Кечагина ўтган кунимиз

Ҳокимиятни лаънатладик, энди олқишлаймиз: Мамадали Маҳмуд озодликда

11 апрелдаги хабаримизда Мамадали Маҳмуд яна 3 йил қамоқда қолишини хабар қилар экан, лаънат бундай ҳокимиятга деган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, у кеча озод қилинган ва уйига етиб келган. Нима бўлса ҳам, ҳокимиятнинг бундай қадамини олқишлаймиз.

Тошкентда «Бирлик» Партияси Марказий Кенгашининг мажлиси бошланди

Шу дақиқаларда Тошкентда "Бирлик" Партиясининг Марказий Кенгаши ўз ишини бошлади. Марказий Кенгашнинг 38 аъзосидан 21 киши йиғилишга етиб келди. Ҳозир юрт ташақарисида яшаётиган яна 3 аъзо телефон ёки скайп орқали мажлисда иштирок этмоқда. АҚШда сиёсий қочқин сифатида яшайдиган партия раиси…

Тошкентда «Эзгулик» жамиятининг қурултойи ўтди

Бугун, 20 апрелда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг навбатдаги Қурултойи ўтди. Жамият Қурултойида вилоят бўлимлари конференциялари томонидан сайланган делегатлар жамиятнинг бугуни, келажагини муҳокама қилишди. Жамият фаолиятига алоқадор қарорлар, режалар қабул қилинди. Жамият раиси Васила Иноятовага кўра, "Эзгулик" расман рўйхатдан ўтиб…

Русларнинг масхарабоз эксперти: Ўзбекистонни буюк ҳарбий кучга эга бўлган иқтисодий гигантга айлантириш жараёни бошланди

Қайта қуриш йиллари демократия ва ошкоралик символи бўлган афсонавий "Независимая газета" бугун Россиянинг оддий ҳукуматпараст нашрларидан бирига айланган. Унинг Марказий Осиё бўйича мутахассислашган журалисти Виктория Панифилова ўзбек ҳамкасбларидан фарқи қолмаган одам. У Марказий Осиё диктаторларини очиқдан-очиқ мақташга журъат этмаса ҳам,…

Фуҳуша ижтимоий тармоқларда ўзининг беҳаёлигини намоён этмоқда

Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Карим 15 апрел куни ўзининг Твиттердаги саҳифасида "Чарчадим… фотосессия туширилди…" деган изоҳ билан янги фотосессиясини намойиш қилди. Товус парлари осилган улкан сирғалар ва тақинчоқлар билан ярим яланғоч танасини намойиш қилган Фуҳушанинг мухлислари фотосессия остида унинг гўзаллиги,…

Ислом Карим Вашингтонга таъзия билдирибди, ўзбекларга қачон билдиради?

Президент Ислом Карим АҚШнинг Бостон шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари натижасидаги инсоний қурбонлар муносабати билан АҚШ Президенти Барак Обамага ҳамдардлик билдирди. Ислом Каримнинг таъзияномасида ўзбекларнинг америка халқи кулфатига шериклиги айтилади. Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Бостонда анъанавий югуриш мусобақасининг финишига…

Эй, Ўзбеклар! Қайтдан миллат бўлайлик, миллий ғурур ва миллий ҳис-туйғуларни тирилтирайлик

Биз ҳаммани YouTube cаҳифасига жойлаштирилган бир видеофильмни кўришга чақирмоқдамиз. Бу фильм Совет армияси сафида хизмат қилаётган пайтида ваҳшийларча ўлдирилган Ўзбек йигитининг 1990 йил 26 апрелдаги (Ҳайит куни) кўмиш маросими "Бирлик" тарафидан намойишга айлантирилгани, тобут ўша пайтда Ислом Карим ишлайдиган жой…

Озорбайжон умумий ва ягона турк алифбоси яратмоқчи, Ўзбекистон бу ишга қўшилиши керак

Умумий турк алифбоси Президент Илҳом Алиев томонидан 9 апрель куни тасдиқланган "Глобализация шароитида замоннинг талаби билан озорбайжон тилини ишлатиш ва тилчиликни ривожлантириш давлат программаси" доирасида яратилади. Умумий турк алифбоси яратиш ғояси 2010 йили Бокуда туркий тилли давлатларнинг Парламент Ассамблеяси билан…

Ислом Карим бир даста элчиларнинг оғзини мойлабди

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Президент Ислом Карим махсус фармон билан АҚШ, Россия, Хитой ва Жанубий Кореянинг мамлакатимиздаги элчиларини «Дўстлик» ордени билан тақдирлаган. Фармонда дипломатларнинг ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдаги ҳиссаси ва хизиматлари тилга олинади. Мукофотларни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов эгаларига топшириб…

“Қора бозор”да доллар курси кўтарилмоқда

Мамлакат “қора бозор”ида доллар курси нисбатан кўтарила бошлади. Масалан, кеча савдоларда АҚШ долларининг 100 талик купюраси 280 000 сўмга харид қилинди. Бозордан шу миқдордаги валютасини сотиб олиш учун 285 000 сўм тўлашингиз керак бўлади. Ўз навбатида, дейди мухбиримиз, ҳукумат белгилаган…