Кечагина ўтган кунимиз

Бу ҳафта Нью-Йоркдаги фондлар биржасида бироз ўсиш бўлди

Ўтган ҳафта Нью-Йоркдаги биржа бекилганда, Dow Jones индекси 16361 да тўхтаган эди. Бу ҳафта у зиг-загли ҳаёт кечирди, аммо жорийдаги ҳафтанинг охирги 2 иш кунида тушиш кузатилган бўлса ҳам, умумий аҳвол ижобий. Dow Jones 151 поғана юксалиб, 16512 да тўхтади.…

Сўровнома натижаси: Америкаликлар жаҳон аренасидан чекинишни истайдилар

Wall Street Journal газетасининг шу йил 30 апрель сонидаги мақоланинг номи айнан шундай, “Сўровнома натижаларига кўра, америкаликлар жаҳон саҳнасисдан чекинишни истайдилар”. Табиий, бу ерда “жаҳон аренаси” деганда нима тушинилиши муҳим. Бу нарса эса, мақоланинг матнидан маълум бўлади. Сўровнома Wall Street…

Сўз эркинлиги бўйича Ўзбекистон дунёда иккинчи ўринда, табиий, охиридан иккинчи

АҚШдаги машҳур Freedom House ташкилоти эртага нишонланадиган Матбуот куни муносабати билан сўз эркинлиги бўйича жаҳон давлатларининг 2014 йил рейтинглар рўйхатини эълон қилди. Бу рўйхатда давлатлар 3 бўлимга бўлинган – эркин, қисман эркин ва эркин бўлмаганлар. Эркин давлатлар рўйхатида 63 давлат…

Ўзбек профессорларига Малайзия йўли: Тошкентда “Малайзияда Таълим” халқаро кўргазмаси бўлади

6-8 май кунлари Тошкентдаги Dedeman Silk Road меҳмонхонасида “Малайзияда Таълим” халқаро кўргазмаси бўлиши Ўзбекистонда муҳим хабар сифатида тарқатилмоқда. Малайзиянинг Тошкентдаги элчихонасининг ташаббуси бўлан ўтказиладиган ярмаркада бу мамлакатнинг 10 та университетидан вакиллар иштирок этишади. Очилиш маросимига Малайзия Бош вазир ўринбосари ва…

Ядровий масхарабозлик: Буюк давлатлар Марказий Осиёга қарши ядровий қурол ишлатмасликка рози бўлибдилар

Ядровий хавфсизлик масалаларига оид материаллар чоп этиш билан шуғулланадиган мустақил Global Security Newswire журналида эълон қилинган мақоланинг сарлавҳаси шундай: “Беш буюк давлат Марказий Осиёнинг ядровий қуролсиз зона мақомини ҳурмат қилишга рози бўлди”. Бундан ташқари бу беш буюк давлат Марказий Осиёга…

Coca-Cola-Uzbekistan ишини Фуҳушасиз давом эттирмоқчи

Coca-Cola компаниясининг Туркия, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича президенти Галя Молинаснинг Тошкентга келиши ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб бораётгани ҳақида бир неча сатрлик расмий хабарлар тарқатилди. Вазирликнинг матбуот хизмати фақат рус тилида “Музокаралар давомида…

Жаҳон Банки Қозоғистонга 2,5 млрд доллар берадиган бўлди, Ўзбекистонга эса Хитойнинг Эксимбанки 350 млн садақа бермоқчи

Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Жаҳон Банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича Вице-президенти Лора Так раҳбарлигидаги юксак даражали делегацияси билан учрашгани Казинформ тарафидан хабар қилинди. Учрашувга оид расмий гапларни четга қўйсак, унинг асосий натижаси – Жаҳон Банки билан Қозоғистон…

Украинанинг жануби Киевдан мустақил бўлиб олди ҳисоб, орқага қайтиш бўладими? Ўзбеклар хулоса чиқарадими?

Бошқаларни қўйиб туринг, Украина оммавий ахборот воситаларидаги хабарлардан ҳам кўриш мумкинки, Украинанинг жанубидаги Донецк, Харьков ва Луганск вилоятлари марказий ҳокимиятнинг назоратидан бутунлай чиқдилар. Бу вилоятларнинг ҳар бири ўзини мустақил республика деб эълон қилди. Бу учта вилоятдаги ҳокимлик, хавфсизлик хизмати, милиция,…

1 май дунёда “1 Май куни”, бизда “Фавворалар куни”, кўча чангитиш мумкин эмас

Табиий, бу бутун дунёда эмас, аммо кўпчилик мамлакатларда, коммунистик давлатларнинг ҳаммасида, социалистикларининг баъзиларида “Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни” сифатида байрам қилинади. СССР замонида Ўзбекистонда ҳам шундай эди. Собиқ СССР ҳудудларидаги баъзи мамлакатларда, масалан, Россияда 1 май ҳали ҳам меҳнаткашларнинг бирдамлик куни…

Тошкентдан Сингапур орқали Банкок ва Куала-Лумпурга учадиганларга русча хушхабар

“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” авиакомпаниясининг сайтида ўз йўловчилари учун фақат рус тилида тарқатилган хушхабарнинг мазмуни шундай. Сингапурга учиб келган йўловчининг у ердан бошқа жойга учуш учун аввалдан олинган билети бўлса, бундай йўловчи Сингапурда визасиз 96 соатгача қолиши мумкин экан. Ўзбекистон фуқаролари,…