Кечагина ўтган кунимиз

АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Францияда велосипеддан йиқилиб, оёғи лат еди ёки синди

Кеча Женевада Эроннинг ядровий дастури бўйича шу мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф билан музокралар олиб бориб, бугун куннинг иккинчи ярмида Давлат Котиби бўлгандан бери биринчи марта Испанияга бориши режалаштирилган Жон Керри икки тош орасида спорт билан ҳам шуғулланиб қолмоқчи…

Истанбул фатҳ этилишининг 562 йиллигини нишонлаш Туркиядаги исломчилар партияси тарафидан сайловолди тадбирига айлантирилди

Аввалмбор, айтиш керак, арабчадан олинган “фатҳ” сўзининг “очиш, очилиш, эгаллаш, забт этиш, босиб олиш” каби маънолари бор. Юнонларнинг Константинополь шаҳри турклар тарафидан 562 йил аввал фатҳ этилиши, шаҳарнинг туркларга очилиши сифатида байрам қилса бўладиган воқеадир. Аммо, аслида Константинополь турклар тарафидан…

Бечора мусулмонлар: Ўрта ер денгизида 4 минг муҳожир европаликлар тарафидан қутқарилибди, ўзбекларни ким қутқаради?

Жаҳон хабар агентликлари кеча бир кунда Шимолий Африкадан Европага қочоқ йўллар билан келаётган 4 минг мигрант қутқарилганини билдирдилар. Маълумки, бир ой аввал Африкадан Италияга 700 ёки 900 меҳнат муҳожирини олиб келаётган кемача ҳалокатга учрагач, сони 700 дан 900 гача бўлган…

Евросиё Иқтисодий Иттифоқи Вьетнамни ўзининг Эркин Савдо Зонасига қабул қилди, Ўзбекистончи?

Аслида ЕИИда Эркин Савдо Зонаси (ЭСЗ) деган нарсанинг ўзи ҳам йўқ эди. Аммо, пайдо бўлди. Кеча Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги Бурабай шаҳарчасида (рус хабарларида “поселок” дейилган) Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кирувчи давлатларнинг бош вазирлари йиғилиш ўтказдилар. Бу ерга ЕИИга аъзо давлатларнинг, яъни…

Михаил Саакашвили Одесса вилояти давлат маъмуриятининг раиси вазифасини бажаришга киришди

Пешин соатларида Украина ахборот воситалари Михаил Саакашвилига Украина фуқаролиги берилгани ва у Одесса вилояти давлат маъмуриятининг раиси этиб тайинларгани ҳақидаги Украина Президенти Петр Порошенко имзолаган Фармонларнинг номеригача эълон қилдилар. Айнан ўша соатларда Петр Порошенко Михаил Саакашвили билан бирга Одесса вилояти…

Ўзбекистон ва Белорусь режимларини авиапарвозлар боғлайди

Шу йилнинг 2 июлидан бошлаб, Белорусь пойтахти Минскка узлуксиз авиапарвозлар йўлга қўйилади. Ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати тарафидан амалга ошириладиган мунтазам авиарейслар учун «Airbus» А320 самолёти ажратилган. Умуман олганда бу яхши хабар. Глобаллашув асрида ҳамма катта…

Ростакам сенсация: Гуржистоннинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Одесса вилоятининнг губернатори бўлди

Кеча кечқурундан бери Украинадан келаётган кутилмаган бир хабар, энг қизиғи, тасдиқланмаган хабар, ҳамманинг диққат марказида. Бу хабарга кўра, Гуржистоннинг собиқ президенти, ҳозир Украинада ислоҳотлар ўтказиш бўйича Маслаҳатчи Халқаро Кенгашнинг раиси Михаил Саакашвили Украина Президенти Петр Порошенко тарафидан Одесса вилоят маъмуриятининг…

Ўзбекистон банклари касални яширишга ҳаракат қилишмоқда

Аммо касални яшираётган Ўзбекистон банкларининг қилмишини иситма ошкор қилмоқда. Яъни, бугун бир қанча тижорий банклар бир хил баëнот билан чиқиб¸ аҳолига хориж валютаси сотиш билан боғлиқ муаммо йўқлигини билдиришди. Хусусан, “Ипотека-банк”¸ “Ипак Йўли банки”¸ “Алоқабанк”¸ “Туронбанк”¸ “Асакабанк”¸ “Asia Alliance Bank”…

“Лукойл” ширкати Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмини 4 барварга оширмоқчи

Бундан бир неча ой аввал Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажмини ошириш тугул, мамлакатдан чиқиб кетиш ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълумот сиздирган Россиянинг"ЛУКОЙЛ" ширкати Ўзбекистонда қазилаëтган газ миқдорини 2018 йилга қадар тўрт бараварга оширишни режалаштирмоқда экан. Ширкат президенти Вагит Алекперов рус…

Ислом Карим корейслар билан 7,7 миллиард долларлик шартномалар имзолади, қашшоқлигимиз нима бўлади?

Давлат ташрифи билан Жанубий Кореяда бўлиб турган Президент Ислом Карим корейс томони билан авдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид умумий қиймати қарийб 7,7 миллиард АҚШ долларига тенг 60 та ҳужжат имзолади. Ислом Каримов ва Пак Кин Хе «Чонг Ва…