Журнал Ҳаракат
№5 (44) 2003. Сиёсат
Вокеалар хроникаси -
«Эрк» демократик партиясининг 5-чи курултойи
Шу йилнинг 6 майида «Бирлик» халк харакатининг курултойи ўтказилиши билан бошланган сиёсий вокеалар Ўзбекистонда демократик жамият куриш жараёнига янги тус берди, десак муболага бўлмайди. Бундан кейин, август ойининг бошларида Ўзбекистон Дехконлар ва Тадбиркорлар Партияси, август ойининг сўнгида «Бирлик» Халк Харакати Партияси таъсис курултойларини ўтказган бўлсалар, октябрь ойида «Эрк» демократик партияси навбатдаги курултойини ўтказди. Айни пайтда, Озод Дехконлар Партиясининг курултойини ўтказиш учун тайёргарлик ишлари бошлангани маълум бўлди.
Ўзбекистонда ошкораликнинг йўклиги сабабли, кўпчилик бу мухим вокеалардан хабардор эмас. Информацион имкониятлари чекланган мазкур партиялар хам бу вокеалар хусусида етарлича тўла хабарлар таркатолмаганлари маълум.
«Бирлик» халк харакати ва «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг курултойларига оид материаллар «Харакат» журналининг 3-чи (2003) ва 4-чи (2003) сонларида хамда мухолифатнинг сайтларида ( www.birlik.net ва www.harakat.net ) етарлича бор. Ўзбекистон Дехконлар ва Тадбиркорлар Партияси мамлакатдаги бошка мухолифат партиялар ва хукук химоячиси ташкилотлар билан алока килмагани сабабли, бу партиянинг курултойи кандай ўтгани хамда унинг рахбар органлари хусусида маълумотлар йўк хисоб. Бу партия тузилиб улгурмасданок таркалиб кетди, деган гаплар бор, халос.
Бу масалада «Эрк» партиясини ўрни бироз бошкача. Шу йилнинг июнь-август ойларида партияни кайтадан жонлантиришга уринишлар бўлаётгани ва унинг курултойини ўтказиш тайёргарликлари хусусида хабарлар пайдо бўлди. Аммо, бу ишнинг ташаббусчилари илк боскичдаёк демократик принциплар ва энг мухими, партиянинг Низомини бузабошлаганлари сабабли, партияда ички бўлиниш юз берди. Бу вокеаларни яширишга интилган партиянинг расмий сайти ( www.uzbekistanerk.org ) хам курултойга тайёрланиш жараёнлари ва курултойнинг ўзини ошкоралик рухида ёритмади.
Нихоят октябрь ойида курултой ўтказилди. «Эрк» партясида ички демократия ва «Эрк» партиясининг демократик имижини тиклаш, демократия учун кураш йўлида хамма мухолифатдаги кучлар билан бирлашиш гояси учун курашган «Эрк» партиясининг Бош котиби Самат Мурод ва унинг тарафдорлари галаба козондилар. Самат Мурод партиянинг раиси этиб сайланди. Аммо, партиянинг янги рахабарияти хам курултой хусусида тўлик маълумотлар таркатиш имкониятига эга бўлмади.
Шу кунларда бу партиянинг янги рахбарияти партиянинг расмий нашри бўлмиш «Эрк» газетасини чикариш ва ўзининг сайтини очиш учун харакатлар бошлагани маълум килинди. Партия ичида сўнги йилларда бўлган вокеалар вакти келиб бу нашрларда ёритилса керак.
Биз журналнинг бу сонида «Эрк» партясининг курултойи билан боглик бўлган вокеаларнинг хроникасини ёритмокдамиз. Максадимиз – келажакда ёзиладиган тарих учун бор фактларни саклаб колиш. Куйида шу вокеалар хроникаси.
«Эрк»чиларнинг йигилиши пленумми ёки йўк?
(«Харакат» хабар агентлигининг янгиликлар тасмасидан, 15 июнь 2003 йил)
14 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси Марказий Кенгашининг бир гурух аъзолари йигилиш ўтказиб, уни партиянинг пленуми деб атадилар. Бу йигилиш «Эрк» раисининг ислом экстремистлари билан хамкорлигни коралаган Марказий Кенгаш аъзоларидан сир тутилди ва шу сабабли бу мажлис ўтказилиши аввалдан эълон килинмади. Мажлисда тахминан 25 киши катнашган.
Ўзини «Эрк» партияси Бош котиби деб эълон килган Отаназар Орипов мажлис ахлига республикадаги сиёсий, ижтимоий ва иктисодий ахвол билан боглик холда партиянинг навбатдаги вазифалари тўгрисида ўз мулохазаларини айтди. Унинг асосий фикри Сталиннинг «зиддиятлар ортиши» хакидаги тезисидан келиб чикарилан бўлиб, бундан буён «кўплаб бошка зиддиятларнинг келиб чикиши» таъкидланган. У партия сафларини ёшлар хисобига кенгайтириш зарурлигини хам айтди. Ёшлар партиянинг 1994 йилдаги карашига кўра, «партия буйруги билан Оллох учун хаётларини бир зум хам ўйламасдан берадиган» килиб тайёрланадиларми, ёки хозир бошкача усуллар хам кўлланиладими, деган масала мажлисда кўрилиб кўрилмагани хакида хабар йўк.
