Кечагина ўтган кунимиз

Яшасин, Ўзбекистон бу йил Chevrolet Orlando ишлаб чиқармоқчи

Ўзбекистоннинг расмий ахборот воситалари “Ўзавтосаноат” 2014 йилда Chevrolet Orlando автомобили чиқариш режасини тасдиқлаганини айтмоқдалар. Chevrolet Orlando – АҚШнинг General Motors компанияси тарафидан яратилган ўрта ўлчовли, етти ўринли минивендир. У 2008 йили Париждаги кўргазмада намойиш қилинган ва 2010 йилда сотишга чиқарилган.…

АҚШ Марказий Банкига янги раис тайинланди, ўзбеклар ҳам Dow Jones индекси билан яшашга ўрганишлари керак

Кеча АҚШ Сенати бу мамлакатда Марказий Банк вазифасини бажарадиган Федерал Резерв раҳбарлигига Президент Барак Обама тарафидан кўрсатилган Жанет Йелленнинг (Janet Yellen) номзодини тасдиқлади. У Федерал Резерв раҳбари лавозимидаги 4 йиллик муддатнинг иккинчисини 31 январда тамомлайдиган Бен Бернанке (Ben Bernanke) ўрнига…

Туркияда сиёсий зилзила давом этмоқда, қаерга қараманг порахўрлик ва ўғрилик

Коррупция, порахўрлик ва ўғрилик нодемократик ўлкаларнинг касаллиги эканини ҳали ҳамма ҳам тушуниб етмагандир, аммо ҳақиқий мусулмончиликда порахўрлик ва ўғрилик бўлмайди деб ишонганларнинг ҳозир Туркия мисолида ҳаёли паришон бўлаётгани шубҳасиздир. 4 январдаги хабаримиздан маълумки (қаранг: ), катта коррупцион ишлар ва порохўрлик…

Ёзувчи Аҳмад Аъзам вафот этди, у ким эди, адабий маҳорат эгасими ёки миллат хоини?

4 январи куни оламдан ўтган ёзувчи Аҳмад Аъзам кеча Тошкентдаги Камолон қабристонида тупроққа берилди. Қарийб 3 йилдан бери буйрак етишмовчилиги билан гемодиализга боғлиқ бўлган Аҳмад Аъзам 64 ёшда эди. Мухбирларимизга кўра, Аҳмад Аъзамнинг маъракасига унинг дўстлари, шогирдлари ва жамоатчилик вакиллари…

Ўзбекистон божхоначилари Тожикстонга кетаётган ўғирликни қўлга туширгани ҳақиқатми ёки…

Ўғирликлар қўлга туширилгани Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси томонидан тарқатилган баёнотдан маълум бўлди. У ердаги иддаога кўра, Ўзбекистон ҳудудидан Тожикистонга ўтувчи юк вагонлари текширилганда, мазкур мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кетилаётган 20 дан ортиқ транспорт воситаси топилган ва тутиб қолинган. Буларнинг барчаси…

Google тармоғи Ўзбекистон Ахборот Агентлигининг UZA.UZ сайтини хавфли деб топди

Маълумотлари ёлғонлиги, сохтакорлик ва масхарабозлиги билан таниқли бўлган Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигининг (ЎзА) расмий нашри бир тийинга қиммат нарса бўлиб, ўз ўқувчиларни алдаш билан шуғулланиб келиши ва шу маънода ўзига яраша хавфли экани ҳақида “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида кўп марта ёзилган…

Исо пайғамбарнинг туғилиш ва чўқинтирилиш куни муносабати билан Истанбулда ҳам насронийлар совуқ сувга кирдилар

Маълумки, насронийларда бу динга киришнинг биринчи ва асосий қадами чўқинтириш маросимидир. Бу маросим – гуноҳларни ювиш учун сувга кириш сифатида кўрилади. Лекин, гуноҳи бўлмаган Исо пайғамбар ҳам чўқинтирилганидан тушуниш мумкинки, бу маросим гуноҳларни ювишдан ҳам кўпроқ, насроний бўлишнинг асосий рамзий…

Ўш шаҳрининг янги ҳокими ким бўлса ҳам, ўзбекларнинг аҳволи ўзгармайди

Маълумки, 2013 йил 5 декабрь куни, Қирғизистон Бош вазирининг қарори билан қирғиз фашистларининг ғоявий раҳбари Мелисбек Мирзакматов Ўш шаҳар ҳокими вазхифасидан озод этилганди. Ўша пайтда “Ҳаракат” Ахборот Агентлигининг фаолияти феълан тўхтатиб қўйилгани сабабли, бу ҳақда хабар бермаган эдик. Ҳозир янги…

АҚШ шу йилнинг ўртасидан Ўзбекистонни хавфли мамлакатлар рўйхатидан чиқаради

Хавфсизлик Департаменти тарқатган пресс-релизда айтилишича, 2014 йилнинг 1 июнидан бошлаб, бир қатор мамлакатлар ва ҳудудлар АҚШ ҳарбийларига ортиқча маош тўлаш назарда тутилган хавфли зоналар рўйхатидан чиқарилади. 1 июндан бошлаб хавфли ҳисобланмайдиган мамлакат ва ҳудудлар қуйидагилар: – Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Гаити,…

Ўзбеклар ҳавас қиладиган воқеа: Қишки Универсиада-2017 ўйинлари Олмотада ўтади

Бу ҳақда қарор 2011 йилда қабул қилинган, ҳозир тайёргарлик ишлари кетмоқда. Аммо, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой янги йилнинг биринчи куни Олмотага келиб, Универсиадага тайёрланиш доирасида қилинаётган ишлар билан танишиши – бу воқеага эътиборларни яна бир марта тортти. Айтиш керакки, Қишки…