Кечагина ўтган кунимиз

Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Буни Вашингтон Пост газетаси ҳам тасдиқламоқда

“Ҳаракат”нинг хабарларини мунтазам ўқиб борадиганлар билишади, Туркияда исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ҳокимиятга келгандан кейин, ҳижоб масаласи кун тартибига олиб чиқилди, айни замонда, дунёвий қарашли зиёлилар, сиёсатчилар ва ҳарбийларга қарши “Эргенекон” ва “Балёз” номли операциялар бошланди. Бу операциялар…

Украина парламентида энг кўп депутат Петр Порошенко Блокидан, аммо Бош вазир Халқ Фронтидан бўлади

Олий Радага ўтказилган сайловларнинг узул-кесил натижалари ҳали эълон қилингани йўқ, аммо умумий кўриниш ҳозирданоқ маълум. Масалан, Петр Порошенко Блокининг Олий Рададаги фракция раиси бўлиши кутилаётган Юрий Луценко бугунги брифингда айтишича, бу фракция 450 ўринлик парламентда 150 депутатга эга бўлади. 54…

Туркияда кўмир конида сув ичида қолган 18 кишидан хабар йўқ, аммо ер юзидаги автоҳалокатда 17 киши ўлди. Ҳамма нарса Оллоҳданми?

28 октябрда Туркиянинг Kaраман вилояти Эрменеки туманида бир кўмир конини сув босиб, 18 киши конда қолиб кетгани ва катта эҳтимоллик билан улар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётгани сабабли, 29 октябрда Туркияда Жумҳурият Байрами камтаринлик билан нишонланганини хабар қилгандик. Ҳалигача сув остида…

АҚШ Федерал Резерви фоиз нормасини оширмади, Россия Марказий Банки 1,5% оширди. Кимнинг аҳволи ёмон?

Кеча АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв фойдадан олинадиган фоиз нормасини ўзгартирмасликка қарор қилди. Фоиз нормаси авалигидек қолди 0-0,25%. Бугун эса, Россия Марказий Банки фоиз нормасини 8% дан 9,5% га чиқарди. Аслида фоиз нормасининг ошиши мамлакатда молиявий-иқтисодий аҳвол яхшилигини…

Украина-Россия: Уруш ўз йўлига, газ савдоси ўз йўлига

Кеча ярим кечасига яқин соатларда Брюсселда Россия, Украина ва Европа Иттифоқи вакиллари Россиядан Украинага қишки мавсумда сотиладиган табиий газ бўйича шартнома имзоладилар. Шартномани имзолаш бўйича музокараларда Россия тарафидан Энергетика вазириАлександр Новак ва “Газпром” раҳбари Алексей Мллер, Украина таарфидан Энергетика ва…

“Адолат” газетаси бош муҳаррири Абдували Соибназаров ишдан олинди

29 октябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат” газетаси бош муҳаррири 40 яшар Абдували Соибназаров лавозимидан четлатилди. Партия раиси Наримон Умаров Ўзбекистон Республикаси Президенти девони томонидан тайинланган янги муҳаррир Ислом Ҳамроевни таҳририят ходимлари билан таништирди. Маълум бўлишича, партия раиси собиқ…

Тошкент вилоятида миршаб иккинчи хотинини отиб ўлдирди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида пост-патруль ходими, милиция сержанти ўзининг хизмат пистолетидан иккинчи хотинини отиб ўлдирди. Бу ҳақда деярли барча маҳаллий веб нашрлар хабар бермоқда. Хабарларда миршабнинг исми-шарифи келтирилмаган. Чирчиқ шаҳрининг 9-микрорайонида содир этилган қотилликдан сўнг милиция сержанти номаълум йўналишда қочиб…

Оролни қутқаришга 3 миллиард доллар кифоями?

Халқаро донорлар деярли қуриб қолган Орол денгизини қутқариш ишига уч миллиард доллар ажратишган. Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимовга асосланиб, бу ҳақда «РИА Новости» ахборот хизмати маълум қилди. Маблағларни ажратиш борасидаги келишувлар кеча Урганчда бўлиб ўтган «Орол денгизи минтақасидаги…

Ўзбекистонда ер силкинди, Ер ҳам ўзбекларни огоҳлантирмоқда, шекилли

Сейсмология марказининг маълум қилишича, бугун соат 11.38 да Ўзбекистонда ер силкинган. Зилзиа куч 3 баллни ташкил этиб, унинг ўчоғи Тошкентдан 217 километр узоқликда, Жиззах вилояти ҳудудида эканлиги аниқланган. Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани ҳудудида зилзила кучи 4 балл бўлибди. Кучсиз ер…

Кўмир конидаги фожеа Туркиянинг ИШИД атрофидаги ўйинларига таъсир қилгани йўқ

Ўтган куни Kaраман вилоятининг Эрменеки туманида бир кўмир кони сув босиб, 18 киши конда қолиб кетгани ва катта эҳтимоллик билан улар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётгани сабабли, кеча Туркияда Жумҳурият Байрами камтаринлик билан нишонланди. Янги Жумҳурбошқони Саройида биринчи марта уюштирилаётган тантанали…