Кечагина ўтган кунимиз

Арманилар 1915 йилда гўёки турклар тарафидан қатлиом қилингаларини хотирламоқдалар, Туркия Бош вазири уларга таъзия изҳор қилди

Бугун армани миллатчиларининг Дашнакцутюн партияси гўёки арманиларнинг 1915 йилда турклар тарафидан геноцид қилинганининг 99 йиллигини хотирлаш мақсадида Ереван марказида 10 минг кишилик митинг ўтказгани, митинг Туркия байроғини ёқишдан бошланганини арманиларнинг panorama.am сайти хабар қилди. Расман хотира ҳафтаси эртага бошлаланди. Арманилар…

Қозоқ чегарачилари 280 килограмм тошбақаларимизни тутиб қолишди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати ходимлари Ўзбекистондан олиб кетилаётган 280 килограмм тошбақани ушлашган. Еттита қопга жойлаштирилган тошбақалар Ўзбекистон чегара постларидан эсон-омон ўтиб, Қозоғистонга қўлга тушгани қизиқ. Мамлакат “Қизил китоб”ига киритилган бу турдаги жониворлар Россия ва Европа ресторанларининг хўрандалари учун…

Россияда тутилган ўзбекистонлик ўрис жиноятчи экстрадация қилинади

Россия Федерациясининг прокуратураси маълум қилишича, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 2013 йилда Тошкент вилоятида содир этилган босқинчилик жинояти учун қидирилаётган ўзимизнинг фуқаро Павел Мартиненкога нисбатан экстрадицион текширув ўтказилган. Мартиненко дастлабки тергов органларидан қочиб юргани сабабли унга нисбатан халқаро қидирув…

Тошкент марказида портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

Бундан бир соатча аввал, аниқроғи, 18.10 да пойтахтнинг "Лабзак" бизнес маркази 1-қаватида кучли портлаш содир бўлди. Натижада бинонинг икки қавати бутунлай вайрон бўлиб, қурбонлар борлиги айтилмоқда. Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, портлашга газ…

Қозоғистонга чет элдан кўчиб келган қозоқлар учун фуқаролик олиш осонлаштирилди, ўзбекларни сиқиб чиқариш тезлаштирилса керак

Бу давлатнинг расмий хабар агентлиги “Казинформ” – Меҳнат ва Ижтимоий Ҳимоя вазири Тамара Дуйсеновага асосланиб хабар қилишича, чет эллардан Қозоғистонга кўчиб келаётган қозоқларнинг фуқаролик олиш масалари билан боғлиқ бўлган “Аҳолининг миграцияси ҳақида” номли қонун қайта кўриб чиқилибди ва фуқаролик олиш…

АҚШ Вице-президенти Жозеф Байден Киевга келди

Жозеф Байден Украинадаги воқеалар туфайли АҚШ бу мамлакатни тўла қўллаб-қувватлашини очиқча кўрсатиш учун Киевга келиши 10 кунча аввал маълум бўлган эди. У бугун Киевга келди, ва маҳаллий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Украина раҳабарлари билан учрашувларни бошлади. У Украина Бош вазири…

Сенсация: Қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамилўғлига ватанига кириш 5 йилга таъқиқланди

Сталин томонидан Қримдан депортация қилинган қримтатарлари узоқ йиллар давом этган курашдан кейин ўз ерларига қайтиш ҳуқуқини олган эдилар. Мана энди, руслар бу ярим оролни босиб олдилар, Владимир Путин эса, Сталиннинг йўлидан кетмоқчи. Бу ерда Путинни тилга олишимиз тасодифан эмас. Чунки,…

Бухорода одамларнинг ер участкалари бузилмоқда

Бухоро вилояти Олот туманида фуқароларнинг ер участкалари тортиб олинмоқда. Аҳолига 22 йил аввал берилган ва шу муддат мобайнида улар томонидан фойдаланилиб келинган ерлар давлат ҳисобига қайтарилмоқда. Бу ҳақда Олот туманида яшовчи фуқаро Зулайҳо Қурбонова маълум қилди. Унга кўра, маҳаллий ҳокимият…

Ўзбекистон делагацияси Бангладешга боради, Ислом Карим ҳам инидан чиқиб кўп жойларга бориши зарур

Ўзбеклар делегацияси Бангладешга боришини шу мамлакатда чоп қилинадиган The Daily Star газетасидан билдик. Газетанинг ёзишича, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси мазкур мамлакат Бош вазири Шайх Хасин, Ташқи ишлар вазири Шаҳриёр Аълам, Савдо…

Қирғизистон ўзбеклари ўз она тилида имтиҳон ҳам топшира олмайдиган ҳолга туширилди

Бу ҳақда Қирғизистон Маориф ва Фан вазирлиги маълум қилди. Вазирликка кўра, 2014 йилда тест имтихонлари ўзбек тилида олинмайди. Ҳолбуки, 2006 йилдан бери ҳукуматнинг Умумреспублика тестлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ, тест имтиҳонлари рус ва қирғиз тилидан ташқари кўпчиликни ташкил этувчи миллатлар тилида…