Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистон тожикларга газ беришни тўхтатди, қирғизларга эса кўпайтирди

Бугун Душанбеда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Дaвлат Назриев Ўзбекистон томони табиий газ етказиб беришни ҳеч бир изоҳсиз тўхтатиб қўйгани ҳақида баёнот берди. Унинг айтишича¸ қўшни Ўзбекистон қишнинг чилласида табиий газ узатишни тақа-тақ тўхтатган. Ўзбекистон томони эса 2012 йил…

Мустақиллик йилларида 4 миллион оила қурилибди, қанчаси бузилибди?

Шунча оила қурилгани ҳақида Ўзбекистон Адлия вазирлигига таянган оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишган. Ўзбек жамиятида оиланинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатишга уринилган мақолаларда қанча оиланинг барбод бўлгани, ажримлар ҳақида ҳеч гапирилмайди. Ваҳоланки, сўнгги йилларда оилаларнинг ажрашиши ҳолатлари кўпаймоқда. Ҳатто пойтахт Тошкентда…

Ўзбекистонда ўрис автомобилларига имтиёз берилди

Президентнинг 30 декабрдаги қарори билан Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган автомобиллар янги йилдан бошлаб йўл солиқлари тўловидан озод қилинган. Шунингдек, ўрис автомашиналарига бошқа турдаги солиқ тўловлар борасида ҳам имтиёзлар берилган. Қарорга кўра, Украинада ишлаб чиқарилган автомашиналарнинг сотилишида ҳам шундай имтиёзлар мавжуд.…

Dow Jones янги йилни яхши бошлади

АҚШда янги йил байрами – 1 январь – бозор кунига тўғри келгани сабабли, 2 январь ҳам байрамга қўшиб берилган. Шу сабабли, 30 декабрь – 2 январь кунлари ишламаган Нью-Йорк фондлар биржаси кеча бу йилги биринчи савдо кунини ўтказди. 3 январь…

Қўрққан олдин мушт кўтарар: Ўзбекистон ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиси ва мухолифат фаоли Ҳайит Абдуллаевга қарши ҳужум бошлабди

Бугун Россиянинг “Новости” ахборот агентлиги тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси, “Эзгулик” жамиятининг фаоли Ҳайит Абдуллаев ўзи ишлайдиган республика психиатрия касалхонасининг ходимлари билан психотроп дориларни ноқонуний сотишда айбланиб қўлга олингани ва уларга қарши Жиноят Кодексининг 373-чи моддаси (психотроп моддаларни сотиш ва сақлаш) бўйича…

Қўшнимиз тожиклар учун транзит нархини 32 фоизга оширдик

"Тожикистон темир йўллари" ширкати Ўзбекистон томонининг ўз ҳудудидан ўтувчи транзит юклари учун тўлов тарифини 32 (!!) фоизга оширгани ҳақида маълум қилди. Бундан ғазабланган тожик расмийлари ҳам Ўзбекистон учун транзит нархларини оширган, аммо тожик темир йўлига мамлакатимизнинг эҳтиёжи деярли йўқлиги учун…

Из почтового ящика «Харакат»: Посол Азербайджана в Узбекистане – просто выскочка

Сегодня узбекистанцами являются более 4 тысяч азербайджанцев, которые в основном компактно живут как в столице Ташкенте, так и крупных индустриальных Ферганской, Самаркандской, Бухарской и Навоийской областях. Близкие по духу, традициям и ментальности азербайджанцы всегда в мире и согласии жили и…

Ўзбекистонда газеталар нархи ошди (Тўлатилган версия)

Аммо бу матбуот нашрларига нисбатан аҳоли ўртасида талаб ошди, дегани эмас. Аксинча, ўқувчилари сони тобора камайиб бораётган марказий нашрлар таннархи ошиши муносабати билан сотувдаги баҳосини оширган. Масалан, ҳукуматнинг бош расмий нашри бўлган “Халқ сўзи” 300 сўмдан 400 сўмга кўтарилган. “Тошкент…

Ўзбекистон банкларида омонатлар музлатилган: пул жўнатламалари эгаларига берилмаётир

Ўтган йилнинг 26 декабридан бери Ўзбекистондаги “Капиталбанк”дан ташқари барча молия муассасалари пул қўйилмалари, омонатлар ва пул ўтказмалари орқали хориждан келган валютани эгаларига бермаяпти. Бугун “Турон”, “Трастбанк”, “Буюк ипак йўли” сингари бир қанча тижорат банклари, давлат молия муассасаларида сўров ўтказган мухбирларимиз…

“Ҳаракат” хатқутисидан: Юсуф Жума Абдураҳим Пўлатга

Абдураҳим Пўлатга Нотузик қавмнинг тузугидирсиз Ҳар қалай мен учун бузругидирсиз. Гарчи ҳамиша ҳам ҳақни демассиз Шукрким Солиҳдек сотқин эмассиз. Озодлик адл деб ҳайқирди Бирлик Миллатни бирликка чақирди Бирлик. Энг қора кунларда бўлдингиз пешво Хиёнат туфайли сўнди бу зиё. Эрман деганларни…