Кечагина ўтган кунимиз

Legatum Institute : “Ўзбекистон дунёда фаровонлик бўйича 64-чи мамлакат”

Британиянинг мустақил Legatum Institute таҳлил маркази дунё мамлакатларидаги фаровонлик даражасини кўрсатувчи индекслар асосида тузилган рўйхатни эълон қилди. Турли мезонлар асосида тузилган рўйхатнинг бош қисмида доимгидек Скандинавия мамлакатлари ўрин олган. Илк ўнталикда Норвегия, Дания, Швеция, Австралия, Янги Зеландия, Канада, Финляндия, Голландия,…

Новосибирскдан Фарғонага янги авиарейс йўлга қўйилди

Россия Федерациясининг S7 Airlines авиакомпанияси Новосибирскдан Фарғонага янги рейс очилгани ҳақида хабар қилди. Илк парвоз кеча, 30 октябр куни амалга оширилди. Парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари 158 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Рейслар Airbus A320 лайнерларида амалга оширилади, дейилади ўрис оммавий ахборот…

Ҳукумат унмайдиган солиқлардан воз кечмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Norma.uz Интернет нашрига кўра, умидсиз деб тан олинган, яъни ундирилиши реал бўлмаган солиқ қарзи ҳисобдан чиқариб ташланиши керак. Қарорга мувофиқ, юридик шахс учун – бу…

Қашқадарёда ҳашарчилар маҳаллий ўсмирлар томонидан калтакланди

Нишон тумани Гулистон фермерлар уюшмасига қарашли дала шийпонида вилоятнинг Китоб туманидаги коллежлардан пахта теримига келган ҳашарчилар ва маҳаллий ўсмирлар ўртасида муштлашув бўлди. Муштлашув натижасида бир қизнинг ўмров суяги синди, икки талабанинг эса арматура зарбидан боши ёрилди. Жароҳат олган болалар туман…

Юнусободдаги эски буюмлар бозори ёпилди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг 11- мавзеидаги эски буюмлар бозори бугун ёпилди. Халқ тилидаги бу “барохолка”дан асосан пенсионерлар, қария ва ногиронлар кун кўрарди. Ҳар ҳолда кишиларнинг тирикчилик манбаларидан бири бўлган бозор ёпилишига каттагина милиция отряди жалб қилинди. Расмийлар бу ҳолни бозорга…

МДҲ саммити 5 декабрда Ашхободда бўлади

Ноябрь ойининг бошларида Ашхободда бўлиши айтиб келинаётган МДҲ саммити қолдирилгани, бунинг сабаби сифатида Путиннинг касаллиги ҳақида гаплар юрганлигини хабар қилгандик. Сўнги воқеалар кўрсатдики, Путин касал эмас, саммитнинг қолдириш сабаби номаълумлигича қолмоқда. МДҲ Ижроия Комитетининг расмий сайтида хабар берилишича, ташкилотнинг Ижроия…

Украинада сайлов протоколларининг сал кам ҳаммаси санаб чиқилди, энди натижалар ўзгармайди ҳисоб

Марказий Сайлов Комиссияси Украинада 28 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайлови протоколларининг 98,94% санаб чиқилгани ва партиялар олган овозлар қуйидагича тақсимланганини билдирди: Регионлар Партияси – 30,11% "Баткившчина" – 25,44% "УДАР" – 13,91% Коммунистик Партия – 13,21% “Озодлик” – 10,41% Қолган…

Из почтового ящика «Хракат»: Исхак Пирматов: «А вас, узбеков самих на мясо!»

Именно эти слова произнёс Исхак Пирматов 10 января сего года, во время показательно-благотворительной раздачи мяса среди кыргызской части жителей Ала-Буки, когда другой абориген – узбек, поинтересовался, почему кыргызам дают, а узбекам нет? Вообще, у Пирматова, какая-то патологическая ненависть к узбекам…

Америка Сэнди бўронининг яраларини тузатмоқда, катта ишлар қилинмоқда. Ҳа, Америка шунқа!

Якшанба-душанба кунлари АҚШнинг Атлатик океан қирғоқларига урган Сэнди бўронининг маркази Нью-Йорк ва Нью-Жерси каби одам кўп яшайдиган жойларга, қолаверса, машҳур жойларига ургани, бунинг устига президент сайловлари арафасида ургани жаҳон миқёсидаги воқеага айланди. Табиий, ҳарбир ўлим, ҳар бир жароҳат ва моддий…

Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистон инқилобий ўзгаришларга муҳтож, буни фақат “Бирлик” қилолади

Ўзбекистон Ислом Карим раҳнамолигида, масалан, Қозоғистондан ривожланиш бўйича шунча орқада қолиб кетдики, асрлардан бери Марказий Осиёда асосий роль ўйнаган ўзбеклар қайтадан ўзларини тиклаб олиш учун инқилобий ўзгаришларга муҳтожлар. Авваламбор, Ўзбек миллатининг аҳволини тўғри тушуниши керак. Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот…