Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистон қобилиятсизлиги бўйича МДҲда биринчи ўринда

Америка Тинчлик Фонди (The Fund for Peace) ва АҚШда чиқадиган машҳур журнал Foreign Policy жаҳон давлатларининг қобилиятсизлик рейтингини эълон қилди. Жаҳоннинг энг қобилиятсиз, яъни ўз ҳудудларининг бутунлиги ва демографик, сиёсий ҳамда иқтисодий аҳволни назорат қилолмайдиган давлат сифатида Африкадаги Сомалия давлати…

“Пахтакор” жамоасининг мураббийлари лавозимидан четлатилди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизматига кўра, миллий чемпионат ва Осиё Чемпионлар лигасидаги қониқарсиз натижалари сабабли “Пахтакор” футбол клуби бош мураббийи Деян Журжевич ҳамда унинг ёрдамчиси Дражен Дукичлар лавозимидан четлатилган. Бош мураббий вазифасини бажариш вазифаси вақтинчалик ёшлар жамоасига устозлик қилиб келган…

“Эзгулик”чи Эркин Қўзиевнинг ҳукми ўзгаришсиз қолди

Ўзбекитон инсон ҳуқуқлари “Эзглик” жамияти бугун тарқатган маълумотда айтилишича, 21 июнь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг кассация судлов ҳайъати жамият фаоли Эркин Қўзиевга нисбатан чиқарилган 3,2 йиллик қамоқ жазосини ўзгартирмабди. Энди ҳуқуқ ҳимоячисига белгиланган ҳукм кучга киради ва…

ЮНЕСКО анжуманида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда

Ташкилотнинг маданий бойликларнинг ноқонуний савдосини таъқиқлашга оид Конвенциясига бағишланган Париждаги симпозиумида Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари бўйича вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда ўрисларнинг Регнум ахборот агентлиги хабар қилди. Конвенцияни қабул қилган бошқа мамлакатлар…

АҚШ ва Исроил биргаликда Эронга қарши ажойиб компютер вируси яратибдилар

Бу икки мамлакат махсус хизматларининг, афтидан, атайлаб ахборот воситаларига сиздирган хабарларига кўра, Эроннинг ядровий қурол яратиш йўлидаги ишларини бузиш ниятида мисли кўрилмаган “Олов”номли компютер вируси яратилган. Бу ҳақда Вашингтон Пост газетасининг кечаги сонида каттагина мақола эълон қилинган. АҚШнинг Миллий Хавфсизлик…

Тошкентни бир зум қора қуюн қоплади

Бугун, 21 июнь куни кечга яқин Тошкент ва Тошкент вилоятининг аксар ҳудудида кўтарилган кучли шамол ва чанг-тўзон кишиларни бироз шошириб қўйди. Роса бир соат давом этган тўзон дарахт шохлари синдириб, хусусий уйлар томларига бирмунча зиён етказди. Шунингдек, қуюн бир зум…

Тўсатдан ғойиб бўлган Нурсултон Назарбой тўсатдан пайдо бўлди

Қозоғистондаги расмий ахборот воситаларининг диққат марказида доимо турган мамлакат Президенти Нурсултон Назарбой тўсатдан 12 июнда ғойиб бўлди. У Анталияда дам олишга кетгани МДҲ мамлакатлари ичида фақат “Ҳаракат” агентлиги томонидан эълон қилинди. Бугун у ҳеч нарса бўлмагандек, яна Қозоғистоннинг расмий хабарларида…

Чала муллалар учун трактор шайтон арава эди, энди памилдори ҳам шайтон бўлди

Ўзбекистоннинг чаламуллари колхозларга янги тракторлар олиб келинганда, “бу шайтоннинг аравасидир, мусулмонлар уни минишлари мумкин эмас” деганлари тарихий ҳақиқат. Мана орадан сал кам 100 йил ўтди, чаламуллалар ҳали ҳам ўзгармади. Мисрда 5-6 миллион атрофида ўзини салафий деб атаган мусулмонлар яшайди. Аслида,…

Юнонистоннинг янги ҳукумати ҳам Нью-Йорк фондлар бозорини қониқтирмади

Бир неча ой аввал ўтказилган парламент сайловларининг натижасида тузилган Юнонистон ҳукумати ЕИнинг иқтисодий кризисдан чиқиш, тўғрироғи, давлат бюджетининг ҳаражатларини камайтириш хусусидаги таклифларини қабул қилмагач, бу мамлакатда сиёсий кризис янгидан бошланган ва парламент тарқатиб юборилган эди. Ўтган якшанба куни ўтказилган сайловларда…

“Бирлик” Бош котиби Васила Иноят Самарқандга сафар қилди, партиянинг вилоят конференциясини ўтказишга келишилди

Партиянинг навбатдаги вилоят ташкилоти конференциясини ташкиллаштириш ҳамда партиявий фаолиятни жонлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида “Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят Самарқандга сафар қилди. Жомбойда партиянинг вилоят ташкилоти раиси, таниқли мухолифатчи Холиқназар Ғанини зиёрат қилиб, сафоши билан партиявий фаолият борасида фикрлашган…