Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистонда футбол солиқдан эмас, коррупциядан озод қилиниши керак

“Спорт” телеканали хабарига кўра, ҳукумат қарори билан футбол клублари, Ўзбекистон футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлимлари 3 йил муддатга солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилинган. Мамлакатда футболни ривожлантириш, клубларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилган…

ШҲТнинг аксилтеррор машғулотларида Ўзбекистон вакиллари қатнашмайди

Бунинг бирдан бир сабаби “Тинчлик миссияси – 2012” деб аталаётган тадбирларнинг Тожикистонда ўтказилаётганида, деб тахмин қилганди “Ҳаракат” сайти шу йилнинг 13 мартида берган хабарида. Бугун эса Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, исмига кўра тожик аслли Фаридун Маҳмадалиев ҳарбийларимизнинг Тожикистондаги ҳарбий…

Навбатдаги сенсация: Ўзбекистон парламентида ҳукумат танқид қилинди

Бугун Давлат бюджети ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини қўриб чиққан, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари ҳисобот даврида маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини танқид остига олган. Шунга қарамай ҳисобот феълан қабул қилинган ва ялпи мажлис муҳокамасига тасдиқлаш учун…

Бугун Пекинда ШҲТ саммити иш бошлади, ташаббус Нурсултон Назарбой қўлидами?

Тошкент вақти билан кечқурун Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити бошланди. На Россия, на Ўзбекистон оммавий ахборот воситалаи ҳали бу хусусда оғиз ҳам очмас экан, Қозоғистоннинг расмий хабар агентлиги Казинформ бу йиғилишда Нурсултон Назарбой лидерлик қилаётганинига имо-ишора қилмоқда. Казинформ агенлигинингт…

“Бирлик” қирғиз элчилиги олдидаги норозилик намойишига тайёрланмоқда

Бугун акцияни ўтказишга доир ташкилий гуруҳ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти офисида ўзаро учрашиб, пикет кун тартиби, норозилик ифода этилган плакатлар матни ва баёнот қораламасини муҳокама қилишди. “Қирғиз фашизмига барҳам берилиши” керак мазмунида бир неча плакатлар лойиҳаси тайёрланиб, 50 нафарга…

Ислом Карим Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан учрашди, стратегик ҳамкорлик ҳақида қандайдир декларация имзолади

ШҲТ саммити баҳонасида кеча Хитойга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим бугун Хитойнинг феълан Президенти, аммо расмий мақоми ХХЖ раиси деб аталадиган Ху Цзинтао билан учрашгани ва бу икки президент икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида қўшма…

Шаҳрисабзга янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сссияси чиақирил, унда ташкилий масала кўрилди. Сессия ишида қатнашган Қашқдараё вилояти ҳокими Туробжон Жўраев туман ҳокими Ўктам Хидировни ўз аризасига мувофиқ лавозимидан четлатди ва вилоят ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбсоари…

“Ўзстандарт”да раҳбар ўзгарди, стандарт ўзгарадими?

Президент Ислом Каримнинг Фармони билан Ўзбекистон Стандартлаш, метрология ва сертификатлаш агентлигига янги раҳбар тайинланди. Шу пайтга қадар биринчи раҳбарсиз фаолият юритиб келган агентликка энди Абдусалом Қурбонов директорлик қилади. У ташкилот фаолиятин яхшилайдими ёки эски “стандарт”лар бўйича ишлайверадими, кўрамиз, дейди мухбиримиз.

Хитойда янги элчимиз бу мамлакат президентига ишонч ёрлиғини топширди

Синхуа ахборот агенлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Хитойга таийнланган янги элчиси Дониёр Қурбонов бу мамлакатнинг президенти деса бўладиган, аммо расмий мақоми Хитой Халқ Жумҳуриятининг раиси деб аталадиган Ху Цзинтаога ишонч ёрлиғини топширди. Шу муносабат билан дипломатик мулозамат йўсинида ўтказилган учрашувда…

Сенсация: ЎзА Ислом Каримни Президент деди, у Хитойга жўнаб кетди

Давлатнинг расмий ахборот агентлиги ЎзА ҳар доим Ислом Каримни “президентимиз” деб тилга оларди. Бугун пешинда тарқатилган хабарнинг сарлавҳаси – “Президент Хитойга жўнаб кетди”. Хабарда Ислом Каримнинг Хитойга расмий ташриф билан кетганига урғу берилиб, у 6-7 кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида…