Исмоил Дадажон, “Бирлик” Партияси раисининг ташкилий ишлар бўйича ўринбосари

(бу баёнотни мухбиримиз Ватандош сайтидан олди):

Мен “Бирлик Халқ Ҳаракати партияси” раиси ўринбосари Исмоил Дадажонов 25 август 2009 йилдан партия раиси ўринбосарлигидан истеъфо берганлигимни маълум қиламан.
Истеъфоимнинг сабаби “Бирлик” ХҲПнинг 2003 йил 25 августда Қўқон шаҳрида ўтган 1 Қурултойида сайланган раҳбарият партия низомига кўра 3 маротаба 2 йилдан, яъни 6 йиллик муддатга сайланиши мумкинлигини назарда тутган холда, бу муддат 2009 йил 25 августда тугаганлигидир.

Партия низомига партиянинг бошқа раҳбарларининг ҳам итоат қилишларини тавсия қиламан. Партия Қурултойи ўтказилиб янги раҳбарият сайлангунча партияни бошқаруви Марказий Кенгаш Ҳайъатига топширилиши керак. Ана шу ҳолатда биз мавжуд ҳукуматдан фарқ қила оламиз.