“Ҳаракат” сайтидан:

Пўлат Охун партия ва сафдошларининг олдидаги маъсулиятини унутмаганлигини эслатиб, фаолиятини давом эттиришини билдирмоқда. Бу ҳақиқий сиёсатчининг олқишларга сазовор қадамидир.

Лекин Исмоил Дадажоннинг мантиғидан келиб чиқсак, унинг ваколатлари 2005 йилдаёқ битган деб ҳисоблаш керак. Ҳақиқий мантиқ шундан иборатки, Қурултойда сайланган одам ўз вазифасини янги қурултойгача бажаради. Исмоил Дадажон эса маъсулиятдан қочмоқда. Аслида, у сўнггги йиллларда партия фаолиятида ҳеч қандай шаклда иштирок этмади ва ўз маъсулиятини унутди. Ҳозир у ислом фанатикларига қўшилиб, “Бирлик”га қарши курашмоқда. Партиянинг Фарғона вилоят ташкилоти уни феълан партиядан чиқарган. Унинг бу баёноти эса – партияга қарши курашининг бир парчаси, холос.

У аввалалри ҳам бир неча марта “Бирлик”даги лавозимидан кетгани хусусида баёнотлар берган, аммо уларни эълон қилмаганимиздан фойдаланиб, ўзига керак бўлган жойларда раис ўринбосари номидан гапираверган. Бундай масхарабозликларга чек қўйиш мақсадида, унинг баёнотини эълон қилмоқдамиз.