(“Бирлик” Партиясининг баёноти, 12 июнь, 2010 йил)

Ўшда бўлаётган воқеалар аллақачон назорот остидан чиқиб кетган. Ўзи ноқонуний бўлган Вақтли ҳукумат ҳеч нарсага қодир эмас. Қирғизистонда ҳукумат йўқ. Давлатчилик ҳам йўқ бўлиш арафасида.

Бундай шароитда Ўзбекистон бу жараёнларга аралашишга мажбур. Бу — Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек ва қирғиз халқлари олдидаги мажбуриятига айланди.

Ўзбекистон армияси зудлик билан тинчликни сақлаш кучлари мавқеи остида Қирғизистоннинг жанубий қисми, биринчи навбатда, Ўш вилоятини ўз назорати остига олиши ва Қирғизистонда қонуний ҳокимият тикланмагунча ўша ерда қолиб, икки қардош халқнинг тинчлигини сақлаши керак.

Бундай акция фақат у ердаги ўзбекларни ҳимоя қилиш эмас, давлатчилик анъаналари бўлмаган қирғизларнинг тарих олдидаги обрўсини сақлаб қолиш учун ҳам керак.

“Бирлик” Партияси Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилиб, зудлик билан миллат олдидаги ўз вазифасини бажаришга чақиради.

* * *

Қонли воқелар тўхтаган бўлса ҳам, ўзбекларни камситиш, хўрлаш, уларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш сиёсати давом этаверди.

2012 йилнинг май ойи бошларида Мустақил Халқаро Комиссия Қирғизистон жанубидаги воқеаларни ўрганиб чиқиб, фашизм ва геноцид сўзларини ишлатмаса ҳам, ўзбеклар қирғиз фашистлари тарафидан геноцид қилинганини феълан тан олди. Ўшанда, аниқроғи 2011 йил 7 май куни “Бирлик” Партияси қуйидаги баёнотини эълон қилди (Баёнот қирғизларга қаратилгани сабабли, у рус ва инглиз тилларида тарқатилган).