“Ҳаракат” Хабар Агентлигидан:

Қопқоқланган кўзадан ўзини озод қилган одамнинг истакларини амалга оширган жин ҳақидаги афсона ҳаммага маълум. Унинг латифавий варианти ҳам бор. Жин кўзада ётаркан, биричи минг йил давомида “ким мени озод қилса, бутун истакларинни амлага ошириб, уни бахтли қиламан” деб ўзига ўзи ваъда берибди. Ҳеч ким уни қутқара бермагач, иккинчи минг йилликни “Кўзани очган одамни ўлдираман” деб ўтказган экан.

“Ҳаракат” агентлиги, шу номдаги журнал эмас, Дилмурод Саййидни хабарчи-мухбир сифатида фаолиятга тортиш ниятида бўлгани тўғри. Буни кимдандир эшитган Дилмуродни кутишнинг “биринчи минг” йилига киритганимиз, Агентлик ичидаги баъзи муаммолар туфайли ниятимизни қарорга айлантиролмасдан унга вақтида жавоб беролмаганимиз ва уни “иккинчи мингликка” киришга мажбур қилганимиз учун унинг ўзидан узр сўраймиз.

Жин ҳақидаги латифани билсак ҳам, Дилмуроднинг бунчалик қаҳрли сўзларга лойиқ бўлмасак керак. Унинг айбномаларини ўша латифа нуқти назардан қарасак, уларга жавоб бериш ҳам ортиқча. Шундай бўлса ҳам, бир-икки оғиз сўз айтмоқчимиз.

Кўринишидан, Дилмурод журналимизни ўқимаган ҳам. Унинг даҳшатлари танқидлари Хабарларимизга оид.

Дилмуроднинг фикрича, “БИРЛИК”ни бир ё икки киши эмас, балки унинг раҳбариятига хос бўлган ҲОКИМИЯТ-ПАРАСТЛИК пароканда қилган”. У бутунлай ҳақ. Асосий сабаб “ҳокимиятпарастлик” бўлганлигига ҳозир ҳеч ким шубҳа қилмайди. Лекин, журналистлар жуда яхши биладилар, ҳар қандай айбнома етарлича далиллар билан асосланмаса, айбланувчи бизни судга ҳам бериши мумкин. Шунинг учун, биз бугун ўша раҳбарият ичида “ҳокимиятпарастлиги” исбот қилинган одамларнинг исминигина тилга олдик. Хусусан икки одамни – Эркин Воҳидов ва Салай Мадаминовни ёздик. Чунки, айнан шу иккита “антикоммунист” Коммунистик партия рўйхатидан альтернативсиз депутатликка сайланганлар.

Улар учун сайловлар альтернативсиз бўлгани учун, Каримов томонидан тайинланганлар, десак бўлаверади. Шундан кейин улар Каримовга хизмати қилганлар ва “Бирлик”ни ўша пайтда пароканда қилишга асосий ҳисса қўшганлар. Айбномаларимиз асосли бўлгани сабабли, 53-54-чилар бизга эътироз билдиролмаяптилар.

Ҳеч кимнинг шубҳаси бўлмасинки, Абрураҳим Пўлат ва “Бирлик”нинг бошқа раҳбарлари ҳақида шу каби фактлар очилса, уларни ҳам хоинликда айблаймиз.

Суҳроб Исмоилов ҳақида. У ўтган йили “Ҳаракат” журналида “Бирлик” Партияси аъзоси сифатида мақола эълон қилган ва 1 ойдан кейин, буни ҳеч кимга айтмасдан, ХДПда пайдо бўлган. Бу унинг шахсий иши, аммо аввалги партиясидан чиққанини эълон қилса, шарафини сақлаб қолган бўларди. Агар Дилмурод ёки бошқа бир одам хабарларимизда “Суҳроб Исмоилов “ВЕРИТАС”да демократ, ТВда маддоҳ!” деб айтилгани хато эканлигини исботласа, ундан ҳам узр сўрашга тайёрмиз.

* * * * *