Кечагина ўтган кунимиз

Гулнора Карим Ўзбекистоннинг БМТдаги элчилигини давом эттиради, «Ҳаракат» Агантлигига қарши кураш ҳам тўхтамайди

Кўпроқ Фуҳуша лақаби билан танилиб бораётган Гулнора Карим Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси вазифасини давом эттирмоқда деб Сорос Фондига тегишли EurasiaNet.org cайтига асосланган хабарлар тарқатилди. EurasiaNet.org эса, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ миссиясининг номини очиқламасликни сўраган ходимига асосланибди. Ўша ходим Нью-Йорк Таймс…

Тошкентда Амир Темур туғилган куннинг 677 йиллиги нишонланди, унинг авлодлари қозоқларга дворниклик қилаётгани эса айтилмади

Кеча 9 апрелда Амир Темур хиёбонида бу сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтгани ҳақида давлатнинг ЎзА агентлиги тарафидан бугун тушдан кейин хабар берилди. Хабарчилигимизнинг аҳволига Амир Темир ҳам кулган бўларди. Тадбирда парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ёзувчи ва…

Туркия Бош вазири Қирғизистонга ташрифининг расмий қисмини битирди

Кеча расмий ташриф билан Қирғизистонга келган Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон бугун кечқурун ташрифнинг расмий қисмини битирди, эртага эрталаб юртига қайтади, дейилади расмий хабарларди. У Қирғизистон Президенти ва Бош вазири билан учрашувлар ўтказган, асосан, савдо ва иқтисодга тегишли масалалар гаплашилган,…

Эрон президенти «Википедия»га таъсир кўрсатишни Ислом Каримдан ўрганибди, у киши яна бир ўрнак кўрсатиши керак

Fars агентлигинингхабарида айтилишича, "Википедия"да Президент Маҳмуд Аҳмединажодга бағишланган мақолада ҳақоратомуз жойлар пайда бўлгани сабабли, айнан ўша мақола Эронда очилмайдиган қилиб қўйилибди. Табиий, бу эронликларнинг ички иши, аммо бу воқеанинг биз ўзбекларга қизиқ жойи – бизга тегишди бошқа бир воқега ўхшаб…

Ўзбекистонда майда корхоналарни ўрта даражага олиб чиқиш керак, Ислом Карим эса оғир атлетика билан овора

Ўзбекистоннинг кун сайин чўкиб бораётган иқтисоди ва чет элдаги мардикорларнинг тахминан 10 миллард долларлик ёрдами билан зўрға оёқда турган Давлат Бюджетини мустаҳкамалаш учун инқилобий реформалар қилиш кераклигини "Бирлик" Партияси йиллардан бери гапириб келмоқда. Аммо, минг афсуски, ўзини иқтисодчи деб ҳисоблайдиган…

Туркияда дунёвийчилар билан исломчилар ўртасидаги совуқ уруш давом этмоқда, ўзбекларга нима?

Аслида, совуқ уруш Отатурк раҳбарлигида асрлардан бери Ҳалифат ролини ўйнаб келган Усмонли Императорлиги ўрнида дунёвий Туркия Жумҳурияти яратилганда бошланган эди. Туркия каби мусулмон мамлакатда замонавий, дунёвий давлат қуриш осон бўлмаган. Жуда кўп ислом жоҳиллари нейтраллаштирилган. Уларнинг қайта оёққа туришига йўл…

АҚШ элчисининг Ташқи ишлар вазирлигида бўлиши ҳақида

Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, кеча АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган. Американинг элчиси ким билан кўришгани ҳам айтилмаган хабарларда, элчи билан суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга оид масалалар тилга олингани умумий…

Дунё олий жазодан воз кечиш йўлида, Ўзбекистон эса уни тиклаши керак

Машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Amnesty International ташкилотининг бугун эълон қилинган маълумотларига кўра, 2012 йилда олий жазо – ўлим жазосини йўқ қилиш тенденцияси давом этмоқда. Ўтган йили 21 давлатдагина бу жазо амалда қўлланган. Ўлим жазосининг турлари шундай – маҳкумнинг калласини кесиб ташлаш,…

Ислом Каримнинг хўжайинига ялонғич қизлар бир нарсаларини кўрсатишди, энди навбат унинг ўзига келмаяптими?

Германияга расмий ташриф билан келган Россия Президенти Владимир Путин бундай ҳолга тушаман деб ўйламагани шубҳасиз. Аммо, тушди. У кеча Германия канцлери Ангела Маркел билан Гоновер шаҳридаги кўргазмада Volkswagen автомобил заводининг стендини кўраётган пайтда, ярим яланғоч ҳолда норозилик акциялари ўтказиши билан…

Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон Қирғизистонга келмоқда

9 ва 10 апрель кунлари Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон расмий ташриф билан Бишкекда бўлиши ҳақида қирғиз ахборот воситалари хабар бердилар. Меҳмоннинг программаси эълон қилинмади. Аммо, бу ташриф туфайли пойтахтда баъзи марказий кўчаларда транспорт қатнови чекланиши айтилди. Маълумки, Эрдўғон биринчи…