Кечагина ўтган кунимиз

Сенсация: Ўзбекистонда автойўллар огоҳлантиришсиз таъмирланаётгани танқид қилинди, чўкаётган иқтисодимиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ

Янгиликлар асосан рус саҳифасида бериладиган, ўзбекча саҳифаси номигагина очиб қўйилган gazeta.uz сайтида кеча сенсацион хабар берилди. Нимамиш, йўлларни аввалдан эълон қилмасдан ва огоҳлантирувчи белгилар қўймасдан таъмирлаш автоҳалокатларнинг эҳтимоллиги ошадиган ҳолатлар юзага келтирармиш. Кунлар исиб, йўллларни таъмирлаш бошлангани ҳайдовчиларни севинтираётганмиш, аммо,…

Яна бир Бируний номли университет очилди, ўзбекларга нима?

Бу Университетнинг асосчиси нима учун унга Бируний номи берилганини шундай изоҳлайди: “Ер ўз ўқи атрофида айланиши билан бирга қуёш атрофида ҳам айланишини Коперник ва Галилейдан 500 йил аввал, Ернинг тортиш кучини Ньютондан 700 йил аввал изоҳлаган, саноқсиз кашфиётлари билан ўз…

Ниҳоят қримтатарлари Қримда руслар тарафидан ўтказиладиган референдум бўйича расмий қарорларини очиқладилар

Кеча Қримтатар Халқ Мажлиси қримтатар халқи номидан Украина Олий Радаси ва Украина халқига – ҳамма миллатларга мансуб бўлган Украина фуқароларига Мурожаат қабул қилди. Мурожаатда Қримдаги вазият, қримтатарларнинг тарихи, куч ишлатмаслик принциплари, БМТнинг 2007 йил 13 сентябрда қабул қилинган “Ерли халқларнинг…

Венеция Комиссияси Қримдаги референдумни ноқонуний деб топди

Шу йил 8 мартдаги “Путинни ҳеч нарса тўхтатолмайди, Венеция Комиссияси ҳам. Қримтатарлари нима қилади?” номли хабаримизда Белорусия ва Косовдан ташқари ҳамма Европа мамлакатларини бирлаштирувчи Европа Кенгашининг (Европа Иттифоқи билан адаштирманг) Бош Котиби, норвегияли Турбьёрн Ягланд бу ташкилот қошида 1990 йилдан…

Хавфсизлик Кенгаши Қрим референдуми бўйича резолюцияни қабул қилолмади, Россия вето қўйди

Аввалдан хабар қилинганидек, кеча БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Украинадаги вазиятини кўриб чиқиш учун тўпланди. АҚШ Қримда Россиянинг босими остида ўтказилаётган референдумни йўқ деб ҳисоблашга чақирувчи ва ҳамма мамлакатларни унинг натижаларини тан олмасликка чақирувчи резолюция киритди. Маълумки, Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий аъзоси…

Москвадаги икки намойиш русларнинг Қрим масаласига муносабатининг кўрсатгичими?

Бугун Москвада 2 та рухсат берилган намойиш ўтказилди. Улардан бири – Путиннинг Қрим масаласидаги агрессив сиёсати тарафдорларинки бўлса, иккинчиси – Қрим муаммосини тинч йўллар билан ҳал этиш тарафдорлариники эди. Қрим масаласига Россия ҳарбий куч билан аралашмаслиги керак деб ҳисоблайдиганларнинг “Тинчлик…

Нью-Йоркдаги фондлар бозорида диққатга сазовор ўзгаришлар йўқ

Жаҳон ахборот воситалари урғуни Қрим атрофидаги воқеаларга беришни давом эттирар эканлар, “Ҳаракат” Агентлиги Нью-Йоркдаги фондлар бозорида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ҳафталик хабар бериш анъанасини ҳам унутди, десак бўлади. Икки ҳафта аввал, аниқроғи 1 мартдаги хабаримизда Нью-Йоркдаги фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлмиш…

Қримдаги референдумни тўхтатиб бўлмайдиганга ўхшайди, жаҳон янги совуқ урушга тайёрланмоқда, Ўзбекистоннинг ўрни қаерда?

АҚШ Давлат Котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Украинадаги аҳвол ва Қримда эртага ўтказилиши режалаштирилган референдум атрофидаги жанжаллар бўйича Лондон шаҳрида кеча олиб борилган 6 соатлик музокаралари натижасиз тугади. Икки дипломат алоҳида матбуот конференциялари ўтказиб, ўз…

Қашқадарёда Ҳасан Чориев оламдан ўтди, эртага тупроққа берилади

Бугун тонгда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориев 74 ёшида геморогик инфаркт хасталиги туфайли оламдан ўтди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, у киши ўтган йилнинг 17 июнь куни ёш бир аёлга жинсий тажовуз…

Ўзбек жамиятининг аҳволи: Ўзича яхшилик истаган бухоролик аёл набирасининг ўлимига сабабчи бўлди

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани прокурори Жаҳонгир Ҳотамовнинг Ўзбекистон Бош прокуратурасига оид “Ҳуқуқ” газетасида чоп қилинган мақоласида туманда истиқомат қилувчи А. Сафарова исмли аёл ирим-сирим йўллари билан касал неварасини тузатаман деган ҳаёл билан болакайнинг ҳаётига зомин бўлгани таъкидланади. Прокурорга кўра, невараси…