Кечагина ўтган кунимиз

Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Венгриянинг янги элчиси Тошкентда иш бошлабди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Москвадаги резиденциясига эга Венгриянинг Ўзбекистонга қайта тайинланган элчиси Янош Баллуни қабул қилди. Элчи Ўзбекистон Республикаси Президентига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширган. Бўлиб ўтган суҳбат давомида турли соҳаларда, жумладан, Ўзбекистон-Евроиттифоқ йўналишидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳолати…

“Катта еттилик”нинг Германиядаги йиғилиши битди, пичоққа илинадиган янгилик йўқ

“Катта еттилик” ҳам деб аталадиган G7 саммитини камситиш ниятимиз йўқ. G8 дан Россия ҳайдалгандан кейин G7 га айланган мамлакатларнинг раҳбарлари Украинадиги воқелар туфайли доимий алоқада бўлиб туришди, кўплаб икки томонлама учрашувлар бўлди, Россияга қарши якдиллик билан кураш олиб борилди. Отдан…

Туркманбоши-2 Ўзбекистон Режимбошиси билан кўришиш учун кузда Тошкентга келади

Шу йилнинг куз ойларида Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммад бошчилигидаги давлат делегацияси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатган. Яқинда Тошкентга келиб кетган вазир Мередов иккала режим раҳбарларининг учрашуви, унинг кун тартибига оид масалаларни келишиб кетган бўлса керак.…

“Эзгулик” раҳбари Васила Иноят Варшава анжуманида сиёсий ҳуқуқларни дастаклади!

Жамиятнинг бугун тарқатилган пресс-релизида айтилишича, шу йилнинг 1-3 июнь кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Польша пойтахти Варшавада демократия ривожида ноҳукумат ташкиотларнинг ўрнига бағишланган муҳим конференция ўтказди. Дунё мамлакатлари ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва ноҳукумат тузилмалари вакиллари иштирок этган анжуман замонавий…

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти делегацияси Тошкентга келди, унинг раҳбари Ислом Карим ва Абдулазиз Комил билан учрашди

Рсмий хабарга кўра, бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти бош котиби Ияд Амин Мадани бошчилигидаги делегация билан учрашган. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уларни…

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик мутахассислари Ўзбекистонга келишди

Кеча Бош қароргоҳи Венада жойлашган Атом энергияси бўйича халқаро агентлик экспертлари тадқиқот реакторларидан ядровий ëнилғини чиқариш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Самарқандга келди. Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизматига кўра, уч кунлик анжуман давомида қатнашчилар агентликнинг юқори даражада тўйинтирилган урандан фуқаролик соҳасида…

Ўзбеклар ошхўрлик иллатини дунёга ёйишмоқчи

3 кун аввал Москвада бошланган “Палов культи” марафонида биринчи ўринни Соҳибжон Улуғов ва “Караван чайхана” ошпазлари эгаллабди. Дорогомилово бозорига келиб, 200 рубль эвазига ош еган ошхўрлар ўзбекларни кўкка кўтаришди, уларнинг паловни олқишлашди. Ошпазлик марафони эса ёз ойларида Россия пойтахтининг бошқа…

Мусулмонлар идораси закотнинг меъёрини белгилади, имоннинг меъёрини қачон белгилайди?

Бугунги маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг етакчи мавзуи Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг закот, фидя ва бошқа шаръий нисобларнинг меъёрларини белгилаш ҳақидаги қарори бўлди. Демак, бу йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимга кўра, закот нисоби 1 грамм олтиннинг бугунги кундаги бозордаги…

Туркиядаги сайловларнинг сенсация тўла натижалари

Ҳали Марказий Сайлов Комиссияси кеча Туркияда ўтказилган парламент сайловларининг узул-кесил натжаларини эълон қилгани йўқ. Аммо, Туркиянинг энг обрўли Миллиёт газетаси сайлов бюллетенларининг 99,98 фоизи санаб бўлинганидан кейинги натижаларни эълон қилди. Мана ўша натижалар: АТП – Адолат ва Тараққиёт Партияси –…

Туркияда сайловлар тугади, илк натижаларда сенсация йўқ

Сайлов олдидан тадқиқиотлар ўтказган турли ташкилотлар бугун Туркияда бўлган парламент сайловларининг натижаларини аввалдан қуйидагича тахмин қилган эдилар: АТП – Адолат ва Тараққиёт Партияси – 43-46 фоиз (исломчиларнинг ҳокимиятдаги партияси) ЖХП – Жумҳурият Халқ Партияси – 24-27 фоиз (мухолифатдаги марказчи сўл…