«Эрк»чиларнинг 14 июндаги йигилишии хусусида баъзи тафсилотлар
(«Харакат» хабар агентлигининг янгиликлар тасмасидан, 16 июнь 2003 йил)
«Эрк» демократик партиясининг Бош котиби Самат Муроднинг мухбиримизга берган хабарига кўра, у Тошкентда Отаназар Орифов бошчилигидаги бир гурух одамлар «Эрк»нинг Марказий Кенгаши пленуми номи остида кандайдир йигилиш ўтказаётганларини тасодифан эшитиб колган ва йигилганлар учун кутилмаганда у ерга кириб борган. Мажлисда 45 кишилик Марказий Кенгашнинг ўзини хам кўшганда 9 аъзосигина катнашаётганини кўрган Самат Мурод дархол сўз олиб, бугунги йигилишнинг хеч кандай конуний кучи йўклигини, ўзи партиянинг конуний Бош котиби бўлатуриб, бу мажлис ўзидан сир тутилгани, худди ўзи каби Кашкадарёлик Марказий Кенгаш аъзоси Дайнов Ташанов ва бошка бир катор МК аъзолари умуман бугунги йигилишдан хабарсиз эканликларини айтиб, бу ердан чикиб кетган.
Маълум бўлишича, бундан кейин мажлис тўпалонга айланиб, охир-окибатда унда катнашиш учун келган Марказий Кенгаш аъзоларидан яна икки киши, улардан бири Фаргоналик собик Ўзбекистон халк депутати Иномжон Турсунов, йигилишни тарк этдилар. Шундай килиб йигилишда «Эрк» партияси Марказий Кенгашининг 6 аъзоси колди. Улар шу холда хам мажлисни давом эттирдилар ва Самат Муродни Бош Котибликдан олиб, ўрнига Отанзар Ориповни сайладилар.
Бу ерга ўзининг айтишича тасодифан келиб колган Шахрисабзлик Саидакром Саидалиевга «Бирлик»нинг номдан келган вакил сифатида сўз беришганда, у «Бирлик» номидан катнашиш учун хеч кандай ваколати бўлмаганлигини, лекин эркчиларнинг хам жонланиш учун уринаётганларидан хурсанд эканлигини айтиш билан чекланган.
Самад Мурод ўша куни таркатган рамий баёнотида бу йигилишни «Эрк»га карши уюштирилган провокация деб бахолади. Унда куйидаги сўзлар хам бор: «Маълумки, бу Отаназар Орипов томонидан ЭДП МК Бош котиби Самад Муродга карши уюштирилган учинчи тўнтариш. У 1994 йил март ойида Самат Мурод суикасддан кейин хали тўшакда ётган пайтдаёк ўзини МКнинг «Бош котиби» деб эълон килганди. Кейин 1997 йилда хеч бир ваолати бўлмаган бир йигилишда уни кайтадан Бош котиб деб эълон килишган. «Эрк»нинг Низомига кўра, партия Марказий Кенгашининг Бош котибини Курултой сайлайди ва вазифасидан озод этади. Отаназар Орипов ЭДПга Бош котиб бўлишга иштиёки нечогли кучли бўлмасин, у навбатдаги Курултойгача кутишга мажбур. Якин келажакда «Эрк» партиясининг навбатдаги Курултойини чакириш учун ишлар олиб борилмокда. Албатта, унга О.Орипов хам таклиф этилади. Мархамат, нафакат Бош котиблик, хатто раисликка хам ўз номзодини кўйиши мумкин».
Мухбиримизнинг бошка манбалардан олган маълумотига караганда, тўпалонга айланиб кетган Марказий Кенгаш «пленуми» Самат Муродни Отаназар Орифовга алмаштиришдан бошка масала кўрмаган. Лекин бу ерда бир неча марта сўзга чиккан Отаназар Орифов ва Дилором Исхокова «Бирлик»ни, хусусан Абдурахим Пўлат, Васила Иноят ва Исмоил Дадажонларни «Эрк»ни бўлиш учун харакат килаётганликда айблаганлар. Вахоланки, дейди мухбиримиз, Марказий Кенгаш аъзоларининг асосий кисмидан яшириб мажлис ўтказиш ва партия Низомини бузган холда унинг Бош котибини ўзгартиришнинг ўзи ташкилотни бузиш учун йўл очиб беради.
Кейинчалик Отаназар Орипов ва унинг тарафдорлар пленумда партия Курултойини чакириш хакида карор хам олингани гапирабошладилар. Лекин бу хусусд

Эргашев Урмонжон - Ким кимдир? - Who is Who?