Кечагина ўтган кунимиз

Динийлик даражаси дунёда 63 фоиз, Ўзбекистондачи?

Экзит-поллар (сўровномалар) ўтказиш соҳасида жаҳонда биринчи ўринда турадиган Gallup ташкилоти дунёнинг 65 мамлакатида диндорлик даражасини ўлчаш натижаларинини бугунги пресс-релизида эълон қилди. 64 минг киши билан ўтказилган сўравнома натижасига кўра, 63% одам ўзини диндор деб ҳисоблайди. Энг диндор мамлакат Таиланд (94%)…

Россия Эронга С-300 зенит-ракета системаларини яна сотишга бошлади, ақлсиз ўзбекларга нима?

Россиянинг С-300 и Эронга сотилаётгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар шу асрнинг бошларидаёқ тарқалган эди. 2007 йилдаги Эрон-Россия шартномаси С-300 ларни Эронга сотишни расмийлаштирди. Аммо, Эрон ўз ядровий программаларини тўхтатмагани сабабли, Россия 2010 йили Ғарбнинг босими остида Эронга қарши киритилган санкцияларга мажбуран…

Туркиядан ёмон хабарлар: Ағрида эски урушнинг давоми, Ватикан билан янги уруш

Маълумки, Туркия 30 йилчадан бери мустақил бўлиш истагидаги курдларнинг марксистик Курдистон Ишчи Партияси (курдча қисқартирилгани – ПКК) террористлари билан қонли уруш ичида эди. Бундан бир неча йил аввал ПКК музокаралар йўлига ўтиб, қуролли чиқишларини тўхтатган эди. Музокаралар натижасида курдча мактаблар…

Ҳиллари Клинтон АҚШ президенти бўлиш учун курашни бошлаганини эълон қилди

Анчадан бери кутилаётгандек, кеча АҚШнинг собиқ биринчи ледиси ва собиқ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон 2016 йилда бўладиган президент сайловларида иштирок этиш учун кураш бошлаганини расман эълон қилди. У ўз қарорини шахсий веб-сайтида махсус видео кўрсатиш, электон почталарга хат тарқатиш ва…

Яхши хабар: Япония Бош вазири Синдзо Абэ Марказий Осиё давлатларига расмий ташриф билан келмоқчи

Русларнинг ТАСС агентлиги японларнинг Иомиури симбун газетасига асосланиб хабар қилишича, Япония Бош вазири Синдзо Абэ шу йилнинг август ойи охирида Марказий Осиёдаги 5 давлатга расмий ташриф билан келмоқчи. Унинг асосий мақсади – газ, нефть ва бошқа табиий бойликларга эга бўлган…

Миллий академик драма театрида Ёқуб Аҳмедовнинг мактаби очилибди, у кимга хизмат қилмоқчи?

Асосан рус тилида хабар тарқатадиган 12news.uz нашри яна рус тилида билдиришича, машҳур артист Ёқуб Аҳмедов Миллий академик драма театри қошида “Актёрлик маҳорати мактаби” номли театр-студияси очибди. Бу театр тарихида Олим Хўжаев, Маннон Уйғур каби буюк актёрлар ва режиссёрлар бор бўлганини…

Ўлимга ҳукм қилинган Бангладеш Жамоат-и Исломий партияси лидери кечаси осилди

Associated Press агентлигининг бу ҳақдаги хабари минглаб кишилар Бангладеш пойтахтида майдонларга чиқиб, ўлим ҳукми ижро этилганини олқишлаганларини билдириш билан бошланади. Унинг тарафдорлари ҳам чиқса, ўртада жанжаллар чиқишига йўл қўймаслик учун, полиция тайёр эканлиги ҳам айтилади. Бангладеш Покистондан мустақил бўлиш 1971…

Москвалик насроний провославлар Пасханинг асосий маросимини ўтказдилар

Бугун маҳаллий вақт билан ярим кечаси Москвадаги Қутақрувчи Исо ибодатхонасида (Храм Христа Спасителя) Пасха муносабати билан ўтказиладиган тантанали ибодат бошлангани ҳақида Россия ахборот воситалари хабар қилдилар. Ибодатни Партиарх Кирилл олиб борди. У ўз ёрдамчилари билан ёқилган шамлар билан одамлар олдига…

Ражаб Эрдўғоннинг қизи: Имoм-воизлик эканим билан мағрурланаман!

Маълумки, бу йил 7 июнда Туркияда парламент сайловлари бўлади. 10 фоизлик тўсиқни ошиб параламентга 4 та партия кириши мумкин. Турли сўровнома натижаларига кўра, бу партияларнинг учтаси – исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП), сўлчи Жумҳурият Халқ Партиси ва миллатчиларнинг Миллиётчи…

Ҳамма нарса “Бирлик” ва унинг лидери айтгандек бўлмоқда: Куба ва АҚШ раҳбарлари биринчи марта қўл узатиб кўришдилар

Кеча Панамада Америка давлатларининг саммити бошланди. Саммитнинг очилиш маросими олдидан АҚШ Президенти Барак Обама ва Кубанинг феълан хўжайини Раул Кастро қўл бериб кўришганлари жаҳон ахборот воситалари тарафидан катта воқеа сифатида хабар қилинди. Бу – Совуқ уруш йилларидаги душманлик муносабатини юмшатиш…