Кечагина ўтган кунимиз

“Ўзавтосаноат” Евро-5 стандартидаги автоуловларни ишлаб чиқармоқчи

2014 йилдан бошлаб ишлаб чиқариладиган “Нексия” ва “Матиз” русумли автомобиллар ана шу сифат талабига жавоб берармиш. Бу ҳақда маълум қилган ширкат расмийлари Евро-5 стандартига мос келувчи 40 мингта автомобиль ишлаб чимқаришни иддао қилишган.Бу лойиҳани амалга ошириш учун соҳага 2, 450…

Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ислом Карим улуғланмоқда

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тарафидан тарқатилаётган хабарларга қарасангиз, бугун айнан шу кишининг байрами эканлигини, ҳамма ўзбек аёллари айнан шу буюк инсонга ҳамду-санолар ўқиётганини кўрасиз. Ўз-ўзидан маълумки, эрлари ёки фарзандлари Россия ва Қозоғистонда мардикорлик қилаётган миллионлаб аёллар Ислом Каримни табриклашдан ҳозирча…

Ислом Карим хотин-қизларнинг мушкулини осон қилмоқчи эмас, қилолмайди ҳам

Бу нарса бугун Ўзбекистон аёлларига йўлланган байрам табригидан кўринади. Мамлакатимиз хотин-қизларини қутлаган Президент Ислом Карим аёлларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида мамлакатда ишлаб чиқарилаётган уй-рўзғор, маиший техника товарларни харид қилиш учун кредитлар миқдорини 1,3 бараварга оширишга ваъда берган. Бу борада соҳага…

Тошкентда гулнинг баҳоси осмонга сапчиди

Аввало бунинг сабаби, дейи мухбиримиз, мамлакатда 8 мартнинг хотин-қизлар байрами сифатида нишонланишидир. Шу боисдан ҳам гулга эҳтиёж ниҳоятда ортади. Қолаверса, гулнинг қимматлашишига бугун мамлакатга кириб келган қорли бўрон ҳам сабаб бўлди. Масалан, Қўйлиқ гул бозорида бир дона теплица атиргули 5…

“Ўзкимёсаноат” ширкати бу йил 13 та сармоявий лойиҳани амалга оширади

Бу ҳақда ширкатнинг сармоялар Департаменти бошлиғи ўринбосари Маъруф Абралов маълум қилди. Умумиий қиймати 2,36 миллиард АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳаларнинг асосий қисми Қашқадарёдаги Деҳқонобод калий заводи ва Қорақалпоғистондаги Қўрғирот сода заводларида амалга оширилади. Лойиҳаларнинг яна бир қисми “Навоийазот” ширкатида амалга…

АҚШ элчиси Жорж Крол Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди

  Бугун тарқатилган расмий хабарда айтилишича, АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Жорж Крол Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Қабул чоғида элчи ва вазирлик мудасаддилари иштирокида ўзбек-америка муносабатларининг бугунги аҳволи, истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинган. Умумий руҳдаги хабарда муҳокама қилинган масалалар конкретлаштирилмаган.…

Гулнора Карим «Bazar-Art» анжуманини ўтказади

“Даракчи” газетасининг ёзишича, шу йил 23-26 март кунлари Гулнора Каримнинг «Bazar-Art» кўргазмаси бўлиб ўтади. 12 марта ўтказилаётган тадбирда 150 нафардан ортиқ амалий санъат усталари иштирок этади. Кўргазма ўз ишини 26 март куни энг яхши иштирокчиларни тақдирлаш маросими билан якунлайди. Анъанавий…

Тошкентда йилига 3200 нафар йўловчи метрополитен қоидаларини бузади

Бугун Тошкент метрополитени маъмурияти пресс-конференция ўтказиб, ҳар куни бу транспорт воситасидан қарийб 200 минг йўловчи фойдаланиши, шунинг қаторида қоидабузарларнинг ҳам кўплигини эътироф этди. Масалан, ўтган йили 3200 нафар йўловчи турли мақсадларда метрополитендан фойдаланиш қоидаларини бузган ва уларга нисбатан чоралар кўрилган.…

Яхши хабар: Халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминовага Президент совғаси топширилди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминовага мамлакатимиз Президенти совғаси топширилди, деб хабар берди ЎзА. Совға замонавий компьютер экан. Фарғоналик шахматчи Нафиса тўрт ёшлигидан спортга меҳр қўйиб, шахмат ўйнашни қунт…