Кечагина ўтган кунимиз

Нурсултон Назарбой ЕИ ва Қозоғистон ўртасида инновацион ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилмоқда, Ислом Карим бундай сўзларни билмаса ҳам керак

Австрияга расмий ташриф билан келган Қозоғистон президенти бу давлатнинг раҳбарлари билан учрашиш билан чекланмасдан, замонавий давлат раҳбарига ярашадиган кўп қиррали фаоллиу ҳам кўрсатмоқда. Бугун у Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида илмий-техникавий инновацион ҳамкорлик масалалари билан шуғулланадиган европалик экспертлар билан учрашибди.…

Туркия: Қурбон байрамига – “ҳа”, Жумҳурият кунига – “йўқ”ми?

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Туркия ҳукумати бу йил Қурбон байрамини 25 октябрга белгилади ва арафа куни бўлган 24 октябрдан Жумҳурият куни бўлган 29 октябргача 6кунлик таътил эълон қилди. Ҳокимиятда бўлган Туркиянинг исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси очиқча бўлмаса ҳам, турли…

“Foohosha”ни қутқариш керак, Хитой элчиси кутиб турса ҳам бўлардику!

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида берилган хабарга кўра, сўнги кунларда Хитой, Швейцария ва Россия элчилари вазирликда қабул қилинибди. Хабарда шунчалик умумий гаплар айтилганки, бундай учрашувларининг нимага кераги бор ўзи, деган савол туғилиши ҳам ғоят табиийдир. Аммо, ақли бор одам элчилар…

Ассоциациялар сони яна биттага кўпаяди: бу сафар ошпазларнинг боши бирикди, ўзбек хурсанд

Маҳаллий газеталар Ўзбекистон ҳукумати томонидан умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон Ошпазлар Ассоциациясини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги маълумотларни тарқатишмоқда. Ҳукуматнинг мазкур қарори миллий таомларимизни сақлаб қолиш ва оммалаштириш,…

Таниқли хонанда Зиёда автоҳалокатга учради

Шу йилнинг 20 октябрь куни таниқли эстрада хонандаси Зиёда (Қобулова) Тошкентнинг Навоий кўчасида автоҳалокатга учради. Пойтахтдаги "Висол" тўйхонасига кетаётган хонанда ўтирган автоулов қаттиқ шикастланган ва Зиёданинг ўзи Тошкент Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказига келтирилган. Маълумотларга кўра, хонанданинг аҳволи қониқарли, автоҳалокат…

“Эзгулик” раиси Васила Иноят Давлат Департаменти мулозимига: “Сиёсий ҳуқуқлар Ўзбекистондаги устивор масала бўлиши керак”

Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий Бошқаруви офисига келган АҚШ Давлат Департаментининг Демократия, Инсон Ҳуқуқлари ва Беҳнат Бюроси мулозими Даниел Надель билан ўтказилган учрашувда жамият раҳбари Васила Иноят айнан шу масалага эътибор қаратди. “Мамлакатда тобора устивор аҳамият касб этаётган…

Ўзбекистонда Қурбон байрами 26 октябрда

Араб дунёсида Қурбон байрами 26 октябрга тайинлангани, аммо Туркия ҳукумати Қурбон байрамини 25 октябрга белгилаб, арафа кунидан, яъни 24 октябрдан Туркия Республикаси куни бўлган 29 октябргача 6 кунлик таътил эълон қилганини аввалги хабарларимизда билдирар экан, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳам…

Бу дунё шунақа ўзи: Куёвсиз тўй кўрганамисиз, ана кўринг! Ўзбекнинг ҳоли билан солиштиринг!

Туркиянинг Сурия билан чегарасига яқин бўлган Усмония вилоятидаги бир тўй куёвсиз ўтказилди, дейилади бу мамлакат матбуотида берилган хабарларда. Маълумки, Туркиянинг бу минтақаларида курд террористлари билан уруш деса бўладиган кураш олиб борилмоқда. Ҳар куни қон тўкилади. Шаҳар ва қишлоқлар ташқарисида, айниқса…

Масхарабозлик: Хитойдан ўрнак олиб, Россия Давлат думаси АҚШда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланмоқчи, навбат Ўзбекистонгами?

Россия парламенитинг қуйи палатаси бўлмиш Давлат Думасида “АҚШда инсон ҳуқуқларини таъминлаш муаммолари” номли тинглов ўтказилгани бугун РИА “Новости”, Интерфакс каби таниқли ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Аммо, тинглов Давлат Думасининг умумий мажлисида бўлдими ёки биронта комитетидами, деган саволга хабарлардан жавоб…

Нурсултон Назарбой кеча Венага келди, икки кунлик ташриф бугун бошланади

У Австриянинг олий раҳабрияти ва сиёсий ҳамда бизнес доираларнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказади, Қозоғистон-Австрия бизнес-форумининг очилишида иштирок этади, дейилади Казинформ агентлигининг расмий хабарида. Нурсултон Назарбойнинг бу сафари бугун ва эртага режалаштирилган ўта интенсив учрашувларда ўтиши хабарда алоҳида айтилган ва учрашувлар…