Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
«Ҳаракат»:
Ишонинглар, ҳеч бир киноясиз айтмоқдамиз, биз ҳар қандай насиҳат ва маслаҳатни тўғри ва миннатдорчилик билан қабул қиламиз. Аммо, уларни ишлатиш-ишлатмаслик хусусидаги қарор ўз мантиғимиздан келиб чиқиб олинади. Акбар Шоҳнинг хатини ҳам миннатдорчилик билан қабул қилдик. Аммо, бу хусусдаги фикрларимиз қуйидагича.
Биз ўзбекларни «қорамол» демадик. Аммо, Ўзбекистонни мустақил қилдирмаслик учун ҳатто тиш-тирноғи билан ёпишиб ҳаракат қилган, Ўзбек тили давлат тили бўлсин талаби билан чиққан ҳатто отахонларни калтаклатган, Ўзбек тили давлат тили бўлсин деган ўзбекларни қаматган Ислом Каримни мустақиллик отасига чиқарган ўзбекларнинг ўзи ўзини ақли ишламайдиган пода қилиб кўрсатмадими? Ваҳоланки, миллионлаб ўзбеклар Ислом Каримнинг кимлигини яхши биларди. Масалан, ҳозир гўёки Ўзбекистон Қаҳрамони ҳисобланадиган, аслида чўчқадан бошқа нарса бўлмаган Абдулла Ориф ва Эркин Воҳид кабилар буни жуда яхши билишарди.
Бу ҳам майли. 2010 йили қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқдилар, Ўзбек аёлларининг ҳайвонлардек подалашиб зўрладилар, туғилмаган Ўзбек чақалоғини онанинг қорнидан суғириб олиб, бошини копток қилдилар. Аммо Ўзбек миллати ҳайвондек қисиб ўтирди. Қорамол бўлди. Келинг, бу баҳсни тўхтатайлик. Акс ҳолда, аминмизки, биз эмас, Сиз ўзингиз: «Эй, чўчқа эканмизку!» деб бақиришга бошлайсиз.
Энди шахсингизга келайлик. Ўзбегимни ўйлаётган, аммо ҳеч нарса қилолмаятган экансиз, худди Сиз кабиларни бирлаштирувчи «Бирлик» бор эканлигини билмаганмидингиз? Айтайлик, билмагансиз. Аммо, ҳозир билибсиз, биринчи берадиган саволингиз «Сизларнинг сафингизга қўшилмоқчиман, нима қилай?» бўлиши керакмасмиди? Ёки ҳар бир ўзбек ўзича хор бўлиб юраверишини истайсизми? Демак, қорамолликдан чиқиш нияти ҳам йўққа ўхшамоқда-ку.
Келинг, шу каби жиддий саволлар устида ўйлайлик. Бўлар иш бўлди, ҳозир биринчи навбатда, бизни бу ҳолга келтиришда душманларимизга хизмат қилган хоинларни жазолаш механизмларини яратайлик. Акс ҳолда, бизни ярим чақага сотиб кетаверадиган 53-54 лақабли Салой Мадамин каби ифлос шоир-ёзувчилардан қутилолмаймиз. Акс ҳолда, қайтадан миллат бўлолмаймиз.
