Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистон ҳукумати: «Болалар энди пахта термайди»

Қатор маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ўзбек Парламенти томонидан ратификация қилинган «Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини таъқиқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича тезкор чоралар тўғрисида»ги Конвенция ижросини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар Режасини тасдиқлади. Режага кўра, энди болалар…

Обид қорининг онаси оламдан ўтди

Швецияда истиқомат қилаётган диний уламо Обид қори Назаровнинг онаси, 74 ёшли Муҳаррам Назарова бугун Тошкентда тупроққа берилибди. Ўғлига уюштирилган суиқасддан бехабар она анча пайтдан бери тўшакка михланиб қолган экан. Онахонни Аллоҳ раҳматига олсин!

Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлиги хавф остида, аммо Миллий Хавфсизлик Кенгашининг бу билан иши борми?

Мамлакатимизнинг хавфсизлигига ташқаридан ҳеч қандай хавф йўқ. Афғонистон ва Покистонда илдиз отган ислом экстремизми бизсиз ҳам Ғарб тарафидан йўқ қилиниши шубҳасиз. Ташқарининг ёрламисиз эса, мамлакат ичида ислом экстремизми ва терроризми ҳеч қачон сезиларли куч бўлолмайди. Хавфсизлигимизга хавф бошқа ерлардан чиқмоқда.…

Ўзбекистонлик рус журналисти Елена Бондарь жавобгарликка тортилиши мумкинми?

Бир қатор оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларда журналист Елена Бондарь Тошкент шаҳар ИИББ томонидан дастлаб маъмурий тартибда, сўнгра жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилмоқда. Ҳозирда унга нисбатан миллий, диний ва ирқий адоват қўзғатувчи материалларни тарқатиш, сақлаш сингари эпизодлар билан суриштирувлар олиб…

Кофи Аннан назвал срок прекращения насилия в Сирии

Спецпредставитель ООН по Сирии Кофи Аннан поставил властям этой страны условие, согласно которому реализация плана мирного урегулирования сирийского конфликта должна начаться не позднее 10 апреля 2012 года. Как передает Agence France-Presse, президент Сирии Башар Асад согласился с этим условием. Об…

Телефон рақамларни териш халқаро андозаларга мослаштирилмоқда, сифат-чи?

Шу йилнинг 5 апрелидан мелисага қўнғироқ қилмоқчи бўлган одам авввалги каби «02»ни эмас, балки «102» рақамини теради. Шунингдек, ёнғин хизмати, шошилинч тез тиббий ёрдам, газ ҳалокати ва бошқа тезкор хизматларнинг телефон рақамлари олдига ҳам «1» қўшилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Алоқа…

Тошкентга Кипр Ташқи ишлар вазири келади

Бу ҳақда Кипрнинг бир қанча оммавий ахборот воситалари маълум қилган. Хабарларга кўра, бу мамлакат бош дипломати Эрато Козак-Маркуллис Ўзбекистон билан ўзаро муносабатларни изга қўйиш, дипломатик алоқалар ўрнатиш мақсадида келмоқда. Арманистон ва Қозоғистон сафарларидан кейин Тошкентга келаётган меҳмоннинг Оқсаройда, сўнгра Ўзбекистон…

Сингапур ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида сиёсий аҳдлашувлар ўтади

Бугун Ўзбекистонга келган Сингапур Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазири Масагос Зулқифли бошчилик қилмоқда. 6 апрелга қадар юртимизда бўладиган бу мамлакат ҳукумати вакиллари турли доираларда учрашувлар ўтказади, музокаралар олиб боради. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тарқататган хабарларда икки ҳукумат вакилларининг сиёсий аҳдлашувларига…

Москвада “Ўзбек тили дарслиги” нашр этилди

Яқинда Москва Давлат Тиллар Университетида “МДҲ мамлакатлари учун ўзбек тили дарслиги” (Учебник узбекского языка для стран СНГ) номли китоб нашрдан чиққани Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги тарафидан фақат рус тилида эълон қилинди. Китоб Москва Давлат Тиллар Университети мутахассислари билан…

Тожикларнинг ТАЛКОси газсиз қолди, Тошкентда газ бўйича ўзбек-тожик музокаралари бормоқда

Аввалги хабарларимздан маълумки, Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб Тожикистонга табиий газ беришни тўхтатиб қўйди. Тожикистон тарафи Ўзбекистонни ўзи имзолаган шартномани бузишда айбласа, Ўзбеистон тарафи шу йил янаврь ойида бир квартал учунгина шартнома имзолаганини айтмоқда. Расмий маълумотларга кўра, ТАЛКО тожик тарафи Ўзбекистондан…