Кечагина ўтган кунимиз

Ҳайрон қолиш керак: Ўзбекистонда ЯИМнинг 82,5 фоизи нодавлат секторда яратилибди, Ўзбекнинг қўрқоқлигини чегараси борми?

Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари Статистика Комитетига асосланиб, шу йилнинг 9 ойида Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) 82,5 фоизи нодавлат секторда, фақатгина 17,5 фоизи давлат секторида яратилганини билдирдилар. Булар – мамлакатимиз бозор иқтисодига амалда ўтаётганини кўрсатувчи олқишга сазовор рақамлардир. Табиий, бу…

Ўзбекистон конституциясига кўра, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир, Ислом Каримга кўрачи?

ЎзА агентлиги бугун тарқатган хабар эмас, “Мулкдорлар ҳуқуқининг ишончли ҳимояси” номли мақолада Ўзбекистон конституциясининг 53-чи моддасидаги “Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир” деган сўзлар ҳам келтирилади, “Президентимиз раҳнамолигида бу борада ҳуқуқий кафолат ва кенг имкониятлар яратилгани”…

Жаҳон миқёсидаги ўзгариш: Бугун Туркия Ғарбдан юз ўгириб, араблар билан бирга бўлиш қарорини очиқлаган кун

29 октябрдаги хабаримизда Анқарада Жумҳурият куни муносабати билан митингга чиққанларни кўзни ёшлантирувчи газ ва совуқ сув сепиб тарқатилишини “ҳукумрон партиянинг ўлган кунидилар” деб таҳлил қилган эдик. Ҳукмрон партия олиб бораётган сиёсат бу таҳлилимзнинг тўғрилигини исботламоқда. Мана бугунги яна бир мисол.…

Ҳар ерда ва ҳар доим шундай бўлган: Озорбайжон мухолифати ичида низо пишмоқда, ҳокимиятнинг матбуоти чапак чалмоқда

Илҳом Алиевнинг қўлида бўлган ҳокимиятнинг оммавий ахборот воситалари мухолифатнинг фаолиятига доир ҳеч қандай хабар бермайдилар. Аммо, мухолифат ичида унинг бирлигига зиён етаказадиган воқеа бўлса, дарҳол уни эслаб қоладилар. Кеча яна айнан шундай бўлди. Давлатнинг расмий Trend.az агентлиги хабар беришича, мухолифатдаги…

Сурия мухолифати ЕИ тарафидан қонуний ҳокимият сифатида тан олинди, Башар Асаднинг куни битди

Сурия Мухолифати ва Инқилобий Кучларининг Коалицияси 11 октябрда ўзини мамлакатнинг қонуний ҳокимияти деб эълон қилган эди. Уни аввал Араб Давлатлари Лигаси, кейин Франция ва Туркия расмий ҳокимият сифатида тан олган эдилар. Кеча Европа Иттифиқига кирувчи 27 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари…

Из почтового ящика «Харакат»: Как зарабатывают кыргызские менты-националисты?

На фоне стремительного осложнения социально-экономической ситуации в Кыргызстане, всеобщей безработицы и, что особенно заметно, продолжающегося социального расслоения общества, в республике нагнетаются и националистические настроения. Особое беспокойство вызывает то, что в откровенной травле нацменьшинств все активней участвуют не только преступные элементы,…

Тошкентликларнинг куни ҳам шам ёруғига қоляпти

Тошкент шаҳар электр тармоқлари унитар корхонаси томонидан белгиланган график асосида пойтахт туманларида навбатма-навбат электр энергиясини тежаш амалиёти бошланди. Масалан, бугун пойтахтнинг Ҳамза, Бектемир, Миробод туманлари хонадонларида соат 10.30 дан 17 гача, кеч соат 18 дан 19 гача электр энегрияси бўлмади.…

Ўзбекистонлик болакай шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Словениянинг Мариборе шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтган шахмат бўйича жаҳон биринчилигида тошкентлик 8 яшар Нодирбек Абдусатторов ғолиб чиқди ва жаҳон чемпиони бўлди. 11 партия ўйиндан 10 очко жамғарган ёш шахмат даҳоси 1,5 минг ҳамкасбини ортда қолдирди. Энди у ҳам…

Хорижликлар учун ўзбек сайтларини ўқиш имкони кенгайди, аммо бундан не наф?

Маҳаллий матбуотда тарқатилган маълумотга кўра, АҚШда UZ доменининг яна бир ташқи DNS-сервери ишга тушибди. Бу билан Узнет хорижлик фойдаланувчилар учун янада яқинроқ бўларкан. “Бугунгача Uz. домени олтита DNS-сервер билан қўллаб-қувватланарди, Ўзбекистондан ташқарида фақат Германияда битта сервер бор эди. 16 ноябрь…

Марҳамат тумани ҳокими Отабек Назарбеков ҳибсга олинган

Ишончли манбанинг билдиришича, Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими – 35 яшар Отабек Назарбеков шу йилнинг 12 ноябрида Андижон вилояти прокуратураси томонидан ҳибсга олинган. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айбланмоқда. Иддаоларга кўра, собиқ ҳоким “Президент уйлари” деб аталаётган қишлоқ жойларидаги намунавий…