Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистон ёлғонсифат рақамлар оғусида: Эркаклар аёллардан кўп эмиш

Мамлактимизда ўзини нодавлат ахборот агентлиги деб атайдиган ва асосан рус тилида иш юритадиган “Туркистон-Пресс” хабар воситаси бор. Уни яратган ва у ерда ишлаётган аҳмоқлар давлат ичида ҳеч нарса нодавлат бўлолмаслигини ҳам тушунишмайди. Аслида, улар ўзларини “ноҳукумат” сифатида кўрсатиб, ҳукуматдан мустақил…

Коняда ҳалок бўлган гадой чолнинг бойлиги Мавлоно Румий музейига бағишланди

Кечаги хабарларимиздан бирида Туркиянинг Коня шаҳрида узоқ йиллардан бери уйсиз яшаб, гадойчилик билан кун кечирган 75 ёшли Меҳмет Келеш исмли чол ҳалок бўлгани, полиция унинг иккита банк ҳисобида 1 млн турк лирасидан кўпроқ пули борлигини аниқлагани, ҳозир унинг яқин қариндошлари…

Афғонистонда Ашраф Ғани Аҳмадзий расман президентлик курсисига ўтирди

Кеча эрталаб Қобулда инаугурация маросими ўтказилди ва ниҳоят пуштун аслли Ашраф Ғани Аҳмадзий Афғонистон президенти бўлди. Маросим ўтар-ўтмас, янги президент ўтган сайловларидаги рақиби – тожик аслли Абдулло Абдуллоҳни Бош вазир лавозимига тайинланди. Ашраф Ғани Аҳмадзий ва Абдулло Абдуллоҳ миллий бирлик…

Қозоғистондан киши бошига ЯИМ бўйича 8 марта, киши бошига Ялпи Миллий Даромад бўйича бор-йўғи 6 марта орқадамиз

Жаҳон Банки ўз сайтида дунё давлатларида 2009 йилдан бери киши бошига Ялпи Миллий Даромаднинг (ЯМД) йиллик даражасини долларда кўрсатувчи жадвални эълон қилди. Давлатлар 4 гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ: паст даромадлилар – киши бошига ЯМД $1035 дан кам; иккинчи – ўрта-паст…

Бу дунё шунақа: Туркиянинг Коня шаҳрида ҳалок бўлган уйсиз гадой чол ҳақиқий миллионер экан. Ўзбекистоннинг ҳам триллионлари йўқмикан?

Туркиянинг ўртасида жойлашган ва диний маркази деса ҳам бўладиган Коня шаҳрида узоқ йиллардан бери уйсиз яшаб, гадойчилик билан кун кечирган чолни ерли одамлар “Тўрвали дода” ёки “Ғариб” дейишар экан. У шу кунларда шаҳарлараро автовокзалда орқага бераётган автобуснинг тагида қолиб ҳалок…

Каспий саммитида қатнашиш учун Астрахонга Эрон президенти келди

Астрахонда бугун бошланадиган Каспий саммитида иштирок этиш учун кеча кечқурун бу ерга биринчи бўлиб Эрон Президенти Ҳасан Роухони етиб келди. У Астрахон вилояти ҳокими (губернатори) Александр Жилкин билан учрашгани Россия агентликлари тарафидан хабар қилинди. Ҳасан Роухони ва Александр Жилкин бир-бирларига…

Ислом ва терроризм синонимга айланиб бораётган бир пайтда, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти давлатларининг вазирлари Нью-Йоркда нимани гаплашишди?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида бугун билдирилишича, 26 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамлеясининг очилишига келган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Мувафиқлаштирувчи учрашув ўтказишибди. Вазирликнинг хабарида бу учрашувдан нима масалалар кўришилгани умуман тилга олинмайди. Фақатгина Ўзбекистон вазири…

9 ёшли қизларни тилга олманг, Ҳазрати Муҳаммадга имо қилишда айбланишингиз мумкин

Парчаланиб йўқ бўлиш арафисига келган Туркияни қайтадан оёққа турғазган ва замонавий давлатчилик асосларини яратган Отатурк замонидан бери бу мамлакатда исломчилар билан дунёвийчилар ўртасида жанг каби кураш давом этмоқда. Ҳокимиятга исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси келгандан бери бу кураш янгидан…

Қримтатарлар Қурултойининг сессияси Киев ёки Истанбулда ўтказилиши мумкин

Qrim Aqiaqat агентлигининг ktat.krymr.com сайтига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра Қримтатарлар Халқ Мажлисининг кеча Қримда ўтказилган йиғилишида (йиғилиш ўтказилган аниқ жой айтилмайди) Қримтатарлар Қурултойининг навбатдаги сессиясини Киевда ёки Истанбулда ўтказиш вариантлари ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда Мажлис Котибиятининг раҳбари Дилавер Акиев…

XVII Осиё ўйинлари давом этмоқда, Хитой 96 та, Қозоғистон 9 та, Ўзбекистон битта олтин медаль олди

19 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида очилган XVII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси биринчи олтин медални қўлга киритди. 70 кг оғирликкача бўлганларнинг эркин курашида Беҳзод Абдураҳмонов ғолиб чиқиб, олтин медалига соҳиб бўлди. Умумий медаллар сони бўйича…