Кечагина ўтган кунимиз

Барак Обаманинг ғалабасидан хушланмаган Нью-Йорк фондлар бозори кеча ўзига кела бошлаганга ўхшайди

6 ноябрь куни Барак Обама иккинчи муддатга президент бўлиши маълум бўлгач, 7 ноябрда Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси 313 поғонага ўпирилиб тушганди. Кўп бўлмаса ҳам, тушиш 8 ноябрда ҳам давом этди. Кеча эса, ҳатто 4 поғаналик…

Куба элчисининг Ўзбекистондаги миссияси битди

Куба Республикасининг қароргоҳи Москвада бўлган таниқли дипломати, яъни Россия билан биргаликда Ўзбекистондаги элчилик рутбасини ҳам адо этган Хуан Вальдес Фигероанинг муддати битди. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўтган анъанавий хайрлашув маросимида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган…

Қонун банкни ҳукуматдан ҳимоя қила оладими?

Мамлакатимиз парламенти давлат идораларининг хусусий банклар фаолиятига аралашувини таъқиқлашга доир “Хусусий банклар ва молия институтлари ҳамда уларнинг фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Депутатларга кўра, мазкур ҳуқуқий ҳужжат хусусий мулкка асосланган банклар ва молия муассасалари фаолиятини кафолатлашга қаратилган. Ҳозирда хусусий…

“Ўзбекрақс” ижодий уюшмасига янги раҳбар тайинланди

Асли балетмейстер бўлган Муяссар Сотволдиева энди мазкур уюшманинг Бош директори курсисига ўтирди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони соҳибаси бўлган хоним Халқ артисти Қодир Мўминов билан ўрин алмашди. “Ўзбекистон” ансамбли бадиий раҳбари бўлиб ишлаган хонимнинг раҳбарлигида раққосаларимиз қандай муқом қилади кўрамиз,…

Тошкентда Россия фуқароси бўлган таниқли имом судланмоқда

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор тумани судининг Ахмедов раислик қилаётган маҳкамасида пойтахтнинг Жўрабек масжидида имомлик қилиб, сўнгра хусусий тижорат билан шуғулланаётган имом Барот Баротов ва унинг икки нафар жиноий шериги устидан маҳкама жараёнлари кечмоқда. Учовлон Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг давлат…

Довонни қор босди, кейинги ҳафтада ўзбекистонликларга бироз қийин бўлиши кутилмоқда

Гидрометерологларнинг хабарига кўра, икки кундан сўнг Тошкентда ҳам қор ёғиши эҳтимоли бор. Кеча эса Тошкентни Фарғона билан боғлоқчи Қамчиқ довони йўлини қор босди. Нью-Йоркдаги қор ёғиши ҳақида соатма-соат хабар бераётган ўзбек матбуоти Ўзбекистонда кутилаётган қор ва довон йўлидаги табиат инжиқлигига…

Қийноққа тутилган руҳий хаста Ойбек Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқатган маълумотга кўра, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Дўстлик тумани суди томонидан 1987 йилда туғилган фуқаро, Янгиер шаҳар руҳий касалликелар диспансерида рўйхатда турувчи бемор Ойбек Султонов ўғирликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳатто муомала…

Ўшда 3,5 минг оилага ер берилибди, уларнинг ичида ўзбеклар борми, бор бўлса қанча?

Расмий хабарларга кўра, Қирғизистон Бош вазири Жанторо Сатибалдиев кечадан бери Ўш вилоятини кезмоқда. Кеча у қирғиз фашистларининг лидери, Ўш ҳокими Мелис Мирзакматов билан биргаликда Кенсой массивида 2011 йилдан бери 3,5 минг оилага ер берилган жойларни бориб кўрибди. Хабарларда бу оилаларнинг…

Қувончли хабар: Минимал иш ҳақи бўйича Қозоғистонни қувлаб етмоқдамиз, 10 йилда етамиз ҳам

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг ҳозиргина эълон қилинган фармонига кўра, 2012 йилнинг 1 декабридан бошлаб мамлакат ҳудудида энг кам иш ҳақи 1,1 баравар оширилади ва ойига 79 590 сўм бўлади. Бундай қувончли хабарни бироз таҳлил қилишимиз лозим. Бугунги расмий курс бўйича…

Ўзбекистонда бу каби хабар бўлиши ҳам мумкин эмас: Остонада Белорусия ва Қозоғистон бош вазирлари учрашди

Қозоғистонда тарқатилган расмий хабарларда айтилишича, бугун Остонада Белорусия ва Қозоғистон бош вазирлари Михаил Мясникович ва Серик Аҳметовнинг учрашуви бўлиб ўтибди. Белорусия раҳбари Қозоғистонга машинасозлик ва кимё саноати бўйича технологилар беришга тайёр эканлигини билдирибди. Шундай хабар бизда бўлишини кўз олдингизга келтира…