Учинчидан.

Туркистон ғояси ҳақида. Туркистонни бирлаштириш учун узоқ йиллардан курашиб келаётган бобокалонларимиз бор. Мен бу хусусда ёзган мақолаларимдан бирининг сарлавҳасида “эски ғоя, янги фикрлар” ибораси бор ҳатто. У мақолада Туркистон учун курашган буюкларимизнинг номи санаб чиқилган, биз уларнинг ишини давом эттираётганимиз алоҳида урғуланган. Бу мақоламнинг русча варианти “Ҳаракат” журналидан ташқари Центразия сайтида ҳам бор. Аммо, умумтуркистон ғояси билан Туркистоннинг собиқ Совет жумҳуриятларини ўз ичига олган Ўрта ( Марказий) Осиё ёки таъбир жоиз бўлса “Кичик Туркистон” ғоясини адаштирмаслик керак. Табиий Ботир Норбой каби ҳаромийлар бунинг фарқига бормасликлари мумкин.

Аммо, ҳамма билишини истардим, айнан шу “Кичик Туркистон” ичидаги мустақил мамлакатларни, қайтариб айтаман, мустақил мамлакатларни, ЕИ йўлидан бориб, “Туркистон Бирлиги” ёки “Марказий Осиё Бирлиги” номи остида бирлаштириш ғояси мен тарафимдан ўртага отилди ва мен тайёрлаган лойиҳа асосида “Бирлик”нинг қурултойида махсус резолюция қабул қилинди.

Ҳар қандай одам, айниқса, журналист одам, бирон нарсани ёзмоқчи бўлса, ёзаётган мавзусига оид манбаларни билиши, билмаса, ўрганиши керак. Акс ҳолда, у журналист эмас, масхарабоз бўлади. Ўзбек журналистлари Ислом Карим режими остида айнан шундай масхарабозларга айланганлар. Кўриб турибмизки, биздан айрилгач, Ботир Норбой ҳам масхарабоз бўлиб қолибди. Масхарабоз, бунинг устига ҳаромий бўлган Ботир Норбай иштирокида “Туркистон Тонги” ҳам масхарабозларнинг ҳаромхонасига айланиши муқаррардир. Қоғозда тузилиб, қоғозда қолиб кетган “Туркистон халқ ҳаракати”ни бу ерга тиқиштириш ҳам масхарабозликдир.