Кечагина ўтган кунимиз

Вазирлар Маҳкамаси қошида янги котибият ташкил этилгани ҳақида янги хабар

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Бош Вазири биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни Комплекс Ривожлантириш, Коммуникациялар, Қурилиш ва Уй-жой, Коммунал Хўжалиги Масалалари Котибияти тўғрисидаги низомлар тасдиқлангани хабар қилинди. Бош Вазирнинг биринчи ўринбосари Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган…

Куламизми, йиғлаймизми? Россиядаги ўзбек муҳожирларининг Ўзбекистонга пул юбориш кўрсаткичи ошибди, бошқаларники камайибди! Яшасин ЎЗБЕКЛАР!

Ўзбекистонлик мигрантларнинг ўз мамлакатларига пул юбориш кўрсаткичи 12,4 фоизга ошибди. Ваҳолангки, Россиядаги бошқа мамлакатлар муҳожирлариинг ўз ватанларига пул ўтказмалари камайибди. Мана, буни биз учун яхши кўрсатгич, дейиш мумкин. Россия Марказий Банки маълумотларига кўра, 2021 йилнинг дастлабки уч ойида бошқа хорижий…

Ўзбекистонда биронта таҳликали хабар қолмагани сабабли, бизнинг сайтимизга йўл қайтадан очилибди, ишлар давом этаверади: Наманганда сув тошибди, 150 киши сувдан қутқарилибди

Маълумки, хабарлар оқимида шу ҳайитнинг арафаси куни кечқурун сайтимзга кириш имкони қолмади. Шу сабабли, бошқа ишлар билан машғул бўлдик. Маълум бўлишича, Намангандаги хабар таҳликали деб ҳисобланибди ва шу воқеа туфайли сайтимизга ҳозир қайтадан йўл очилибди. Хуллас, Наманганда сув тошқини бўлиб,…

Ўзбекистонда яна антирекорд: Кунлик беморлар сони 1100га яқин, кунлик ўлимлар сони 5 га чиқибди

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Ўзбекистонда пандемия давридаги навбатдаги антирекорд ҳақида маълумот берибди. Сўнгги бир кунда мамлакатда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 600 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса қарийб 500 нафарга етди, шунингдек, 5 бемор оламдан ўтган. 2021 йил 18 июль ҳолатига…

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Отабек Ахлиддинов яна бир марта бизнинг сайтимизга келди

Шу хати билан машҳур Отабек Ахлиддиновни яна бир марта куўрмоқдамиз. Марҳамат, танишинг. * * * * * Андижон Шахрихон туман депутатлар кенгаши котибияти ходимлари ва туман кенгаш депутатлари Абдусалом Юлдашев, Шовкатбек Отабоев хамда Максудбек Акбаровлар котибият мудири Кахрамонжон Саримсаков бошчилигида…

2022 йилнинг охиригача ОПЕК+ давлатлари нефт олиш ҳажмини кўпайтиришга келишиб олишибди

18 июлда ОПЕК+ ташкилотига кирувчи давлатлар вазирлари онлайн форматдаги анжуманда шу йил август ойидан бошлаб жорий йил охиригача, яъни 2021 йил 31 декабргача, нефт ҳажмини кунига 0,4 млн баррелга кўтаришга келишиб олишибди. Шунингдек, нефт ҳажмини чекловчи келишувга амал қилиш 2022…

1 сентябрдан бизда 18 ёшдан катталарни ёппасига оммавий эмлаш бошланса, мақсад – бутун дунёга Ўзбекистоннинг бошқалардан ОРҚАДА ҚОЛМАСЛИГИНИ кўрсатишдир

Бу ҳақда Нурмат Отабеков шундай дебди: “12 июлдан кейин коронавирус билан касалланиш кўрсаткичида яна кўтарилишни кузатяпмиз. Ҳар куни бир неча юзлаб, минглаб одамлар шифохоналарга тушяпти. Афсуски, шифохонада даволанаётганлар орасида ҳаётдан кўз юмаётганлар ҳам бўляпти. Шу соҳа вакили бўлганимиз учун, қолаверса,…

Юсуф Жума: Ш. Мирзиёевнинг донолиги тўғрисида достон!

Ш. Мирзиёев жанобларининг ақлига гап йўқ: думмасида қанча ақли бўлса – калласида ҳам шунча ақли бор – думмаси қандоқ ишласа – калласи шундоқ ишлайди! Қойил қолдим – қойил қолинг!!! хххххххххххххххххххххххххххххххх АҚШ дунёдаги ўрнини бой берди, дунёни ёвузликка бой бериб, океан…

Молия Вазирлигининг ҳисоботидан: Давлат Бюджети даромадлар қисмининг дастлабки натижалари (2021 йил 1 яримйиллик). “Ҳаракат” Агентлиги: Шу рақамларга ишонадиганлар бизда ҳам борми?

Молия Вазирлиги давлат даромадлари қисмининг шу йил 1 ярим йиллигига муносабатини билдирибди. 2021 йилнинг I ярмида фойда солиғи бўйича тушумлар 18,6 трлн сўм бўлибди ва даромадлар ўтган йилнинг мос даврига қараганда 6,8 трлн сўмга ошибди. Фойда солиғи тушумларининг 12,6 трлн…