Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистондан Умра зиёратига бормоқчи бўлган шахс камида 74 ёшда бўлиши керак

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар қўмитаси томонидан ташкил қилинган махсус комиссия бугун пойтахтдаги Новза масжидида 2013 йилда Умра зиёратига боришга талабгор бўлган 74 яшар шахсларни рўйхатга олишга бошлади. Маълумки, комиссия шу пайтга қадар 1939 йилдан…

Ҳукумат имтиёзли пенсиялар рўйхатини қисқартирди, милиция ва МХХ ходимлари келажакларини ўйлашлари лозим

Бугундан бошлаб қатор тармоқларда меҳнат қилаётган ишчи, хизматчилар имтиёзли равишда пенсияга чиқа олмайди. Масалан, шу пайтга қадар кўмир, нефть, коксокимёвий ишлаб чиқариш, симобли қайта ишлаб чиқариш қўйи станциялари, электрон техникалар ва радиоаппаратура маҳсулотларини ишлаб чиқариш, торф қазиб олиш, целлюлоза-қоғоз ва…

Ўзбекистонда авиачипталар нархи ошди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати барча йўналишдаги авиақатновлар учун чипта нархини 20 фоизга оширди. Ҳолбуки, Янги йил байрами арафасида компания айрим маҳаллий рейслар учун чипталарни арзонлаштирган, хусусан, Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон шаҳарларига бир томонлама парвоз учун арзонлаштирилган чипталар жорий қилганди. Нарх…

Тоғли ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар ҳамласи кучайди

Жиззахнинг тоғли ҳудудлари ҳисобланган Ғаллаорол ва Фориш туманлари, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод ва Чироқчи туманлари ҳудудида ёввойи ҳайвонлар, хусусан, бўри ва тулкилар тўдаларининг аҳоли, чорва молларига ҳамласи кўпайган. Қишда тоғли ҳудудларга қалин қор ёққани туфайли ёввойи ҳайвонларнинг егулик топиши муаммога айланиб,…

Эркин Воҳидов яна матбуотда пайдо бўлди

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов бир муддатлик танаффусдан сўнг “Даракчи” кўнгилочар газетасида пайдо бўлди. Адиб билан жонли мулоқот уюштирган газета ходимлари унинг бутун бир ҳаётий ва ижодий фаолиятига тўхталган. Шоирнинг оиласи, Ўзбекистон сиёсий ҳаётидаги фаолияти ва ижоди борасида ўқувчиларга…

“Эзгулик” манзилини ўзгартириб, янги бинода иш бошлади

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти янги бинода фаолиятини давом эттирмоқда. Шу пайтга қадар Тошкентнинг Навоий кўчаси 7-уйида жойлашган “Ўзулгуржисавдо” ширкати хоналарини ижарага олиб келган жамият энди “Қишлоқмеханизация” ширкатининг Навоий кўчаси 10-уйда жойлашган хоналарида иш бошлади. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан…

Гуржистоннинг янги аҳмоқ ҳукумати аввал сиёсий маҳбуслар ясаб, кейин уларни озод қилди

Бу мамлакатнинг Ғарб тарафидан демократик деб баҳоланган ва 2012 йил октябрь ойида ўтказилган парламент сайловларидан ростдан ҳам демократ эканлигини исботлаб, ҳеч бир муаммо чиқармасдан, сайловларда ғолиб чиққан “Гуржилар Орзуси” коалициясининг руспараст лидери Бидзина Иванишвилини Бош вазир этиб тайинлаган Президент Саакашвили…

“Ҳаракат” хатқутисидан: «Бирлик» партияси фaoлиятининг қисқa интeрвaлининг юзaки тaҳлили

Ҳaр қaндaй aқлий фaoлиятнинг ўзaги – мaнтиқ вa ҳoлис тaҳлилгa aсoслaнгaн бўлиши кeрaклиги фaлсaфa тoмoнидaн исбoтлaб бeрилгaн aксиoмaдир. Мeн "Бирлик" пaртиясининг фaoлиятини вa у илгaри сурaётгaн ғoя вa дaстурлaрни сaйти oрқaли мунтaзaм кузaтиб бoрaмaн вa aйтишим мумкинки, бу пaртия (Ўзбeкистoндaги…

Пакистанский теолог ведет многотысячное шествие на Исламабад, требуя реформ и обвиняя власти в коррупции

В Пакистане семь тысяч человек на автобусах, машинах и грузовиках под предводительством теолога и проповедника Тахирула Кадри (вчера – Харакат) выступили из города Лахор (второй по величине город страны, расположен в ее восточной части. —«Газета.Ru») и направляются к столице, требуя…

“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбeкистoн aрмияси рoстдaн ҳaм қудрaтлими?

Дeкaбр oйинининг oхирлaридaн бoшлaб Ўзбeкистoндa миллий aрмиямизни 14-янвaргa қaдaр мaқтaш вa уни кўклaргa кўтaриш aнъaнaси мaвжуд. Бу бeмaзa урф қaeрдaн чиқгaнини билмaймaн, aммo кeйинги пaйтлaрдa диққaт билaн кузaтaдигaн бўлсaк, ўзбeк журнaлистлaри вa ижoдкoрлaри тoмoнидaн тaйёрлaнгaн бир қaнчa кўрсaтувлaр вa видeoтaсвирлaрдa…