Кечагина ўтган кунимиз

Шармандалик: Ўзбекистон ИИВ муҳим деб ҳисоблаган хабарни бир кунда 11 киши ўқиди

Ички ишлар вазирлиги ички ишлар идоралари фаолиятига доир турли масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини инобатга олиб, шу йилнинг 8 апрелида вазирлик мутасаддилари ииштирокида фуқаролар билан бевосита мулоқот ўтказиш ҳақида эълон берди. Вазирликнинг расмий веб сайтида айтилишича, илк мулоқот паспорт тизими масаласида…

“Бунёдкор” футбол клуби мураббийи ишдан кетди

Аммо бу билан футболчиларимизнинг иши юришмайди, улар мағлубиятлар сари дадил илдамлашда давом этаверади. Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби дунёнинг энг машҳур мураббийи Сколларини йилига 16,4 миллон евро билан ёллаб, Тошкентга олиб келганида ҳам вазият ўзгармаган. Шубҳасизки, бош мураббий Миржалол Қосимовнинг истеъфоси ҳам…

Ўзбекистондаги энг катта воқеа: Ucell тариф ставкаларини 1 центга оширди

Мамлакатдаги энг йирик алоқа операторларидан бири Ucell мобил алоқа оператори 15 апрелдан бошлаб, Prepaid тизимидаги тариф нархларга ўзгаришлар киритилганини маълум қилди. Бу хабарчилик масхарабозликка айлантирилган Ўзбекистондаги куннинг энг йирик воқеаси. Хатто, ўзбек-қозоқ чегараларини демаркация қилиш ишлари бошлангани, трук элчси Самарқанд…

Қашқадарёда судья узоқ муддатли қамоққа жўнатилди

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг порахўрликка оид моддаси асосида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди судьяси Фахриддин Жуманазаров 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. у ўтган йилнинг 25 декабрида 300 АҚШ доллари олиб, фуқаролардан бирининг…

Амир Темурнинг 678 йиллигига бағишлангна конференцияда бугунги аҳволимиз тилга олиндими?

Бундай конференция Самарқанддда Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида 2 апрелда бўлиб ўтгани бугун хабар қилинди. Расмдан кўринишича, бу тадбирни конференция дейиш қийин, кичкинагина йиғилиш бўлган. Катта юбилей бўлмагани сабабли, буни тушуниш мумкин. Бироқ хабарлар умумий гаплардан иборат бўлиб, конференцияда Амир…

Украина МДҲ раислигидан воз кечди, раислик Белорусияга берилди

Маълумки, МДҲда ҳар йили унинг аъзоларидан бири раислик қилади. 2014 йила раислик Украинага ўтган эди. Аммо, Россия Қримни босиб олгандан кейин, Украина раисликдан воз кечишдан ташқари, яқинда умуман бу ташкилотдан чиқиш ниятида эканлигини билдирди. Бугун Москвада бўлиб ўтган МДҲ Ташқи…

Қирғизистонда янги Бош вазир ва ҳукумат тайинланди, АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси тасодифан Бишкекдами?

Бугун Қирғизистон парламенти янги ҳукуматнинг таркибини тасдиқлади. Бош вазир этиб Жўмарт Оторбаев аввалроқ тасдиқланиб бўлган эди. Қирғизистонда бундан ҳам муҳим воқеа – АҚШ Давлат Котибининг Марказий ва Жанубий Осиё бўйича ёрдамчиси Ниша Бисвалнинг шу ерда эканлигидир. У АҚШ ҳеч кимнинг…

Жиззахда ит ўғрилари устидан маҳкама бошланди

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида ит ўғрилари устидан маҳкама бошланди, деб хабар қилди ҳамкоримиз Мунтазир. Унинг таъкидича, судланувчилар тошкентлик Камол Шомахсумов, жиззахлик Жалолиддин Эгамназаров, сирдарёлик Фахриддин Тайлоковлар ўзаро тил бириктириб, 2014 йил 10 февраль куни кеч соат 23:30 ларда…

Янги автоуловларга йўл солиғи жорий қилинди

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган янги автомобиллар учун йўл солиғи жорий қилинди. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб автосалонлардан бу маҳсулотни харид қилган шахслар ҳужжатларни расмийлаштириш пайтида автомобил умумий нархининг 3 фоизи миқдорида йўл солиғи тўлашга мажбур. Албатта, бундай солиқ харидор учун машина…

Телерадиокомпания тизимида текширувлар бошанди

Бу ҳақда “Ҳаракат” хатқутисига келган хатдан маълум бўлди. Хат ортидан суриштирувлар ўтказган мухбирларимизга кўра, Бош прокуратура томонидан амалга оширилаётган тафтишлар давомида рекламалар масаласи кўриб чиқилмоқда. Қатор жиноятлар, пора олиш, талон-тарожлик сингари қонунбузарликлар аниқланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ТВда тури ва вақтига қараб…