Журнал Ҳаракат
№3 (72) 2008. Кечагина ўтган кунларимиз
"Ҳаракат" Агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 2
Манба: www.harakat.net
Май-июнь, 2008 йил
(Давоми. Бошланғич қисми аввалги файлда)
1 июнь: Ричард Баучер ўзбек демократлари
билан учрашди
Дипломатик миссия билан мамлакатимизда бўлиб турган АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси, Давлат Департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлимининг раҳбари Ричард Баучер бугун кечқурун ўзбек демократлари билан учрашди. Тор доирадаги зиёфат шаклида уюштирилган учрашувда АҚШ тарафидан Ричард Баучернинг ўзи, АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Ричард Норланд, элчихонанинг биринчи котиби Тэд Бургалтер қатнашдилар. Таклиф қилинган меҳмонлар эса: “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, ҳуқуқ ҳимоячилари Шуҳрат Ғаниев ва Абдусалом Эргашев.
Васила Иноят суҳбат чоғида Ўзбекистондаги чуқур ижтимоий-сиёсий кризиснинг сабаби сиёсий ҳуқуқларининг кенг кўламда топталиши ва сўз эркинлиги йўқлигида эканлигини айтар экан, “Бирлик” Партиясининг рўйхатдан ўтиш учун топширган аризалари бир неча марта Адлия вазирлиги томонидан асоссиз равишда рад қилинганини урғулади. Ўзбекистонда ҳозир ўзгаришлар бўлиши учун биринчи навбатда “Бирлик” Партияси тан олиниши ва сиёсий маҳбуслар озод қилиниши керак, бу масалада АҚШнинг Ўзбекистонга таъсир механизмини шакллантириш аввалгидек асосий вазифалардан бири бўлиб қолавериши керак, деди ўзбек демократларининг вакили.
Қирғизистон яна бир ўзбекни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
Москвадаги “Мемориал” марказининг Марказий Осиёда инсон ҳақларини мониторинг қилиш программасининг директори Виталий Пономарев тарқатган хабардан маълум бўлишича, шу йил 14 май куни кечқурун Қирғизистон қашқадарёлик қочқин Эркин Ҳолиқовни Ўзбекистонга топширган. У 2007 йил 22 августда Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида ўтказилган антитеррористик операция вақтида Қирғизистон органлари томинидан ушланган ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, жиноятни бекитиш айблари билан 4 йил қамомққа маҳкум қилинганди.
2007 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Ҳолиқовга нисбатан, хусусан, конституцион тузумни йиқитиш учун ҳаракат қилиш айби билан қидирув эълон қилган. Унинг ўзи бу айбларни сохта дейишига қарамасдан, Қирғизистон томони Ўзбекистоннинг талабани бажариб, Ҳолиқовни қўшни мамлакат органлари ходимларига Ўш шаҳрида топширган. Топшириш хусусида Қирғизистон Бош прокурори қарор чиқарган экан.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дейди “Ҳаракат” агентлигининг мухбири, жуда кўп қамалаган ҳизбитаҳрирчилар, акромийлар ёки бошқа диний оқимларнинг аъзолари каби Эркин Ҳолиқов ҳам Ўзбекистонда дин