Кечагина ўтган кунимиз

Нардаран шаҳарчасида Муҳаммад пайғамбарни ҳажвия қилиш қораланди, Франция, Исроил ва АҚШ байроқлари ёқилди

Озорбайжон пойтахти Бокуга яқин Нардаран шаҳарчасида Муҳаммад пайғамбарни ҳажвия қилувчи расмлар чиқарган Charliу Hebdo газетасига қарши митинг бўлгани бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Бир неча юз киши иштирок этган митингда “Исроилга ўлим”, “Америкага ўлим”, “Францияга ўлим”, Германияга…

Барак Обама ва Нурсултон Назарбой телефон орқали Украинанинг жанубидаги вазиятни муҳокама қилдилар

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги тарқатган хабарга кўра, кеча Обаманинг ташаббуси билан АҚШ ва Қозоғистон президентлари телефон орқали Украинанинг жанубидаги вазиятни муҳокама қилдилар. Хабарнинг бошида икки президент икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг келажаги билан бир қаторда халқаро кун тартибининг муҳим масалаларини тилга олганлари…

Тошкент вилоятида уч нафар миршаб ҳибсга олинди

Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканалига кўра, МХХ ва прокуртура органи томонидан Тошкент вилояти ИИБнинг уч нафар мулозими – Рўзмат Маҳкамов, Навфал Имоматов ва Шухрат Файзуллаевлар қўлга олинди. Мазкур милиция ходимлари уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан тил бириктирган ҳолда уларга турли хизматларни…

Абдулазиз Комил АҚШнинг мамлакатимизга тайинланган янги элчисини қабул қилди

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Памела Леура Спратленни қабул қилди. Учрашув чоғида АҚШ элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини Абдулазиз Комилга топширди. Вазирлик тарқатган хабарга кўра, учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ҳамда…

2014 йил ўзбеклар учун муваффақиятли кечдими?

“Ижтимоий фикр” номли масхарабоз ташкилот мамлакатимиздаги аҳоли орасида ижтимоий сўровлар ўтказиб, 2014 йилнинг Ўзбекистон аҳолиси учун муваффақиятли кечганини аниқлабди. Сўралганларнинг 98 фоиздан ортиғи йил ўз ҳаётига катта ижобий ўзгаришлар олиб киргани, оламшумул ўзгаришларни ҳис этаётганини таъкидлабди. Респондентлар “2014 йилда энг…

Наманганда светофорлар қуёш энергияси билан ишлайди, Тошкентда ҳам бунга эҳтиёж бор

Наманганда муқобил энергия манбаи сифатида қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Илк қуёш панеллари шаҳарнинг Навоий ва Бобур хиёбонлари кесишувида ўрнатилади, дейилади маҳаллий матбуот хабарларида. Маълум бўлишича, Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг махсус фойдаланиш бўлими бош муҳандиси Акмалжон Сулаймоновнинг айтишига…

Россиядаги шовотлик мардикор суриядаги исломий жангариларга қўшилмоқчимиди? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи – №2, 20.01.2015)

Хоразм вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари иддаосига кўра, вилоятнинг Шовот тумани Қиёт қишлоғи Идали Қалъа маҳалласида яшовчи 29 яшар Воҳид Ваисов 2013-14 йилларда Россиянинг Воронеж шаҳрига мардикорлик қилиш, шу орқали пул ишлаб, оила боқиш учун борган. Ҳамюрти, 28 яшар…

ИШИД террорчилари 13 нафар ўсмирни футбол матчини томоша қилгани учун қатл этди

Бир қатор оммавий ахборот воситаларига кўра, “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД) террорчи ташкилотининг жангарилари 13 нафар ўсмирни футбол бўйича “Осиё Кубоги-2015” доирасидаги Ироқ – Иордания (1:0) учрашувини томоша қилгани учун қатл этди. Бу қатл ярим йилдан бери ИШИД назорати…

Ўзбекистон чегарачилари қирғизларни мамлакатга бостириб киришда айблади

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини муҳофаза қилиш қўмитаси расмийлари шу йилнинг 18 январь куни уч нафар ўзбекистонлик Қирғизистон чегарасини бузиб ўтгани ҳақидаги уйдирмаларни рад қилди. Ҳолбуки, “чегарани ўзбекистонликлар эмас, айнан Қирғизистон ҳарбий хизматчилари бузиб ўтишган, тўғрироғи, бостириб киришган. Улар Ўзбекистоннинг Варзиқ…

Ислом Карим 16 нафар сенаторни тайинлади

Бугун, 20 январдаги фармони билан президент Ислом Карим конституциявий ваколатига асосан Олий Мажлис Сенатининг 16 нафар аъзосини тайинлади. Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган…