число жертв столкновений на площади Тахрир достигло 12 человек, армия применила резиновые пули

Количество погибших при столкновениях сил правопорядка и протестующих на площади Тахрир в столице Египта достигло 12 человек, сообщает Reuters. Накануне вечером тысячи демонстрантов, выдавленных с Тахрир, уже вернулись на площадь и продолжили акцию протеста. Армия несколько раз пыталась разогнать демонстрантов…

“Маърифат маркази”нинг ишга тушиши 110 нафар маърифатчини тирикчиликдан маҳрум қилди

Шу йилнинг 16 ноябрь куни Президент Ислом Карим томонидан очилган “Маърифат маркази”нинг ишга туширилиши 110 нафар маърифат фидойисининг ишсиз қолишига сабаб бўлибди. Яъни, марказга кўчиб келган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига 110 та иш ўрнини қисқартириш буйруғи келган. Марказ…

Ҳомиладор аёл фарзанди ва жияни билан биргаликда ўлдириб кетилган

Шу йилнинг 18 ноябрида Тошкент шаҳар Чилонзор туманининг 19-даҳасидаги кўп қаватли уйда 22 яшар Шоҳида Жўраева, унинг бир ёшли қизи ва ўша кезда уларникида меҳмонда бўлган жияни Марзия Акбарова (8 ёш) ўлдириб кетилган. Кундузи соат 14-15 оралиғида содир этилган бу…

“Эзгулик”: диндор учун ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 11 октябрида Сирдарё вилояти Бахт шаҳар Ғалаба кўчаси 14/2-уйда яшовчи фуқаро Манзура Каттахўжаеванинг жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани суди томонидан ҳижобга ўхшаш рўмол ўрагани боис энг кам маош миқдорининг 4 баравари – 586…