Кечагина ўтган кунимиз

Филистин давлатига “БМТнинг аъзоси бўлмаган кузатувчи” мақоми берилди

Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотида 138 давлат “Ҳа”, 9 давлат “Йўқ” дер экан, 41 давлат тарафсиз қолиши натижасида Филистинга “БМТнинг аъзоси бўлмаган кузатувчи” мақоми берилди. Шу пайтгача бундай мақом фақат Ватиканда бор эди. Швецария, Австралия, Финландия, Италия ва Япония каби давлатлар…

“Эзгулик” раҳбари Европа Иттифоқи комиссияси вице-президенти Кэтрин Эштон билан учрашди (“Эзгулик” жамиятнининг пресс-релизи, №38, 29.11.2012)

Шу йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа Иттифоқининг хавфсизлик ва ташқи ишлар бўйича Олий Комиссари, ЕИ комиссияси вице-президенти Кэтрин Эштон ва ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патриция Флор, ЕИнинг ЎЗбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жюстен Норбер фуқаролик жамияти вакиллари…

Дунёнинг таъсирли мусулмонлари рўйхати бор экан, Ўзбекистон муфтиси унга кирибди

2009 йилдан бери дунёнинг 500 кишилик таъсири кучли мусулмонлаларининг рўйхати Оммондаги Ислом Стратегик Тадқиқиотлари Қироллик Маркази тарафидан тузилар экан. Бу йилги рўйхатнинг бошига Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдул Азиз, иккинчи ўринга Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон, учинчи ўринга Морокко…

Ўзбекистонда СПИДга чалинганлар сони ортмоқда

Тошкентдаги ОИТСга қарши кураш маркази директори, профессор Нурмат Атабеков шу йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонда 3367 нафар фуқаронинг оттирилган иммунитет танқислиги синдромига чалингани ҳақида маълум қилди. Аксарияти Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти ҳиссасига тўғри келаётган беморлар орасида эркаклар 52.5 фоизни…

Ўзбекистон делегациясини Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири қабул қилди

Ташқи ишлар вазирлигимиз томонидан тарқатилган тўмтоқ хабарда таъкидланишича, бугун Деҳлида Ўзбекистон Республикаси делегациясини Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Салмон Хуршид қабул қилган. Ўзбекистон – Ҳиндистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги 11-босқич масалаҳатлашуви доирасидаги учрашув тафсилотлари, делегациямиз таркиби хусусида бирор маълумот…

Пойтахт марказида янги меҳмонхона қурилади

Тошкентнинг собиқ Sheraton меҳмонхонаси ва Маърифат маркази ўртасида янги меҳмонхона қурилиши бошланди. Узоқ вақт ташландиқ бўлиб ётган собиқ Давлат хавфсизлик қўмитаси билим юртининг ўрнида барпо этилаётган меҳмонхона "Hyatt Regency Tashkent" деб аталади. Hyatt бренди остида қурилаётган янги меҳмонхона "City Palace"…

Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлараро комиссияси иш бошлади, Қозоғистон Бош вазир ўринбосари шу ерда, ўзбек хабар воситалари жим (тўлатилган версия)

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги бир оз аввал тарқатган хабарда билдирилишича, Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Кримбек Кушербаев бугун Тошкентга келиб, аввал Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўрибосари, Молия вазири Рустам Азимов билан кўришган, сўнгра ҳукуматлараро ҳамкорлик комиссияси экспертларининг йиғилиши бошланган. Йиғилишда инвестициялар жалб…

Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозлик, ҳуқуқ ҳимоячилиги ҳам. Боши берк кўчадан чиқиш йўли қаерда?

Шу йил 22 ноябрдаги хабаримизда Мустақил Ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромов Тошкент вилояти Янгибозор туманида 9 киши диний сабаблар билан жазоланганини билдирар экан, ҳеч бир факт ёки аргумент келтирмасдан, улар ноҳақ қамалганини иддао қилганини қоралаган эдик. Тўғриси, уни…

Нурсултон Назарбой Қозоғистоннинг келажак стратегияларини ўйлайди, Ўзбекистон ҳақида ким қайғуради?

2011 йил 1 июлдан Россия, Қозоғистон ва Белоруссияни ўз ичига олувчи Божхона Иттифоқи амалда иш бошлади. Энди бу уч мамлакатнинг ички чегараларида божхона назорати йўқ. Назорат бу уч мамлакатнинг ташқи чегараларига ўтказилган. Қирғизистон бу Иттифоққа кириш қарорини эълон қилган бўлса…

“Ҳаракат” хатқутисидан: Тижорат банкларида иш ҳақи қисқартирилсин!!!! («Ҳаракат»нинг таҳлили билан)

Ўзбекистонда тижорат банклари ходимлариниг ойлик иш ҳақи 2012 йил 1 декабрдан бошлаб қисқартирилади. Бу ҳақида тижорат банкида ишлайдиган ходимлардан бири айтди. Марказий Банкнинг талабига биноан бўлаяпти бу иш, дейди у. Ойлик иш ҳақига қўшимча равишда тўланадиган устама ҳақ (надбавка) ва…