Кечагина ўтган кунимиз

Financial Times: Россиядан четэлликлар қочмоқда, табиий, ўзбеклар ҳам

Financial Times газетаси Ғарбнинг санкциялари остида иқтисоди ботаётган Россиядан чел элликлар қочаётганини кўрсатувчи қуйидаги рақамларни келтирибди. Ўтган йилнинг шу кунларига нисбатан Россиядаги чет элликларнинг сони кескин камайган, масалан, немислар 31%, америкаликлар 36%, британияликлар 38%, испанлар 41% га. Бу мамлакатлардан Россияга…

Иордания ИШИДдан қасос олди, ноўрин қасос

ИШИДнинг одам қиёфасини йўқотган жиҳодчилари 3 февраль куни қўлларида асирда бўлган Иорданияли ҳарбий учувчи Муат ал-Касабехни тириклайин ёқишгандан кейин, Иорданияда 2006 йили ўлимга ҳукм қилинган террорист аёл Сожида ар-Рижауини кеча эрталаб саҳарда ўлдиришибди. Бироздан кейин, Ал-Коиданинг жангариси Зиёд ал-Карбули ҳам…

Миллий театрга янги директор, сайлов театрига икки раҳбар тайинланди

Бугун маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Миллий театрига мамлакатда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудовнинг директор этиб тайинлангани ҳақида хабар қилди. Шуингдек, яна бир ўзига хос театр – Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси раисига ўринбосар ва комиссия маъсул котиби этиб Комилжон Одилов…

Бангладеш вазири Тошкентга келади

Бангладеш тижорат вазири Туфайл Аҳмад бир неча кундан сўнг Ўзбекистонга келади ва енгил саноат, ахборот технологиялари соҳаларига оид шртномалар имзолайди. Мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Масъуд Маннаннинг сўзларимга кўра, ушбу ташриф доирасида томонларн савдо ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама…

Ўзбекистондаги Корейс банкига янги раҳбар тайинланди

Жанубий Кореянинг «KDB: Банк Узбекистан» акциядорлик банки раҳбарияти янгиланди, деб хабар қилди маҳаллий матбуот. Банк кенгаши қарорига кўра, молия муасасаси Бошқарув ҳайъати раиси Ёнг Кю Квак лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Ин Жу Ким тайинланди. Шунингдек, Бошқарув раиси ўринбосари Енг Су…

Устюртдаги газ-кимё мажмуаси сентябрда битади

Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси Қорақалпоғистонда 2012 йилда қуришни бошланган Устюрт газ-кимё мажмуасининг қурилиш ишлари 2015 йилнинг сентябрь ойига қадар охирига етказилади. Устюрт ГКМда ҳар йили 4,5 млрд кубометр табиий газни қайта ишлаб, 4 млрд кубометр сотувга чиқариладиган газ, 400…

Ал-Аҳзар Университети чалламуллаларининг масхарабозларча баёноти

Ислом дунёсининг энг катта ва энг обрўли диний олий ўқув юрти Ал-Азҳар ИШИД жангариларини йўқ қилишга, уларни чормихлашга чақирди, деб хабар беради France-Presse агентлиги. Ал-Азҳар бу руҳдаги баёнотни кеча ИШИДчилар қўлида асирда бўлган иорданиялик ҳарбий пилот тириклайин ёқиб юборилгандан кейин…

Фатхулла Гулен АҚШнинг энг таниқли New York Times газетасида Эрдўғон ва унинг партиясини танқид қилди

Ҳозир ўзини “Хизмат” ҳаракати деб айтаётган фатхулла-гуленчиларнинг лидери Фатхулла Гуленнинг New York Times газетасида эълон қилинган “Туркиянинг Эрдўғонча демократияси” номли мақоласини сансация деса ҳам бўлади. Туркияда исломчилар оқими ичида бўлиниш юз бериб, аввал Бош вазир, ҳозир Президент бўлган Ражаб Эрдўғоннинг…

Россия Туркманистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олишни бу йил кескин камайтирмоқчи

Русларнинг “Новости” Агентлиги бу йил “Газпром” Туркманистон ва Ўзбекистондан газ сотиб олишни ўтган йилга нисбатан 10 млрд кубометрга камайтиришини билдирди. Туркманистондан 2014 йилда 10 млрд кубметр газ олинган экан, 2015 да бу рақам 4 млрд бўлади. Ўзбекистондан эса, 2014 йилда…

Катта театрга кичик раҳбар тайинланди

Kultura.uz интернет нашрининг маълум қилишича, бугун Тошкент мусиқали комедия (оперетта) театрига раҳбарлик қилиб келган санъатшунос Маҳмуд Муродов Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри директори этиб тайинланди. Катта театрнинг аввалги раҳбари Бахтиёр Ёқубов Ўзбекистон Давлат консерваториясининг ректори курсисига ўтказилганди.