Кечагина ўтган кунимиз

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 12 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратди

Мазкур беғераз грант маблағлари Бухородаги “Олот” божхона маскани ва “Лябоб” чегара мажмуаси биносини таъмирлаш, бу ерга янги турдаги техникаларни ўрнатишга сарфланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари материал-техник базасини кучайтириш мақсадида амалга оширилган грант маблағларини ўзлаштириш Ўзбекистон ҳукумати қарори билан тасдиқланган ва…

Ўзбекистонда Атом Электр Станцияси қурилмайди

Бир муддат аввал кўпгина оммавий ахборт воситалари Ўзбекистон ҳукумати ичидаги манбаларга асосланиб, мамлакат шимолий-шарқида Атом Электр Станцияси қурилиши ҳақида хабар қилганди. Буни қарангки, бугун “Ўзбекэнерго” ширкати маъмурияти махсус баёнот билан чиқиб, бундай турдаги станциянинг қурилиши мумкин эмаслигини таъкидлабди. Ширкатга кўра,…

Ўзбек ёшлари ўқишга интилмоқда, бу яхши гап

Бугун Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни якунланди. Сарҳисобга кўра, бу йил 543 мингдан ортиқ абитурентлар олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжтларини топширишган. Мустақиллик йилларидаги мазкур кўрсаткич рекордни урибди. Давлат Тест маркази маълумотига кўра, ҳар бир талабалик…

Наманганнинг Попида йирик босқинчилик содир этилди

19 июль тонготарида Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғидаги ўзига тўқ хонадонлардан бирига ниқоб тақиб босқинчиликка тушган номаълум шахслар 27 минг АҚШ долларини қўлга киритишган. Попда ваҳима бўлиб кетган мазкур ҳолиса бўйича Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг маҳаллий бўлими фаоллари…

ЕИ комиссияси Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига киришига кўмаклашмоқчимиш

Европа Иттифоқи комиссияси Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) қўшилишини қўллаб-қувватлаш ва унга кўмаклашиш мақсадида 1 миллион АҚШ доллари миқдоирда грант ажратишга қарор қилибди. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги орқали 2017 йилга қадар реализация қилинадиган мазкур грант лойиҳаси…

Араб баҳорининг аҳволи: Триполи аэропорти учун жангларда 47 киши ҳалок бўлди

Ливия диктатори Каддафи тахтидан қувилиб, кейин ўлдирилганига 3 йил бўлмоқда. Аммо, бу мамлакатда ҳалигача тинчлик йўқ. Исломчилар ҳокимиятни қўлга олиш ниятида расмий ҳукуматнинг ҳарбий кучлари билан партизанлар уруши олиб боришмоқда. Шу кунларда исломчилар мамлакат пойтахти Тириполидаги халқаро аэропортни нишонга олишган.…

Филистин-Исроил уруши: Ҳисоб – 425:13, кеча яна 97 филистинли ўлдирилди

Исроил 10 кунча аввал ХАМАСга қарши ҳаво операцияси бошлаб, 4 кундан бери ердан ҳам операция олиб бораётганини ҳамма билади. Кеча яна 97 филистинли ўлдирилган ва ўлган арабларнинг умумий сони 425 га чиққан. Исроиллилар ўз тарафларидан ҳаммаси бўлиб 13 киши ўлдирилганини…

Ислом Карим режими ҳожатхоналардан кейин Тиббий тез ёрдам Марказини танқид қилишга қарор қилибди

Ўзбекистоннинг иқтисоди ўлаётгани, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистондан 8-10 баравар орқада қолганимиз, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушгани ва бошқа камчиликлар “Ҳаракат” агентлиги тарафидан очиб берилган бўлса ҳам, мамлакатимизда фақатгина…

Халифат халифатлигини бошлади: Суриянинг Ракка вилоятида зино қилган аёл тошбўрон қилинди

Ҳозирча Ироқ ва Суриянинг бир қисмида ҳукмдорлик қилаётган “Ироқ Левант Исломий Давлати” (ИЛИД) номли қуролланган суннийлар гуруҳи ўзини Халифат деб эълон қилгани ва 5 йил ичида ҳозирги Испания ва Португалия, Африканинг шимоли, Яқин Шарқ, Ўрта Осиё, Афғонистон ва Покистон ҳудудларигача…

“Ҳаракат” хатқутисига Константин Симоновдан келган мақола Сталин ҳақида эмас, Ислом Карим ёки Владимир Путин ҳақида бўлсайди

Сайтимизнинг хатқутиси ҳам ишлаб қолгани қувончли воқеа. Ҳамма ўқувчиларимиздан хабарлар, мақолалар ва мактублар кутамиз. Аммо, уларнинг ҳаммасини сайтимиз саҳифаларида эълон қилавериш ниятимиз йўқ. Гап ички цензурамиз бор-йўқлигида эмас. Бизда цензура йўқ. Истаган одам “Ҳаракат”ни ҳам, “Бирлик”ни ҳам, Абдураҳим Пўлатни ҳам…