Кечагина ўтган кунимиз

Фуҳушанинг ўйнаши ва икки ёрдамчиси прокуратурага мажбурий келтирилди, унинг ўзи ва отаси қачон келтирилади?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тергов бошқармаси ўтган йил давомида қарияларга нисбатан содир этилган бир қанча қотилликлар, босқинчилик ва талончилик юзасидан Ж. Қосимов ва Н. Уразовага оид жиноят иши тергови тамомланган. Ўзларини коммунал хизмат ходимлари сифатида танитиб, хонадонларга кирган ўзаро шаръий…

Чехия Президенти Земан: “Ислом Каримовнинг Прагага сафари кечиктирилганини маъқулламайман”

Чехия радиосининг “Лан билан суҳбат” эшиттиришида қатнашган Президент Милош Земан жонли эфирда тингловчиларнинг сваволларига жавоб берибди. У эшиттириш давомида ўзининг Украинага сафари, унда Президент Янукович билан Тимошенко масаласини узоқ гаплашганини айтишга кўп вақт ажратган бўлса ҳам, Ўзбекистон Президентининг Прагага сафари…

Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Абдулазиз Комилов янги тайинланган немис элчисини қабул қилибди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, вазир Абдулазиз Комилов Германиянинг янги тайинланган Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссингни қабул қилди. Маълумотларга кўра, вазир ва дипломат учрашувида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати, истиқболлари, халқаро ва минтақавий…

Ўзбеклар мисрликлардан ўргансинми ёки мисрликлар ўзбеклардан?

Умумий аҳолиси 85 млн бўлган Мисрда ёши 30 га етмаганлар 60 фоизни ташкил қилади, 2006 йилга нисбатан 2013 йилда туғилиш 40 фоиз ошди, дейилади инглизларнинг машҳур The Guardian газетасида кеча чиққан мақолада. Бу кетишда, Миср аҳолисининг сони бўйича 2050 йилда…

Бу дунёга нима бўлди: АҚШда 19 ёшли аёл 20 дан ортиқ одам ўлдирганини айтмоқда

Песильвания штатида 19 ёшли Миранда Барбур исмли аёл ўзига яқинда уйланган 22 ёшли эри Элит билан 42 ёшли Трой Лафереррани пичоқлаш ва бўғиб ўлдириш айби билан судланмоқдалар. Воқеанинг тафсилотлари қyйидагича. Миранда Барбур 12 ёшлигида Аляска штатида яшайдиган оиласидан қочиб кетиб,…

Украинада ўзгаришлар бор, аммо вазиятни баҳолаш қийин

Мухолифатчилар анча аввал босиб олинган Киев шаҳар ва вилоят муъмуриятлари жойлашган бинони кеча эгаларига бўшатиб бердилар. Аввал босиб олинган 5-6 та вилоят ҳикимликларининг бинолари ҳам бўшатилди. Ҳукумат ҳам мухолифат томонга қадам қилиб, турли тартибсизликларда қўлга олинган ёки, қўлга олинмаса ҳам,…

Арабча ҳазил: Қуддус шаҳри – ҳам Исроил ҳам Филистиннинг пойтахти бўлсин. Ўзбекларга нима ?

Филистин Президенти Маҳмуд Аббос бур гуруҳ исроилли талабалар билан учрашибди ва учрашув пайтида Қуддус шаҳрини ҳам Исроилнинг ҳам Филистиннинг пойтахти қилишни таклиф қилибди. Табиий, Қуддуснинг ғарбий қисми Исроилнинг, шарқий қисми Филистиннинг пойтахти бўлиши назарда тутилмоқда. Маълумки, Қуддусни Исроилнинг пойтахти сифатида…

Россияга кириш Сизга тақиқланмаганми? Бу саволга жавобни Душанбе аэропортида 12 сомга олиш мумкин!

Asia-Plus () агентлигининг хабарига кўра, Душанбенинг халқаро аэропортида 12 сом пул тўлаб ҳар бир одам ўзига Россияга кириш тақиқлангани ёки тақиқланмагани ҳақида маълумот олиши мумкин. Жавоб оғзаки берилади, аввал пул олинмасди, энди 12 сом оладиган бўлишибди, аммо бу ҳақда ҳеч…

Нурсултон Назарбой кризисдан талвасада, Ислом Карим нима қилади?

“Ҳаракат” Агентлигининг башоратлари яна тўғри чиқди. 2008 йилда АҚШда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий кризис аввал ривожланган мамлакатларни урди, мана энди Россия ва Қозоғистон каби ўрта ривожаланганларга етиб келди, ривожланмаган ва қолоқ давлатларнинг, масалан, Ўзбекистоннинг навбати ҳали келмади. Ўтган вақт ичида Россия,…

Ражаб Эрдўғон Қримтатар Мажлисининг раиси Рефат Чубаров билан учрашган, нега Ўзбекистоннинг қримтатарлари билан иши йўқ?

Биз кечикиб олган хабарга кўра, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ва Қримтатарлар Мажлисининг янги раиси Рефат Чубаров айни кунларда Германияда бўлишганидан фойдаланиб, 3 февраль куни Берлинда учрашув ўтказишибди. Қримтатарлар Мажлисининг расмий сайтида билдирилишича, Ражаб Эрдўғон билан бирга унинг Бош вазир…