Кечагина ўтган кунимиз

“Ўзбекфильм” директори талон-тарожлик туфайли ишдан кетди

2 декабрь куни “Ўзбекфильм” очиқ акционерлик жамияти директори Файзираҳмон Усманов лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда хабар қилган “Озодлик” радиосига кўра, кейинги бир йилда “Ўзбекфильм” очиқ ҳиссадорлик жамиятида олиб борилган жиддий тафтиш натижасида бир миллиард сўм камомад аниқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг собиқ…

Шармандага шаҳар кенг: Ўзбекистон коррупция масаласида кулгили даражада ижобий натижага эришибди

Бугун ҳукуматнинг бир қатор қўғирчоқ веб нашрлари Ўзбекистонда коррупция масаласида бирмунча ижобий натижа қайд қилгани ҳақида оғиз кўпиртириб ёзишибди. Масалан, Кун.Уз ва Газета.Уз сайтлари Transparency International халқаро аксилкоррупция ташкилоти тарафидан 2014 йил учун эълон қилинган Коррупцияни идрок этиш индекси (Corruption…

Қозоғистон, Туркманистон, Эрон президентлари “Шимол-Жануб” темир йўлининг бир қисмини очдилар

Бугун Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлининг Туркманистон-Эрон бўлими расман очилди. Тантанали очилиш маросими Эроннинг шимолидаги Каспий денгизига яқин бўлган Горгон шаҳарида бўлиб ўтди. Маросимда уччала мамлакатнинг президентлари – Ҳасан Руҳони, Қурбонгули Бердумаҳаммад ва Нурсултон Назарбой иштирокида этди. Йўл расман очилиши билан Қозоғистоннинг…

Сунъий ақл одамзодни ўлимга олиб кетадими? Йўқ, дейди Абдураҳим Пўлат.

Буюбританиялик машҳур физик-теоретик ва космолог Стивен Хокинг 1985 йилда оғир касалликдан кейин паралич бўлиб, гапириш қобилиятини ҳам йўқотгач, илм ўртоқлари унга гапириш синтезатори ясаб бердилар. У асосан коляскада яшайди, бир неча бармоқларини зўрға қимиллатиб, электрон тугмаларни босади ва ўзини бироз…

Қурбонгули Бердумаҳаммад ва Нурсултон Назарбой Остонада икки мамлакатнинг стратегик масалаларини ҳал этишмоқда

Кеча Остонга расмий ташриф билан келган Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердумаҳаммад ва Нурсултон Назарбой икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада юксак даражага кўтариш мусалаларини муҳокама қилдилар, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида. Нурсултон Назарбой Туркманистонни МДҲ Эркин Савдо Зонасига киришга чақирибди, аммо ҳамкасбидан ҳали…

Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг: Эрон ИШИДни осмондан урди

Пентагоннинг матбуот котиби Жон Кирбига асосланиб тарқатилган хабарда айтилишича, Эроннинг ҳарбий ҳаво кучлари Ироқ Шом Ислом Давлати позицияларини бомбардимон қилишибди. Жон Кирбига кўра, Эрон F-4 Phantom қирувчи учоқлар билан бир неча кун давомида ИШИДга ҳужум қилмоқда. Франс Пресс Агентлиги Исроил…

Олий Рада Украина ҳукуматининг янги таркибини тасдиқлади

Кеча маҳаллий вақт билан 20 (Тошкентда 23) атрофида Украинанинг парламенти – Олий Рада ҳукуматнинг янги таркибини тасдиқлади. Олий Раданинг 450 аъзосидан 339 нафари қатнашган мажлисда ҳукуматнинг бу таркиби учун 288 депутат овоз берди. 1депутат қарши,30 депутат бетараф, 20 депутат овоз…

Евроосиё Иттифоқи доллар ва еврони ўзаро муомаладан чиқармоқчи

Бугунги “Известия” газетаси Россия, Қозоғистон, Беларусия ҳамда Арманистон иштирокида тузилган Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ташкилотнинг ички муносабатларида АҚШ доллари ва евродан фойдаланмасликга ҳаракат қилинаётгани ҳамда буни кўзда тутадиган 11 та концепция ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги мақолани чоп қилди. Мазкур концепцияга кўра, келажакда…

АҚШ мулозими Бисвал хоним фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди, учрашув марказида яна Васила Иноят

Бугун Тошкентдаги муҳташам Бизнес марказида ўзбек-америка сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди, бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Америка ҳукумат делегациялари вакиллари иштирок этди. АҚШ делегациясига Давлат Котибининг ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал раҳбарлик қилди. Шунингдек, мазкур сиёсий маслаҳатлашувларга илк марта мамлакатдаги кам сонли…

Владимир Норов Люкесембург герцогига ишонч ёрлиғини топширди

“Жаҳон” ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Люксембург Герцоглигидаги элчиси этиб тайинланган Владимир Норов буюк герцог Анрига Брюсселдаги қароргоҳида ишонч ёрлиқларини топширибди. Маросим доирасида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган. Люксембург раҳбари алоқаларни янада кенгайтириш ва…