Кечагина ўтган кунимиз

АҚШ элчилигида мамлакат мустақиллиги тантана қилинди

Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги биносида Қўшма Штатлар мустақиллигининг эртага бўладиган 238 йиллиги муносабати билан йирик анжуман ўтказилди. Анжуманни элчи Жорж Крол очиб, меҳмонларни Мустақиллик декларациясининг 238 йиллиги ҳамда ўзбек-америка муносабатларининг бугунги зафарлари билан қутлади. Анжуманда Ўзбекистон ҳукумати ва парламентининг аъзолари,…

Ўзбекистонда айирмачи гуруҳ етакчиси халқаро қидирувга берилибди

Қорақалпоғистонда “Олға, Қорақалпоғистон” ҳаракати борлиги, унинг мақсади Қорақалпоғистонни Қозоғистон ёки Россия таркибига киритиш эканлигини хабар қилган ягона агентлик “Ҳаракат” бўлган эди. Бу мавзуни қўғрчоқ ахборот воситаларида ҳам ёритиш ҳақида юқоридан буйруқ келганга ўхшайди. 12news.uz сайтига кўра, ўзини Қорақалпоғистон мустақиллиги учун…

Ўзбекистонда Ягона тариф сеткасининг 1- разряди миқдоридаги пулга авиачипта бермайди

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий таъминлаш вазирлиги маълумотига кўра, айни кунда Ягона тариф сеткасининг 1- разряди миқдори, яъни “прожиточный минимум” 236 000 сўм, ёки “қора бозор” курси билан 77 АҚШ долларини ташкил этади. Бугун матбуотда пайдо бўлган хабарда айтилишича, Бухородан…

Ўзбекистонда журналистларнинг Ахлоқ Кодекси яратилади, бундан не наф?

Бугун Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида Мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Фонди, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси кўмагида давра суҳбати ўтказилган ва анжуманда журналистларнинг Ахлоқ Кодексини яратишга келишилган. Маҳаллий матбуотда тарқатилган маълумотга кўра, анжуманда ўзбек журналистикасининг бугунги куни ва…

СИРДАРЁЛИК МИРШАБЛАР ФУҚАРОГА НОИНСОНИЙ ҚИЙНОҚ ҚЎЛЛАШДИ! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи – №23, 03.07.2014)

Шу йилнинг 16 июнь куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи Баҳор бўлимида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган Юнус Қурдошев жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг ажрими билан ҳибсга олинган. У хотини Муҳайё Қурдошевага нисбатан тан жароҳати етказганликда айбланиб,…

Путин қримтатарлари олдида бош эгмоқчими ёки уларни лақиллатмоқчими?

Рус хабар агентликлари билдиришича, Россия Президенти Владимир Путин Улуғ Ватан Урушигача Қримда яшаган ва репрессия қилинган халқлар учун реабилитация программаларини кенгайтиришни инкор этмаслигини айтибди. Биз, – дебди у – қримтатарлари билан учрашганда айтмоқдамизки, бу программаларни кенгайтириш мумкин, аммо аввалига шундай…

Автобозордаги тушиш туфайли “GM-АвтоВАЗ” ишлаб чиқаришни камайтирди, “GM-Uzbekistan” билан нима бўлади?

Россия-АҚШ қўшма крхонаси бўлган “GM-АвтоВАЗ” ўз сайтида автобозордаги тушиш туфайли 2014 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаб чиқаришни камайтирганлигини эълон қилди. Бу қўшма корхона ишга тушгандан бери 549 минг 454 дона Chevrolet Niva автомобили сотилган, уларнинг 40 минг 414 таси МДҲ…

НАМАНГАНДА 12 НАФАР ДИНДОР УСТИДАН МАҲКАМА ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНДИ (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи – №22, 02.07.2014)

Шу йилнинг 22 июнида жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти туманлари судларида 12 нафар диндор устидан маҳкама жараёнлари бошланди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш) ва 2442-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик…

Президентнинг “Адиб” нашриёти ёпилди

Президент Ислом Карим томонидан ижодкорларни қўллаб-қуватлаш, маддоҳларнинг китоб ва рисолаларини чоп қилиш мақсадида яратилган “Адиб” нашриёти хонавайрон бўлди. Нашриёт Бош муҳаррири Маҳмуд Тўйчиевга кўра, нашриёт маъмурлари шу йилнинг ўзида давлатнинг 100 миллион сўмдан ортиқ маблағларини ҳазм қилиб юборишган. Сўнгги марта…

Украина, Россия, Германия ва Франция вазирлари Украинадаги вазият бўйича Декларация қабул қилдилар

Бугун Берлинда тўпланган бу тўрт мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Украина жанубидаги кризисдан чиқиш бўйича уч тарафли (Украина, ЕИ ва Россия бўлса керак – Ҳаракат) гуруҳ тузишга келишибдилар. Тез орада бу гуруҳ ўқ отишни тўхтатиш шартларини тайёрлаши керак. УНИАН агентлигининг бу…