Кечагина ўтган кунимиз

Сохта мақола эълон қилган япон олими ўзини ўзи осди, ўзбекнинг ичида бундай қилиши керак бўлганлар кўп – Ислом Карим, Салой Мадамин, Жаҳонгир Мамат, Муҳаммад Бобир Малик

Одам организмининг ривожланишида, уни даволашда ҳам муҳим роль ўйнайдиган ва ўзбекчада пишмаган ҳужайра (рус тилида – стволовые клетки) деса бўладиган модда яратиш бўйича дунё олмларини қойил қолдирган мақола эълон қилган бир гуруҳ япон олимларидан бири Йошики Сасаи кеча ўз-ўзини осиб…

Арманиларнинг миллий рамзи ҳисобланадиган Арарат (Ағри) тоғи Туркияда эканлигини биладиганлар борми?

Кеча журналистлик касби қийинчлиги билан алпинистликдан қолишмаслигини яна бир марта намойиш қилиш мақсадида 5 нафар турк журналисти бу мамлакатнинг энг юқори чўққиси ҳисобланадиган Ағри тоғига чиққани Туркия ахборот воситаларида хабар қилинди. Бу тоғ чўққиси Туркиянинг жунубий шимолидаги Иғдир вилоятида бўлиб,…

Сил касалликлари шифохонасининг эски биносини ёш болалар ёқиб юборди, улар катта бўлганда нималарни ёқишади?

Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги нотурар-жой биноларидан бирида ёнғин содир бўлиб, Республика болалар сил касалликлари санаторийсининг эски, фойдаланилмаётган биносининг биринчи қавати ёниб кетди. Ёнғин натижасида 250 метр квадрат майдонда том ва шифт қисмлари жиддий…

АҚШ элчилигининг Консуллик бўлими виза беришни қайта йўлга қўйди

АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилигига кўра, АҚШ Давлат Департаменти консуллик ишлари бюроси визалар тизимидаги техник муаммоларни ҳал этиш қилди жаҳон бўйлаб кечиктирилган АҚШ визаларнинг аксариятини талабгорларга етказди. «Ҳозирда тизимни олдинги тўла қонли фаолият даражасига қайтариш устида иш олиб бормоқдамиз», – дейилади элчилик…

Қирғиз фашистларга нисбатан дами чиқмаган ўзбеклар ғайриоддий акцияда иштирок этишмоқда

Ўзбекистонда гўё мустақил бўлган айрим интернет нашрлар белгиланмаган жойда қолдириб кетилган автомобилларга «СтопХам» («Тўхта, сурбет») ёрлиқларини ёпиштириб кетишаётгани ҳақида хабар қилдилар. Хабарда айтилишича, ушбу акция ким томонидан бошлангани, ёрлиқларни кимлар ёпиштираётгани аниқ эмас, бироқ ижтимоий тармоқларда айнан қоидабузар ҳайдовчиларнинг автомобиллари…

Москвада ҳамюртимиз ўз синфдошини ўлдиришда айбланиб, қидирувга берилди

Бир қатор ўрис оммавий ахборот воситалари ўз синфдошини пичоқлаб ўлдиришда айбланаётган 23 яшар Жасур Исломов Москва полицияси томонидан қидирувга берилгани ҳақида ёзишмоқда. Қозон вокзалида ўз синфдоши Раҳмоновнинг кўксига пичоқ санчган ҳамюртимизнинг Россияда тайинли иши ҳам бўлмаган ва унинг ҳозирда Ўзбекистонга…

Тошкентлик хаккер 1,5 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди

Пойтахт аҳолисининг телефон рақамлари ва уй манзилларини “Ўзбектелеком” ширкатидан ўғирлаб, интернетдaги ижтимоий тaрмоқлaргa жойлаштирган ҳaкер Сергей Климов жиноят ишлари бўйича Ҳамза тумани суди томонидан 1,5 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Дастлаб Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг “Постда” газетаси бу ҳақда…

Япония Абдураҳим Пўлатнинг маслаҳатларига кириб, Россияга қарши санкциялар киритмоқда

Маълумки, Ғарб билан Россия ўртасидаги бу асрнинг энг катта таранглик даври 2008 йили бўлган Гуржистон-Россия уруши даврида бўлганди. Ўшанда Ғарб қаттиқ туриб, Гуржистонни ҳимоя қилмаганда эди, Путин бу мамлакатни бир неча кун ичида босиб олган бўларди. Ўша воқеалар бўйича “Ҳаракат”…

Тошкентда “Бирлик” Партияси бош котиби Васила Иноят билан ҳам учрашган Буюкбритания ташқи ишлар вазирининг биринчи ўрибосари Саида Варси истеъфога кетмоқчи

Истеъфога кетишнинг сабаби – келиб чиқиши филистинлик араблардан бўлган Саида Варси шу кунларда Ғозода бўлаётган урушга Буюкбританиянинг муносабатидан норози эмиш ва шу туфайли истеъфога кетиш аризасини ўз вазирига топшираганмиш. Ҳозир ҳамма биладики, шу кунларда Буюкбритания бутун Ғарб каби, ҳар доимгидек…

Машҳур украиналик ашулачининг Украинадаги концертини руспарастлиги учун буздилар, ўзбеклар ҳам бу каби йўлларга ўтадиган кун келади

Ўтган куни кечқурун машҳур украиналик ашулачи Ани Лорак Одессадаги “Ибица” клубида концерт бераётган пайтида 200 га яқин украиналик миллатсеварлар маскалар кийиб олган ва таёқлар билан қуролланган ҳолда клубга бостириб кирдилар ва Ани Лоракни концертни бузиб қочиб кетишга мажбур қилдилар. Сабаб…