“Юзга юз минг!” кампанияси ва қўшниларимизда хабарчиликнинг аҳволи

Сайтимизда “Юзга юз минг!” шиори остида янги камапания бошлаганимизга 20 кун бўлди. Мақсадимиз — “Ҳаракат” ахборот агентлигини кунига 100 та янги хабар тарқатадиган ҳолга келтириш ва бу ишда ўқувчиларимизнинг моддий ёрдамига таяниш эди. “Бирлик” лидери Абдураҳм Пўлатнинг бу ҳақдаги чақириғи сайтнинг “Юзга юз минг!” бўлимида ер олган.

Маълумки, 21 асрда яшаётган бўлишимизга қарамасдан, Ўзбекистонда замонавий хабарчилик мутлақо йўлга қўйилмаган. Давлатнинг бирдан-бир ахборот органи бўлмиш ЎзА фақат душанба-жума кунлари иш соатларида 10-15 дона хабар тарқатади. Агентлик иш соатларидан ташқари вақтда хабар тарқатмайди, шанба куни номигагина ишлаб қўяди. Ваҳоланки, ривожланган мамлакатларнинг ҳар бирида, бир эмас, кўп сонда хабар агентлтилари кеча-кундуз тўхтамасдан юзлаб хабар тарқатишади. Чунки, бугунги ҳаётни замонавий хабарчиликсиз тушуниб бўлмайди, хабарчиликсиз ҳеч қандай ривожланиш бўлиши мумкин эмас, на сиёсий на иқтисодий.

Биз Ўзбекистонда бу соҳада инқилобий ўзгариш қилиш учун бел боғладик. Бу жуда оғир иш эканлигини ҳам биламиз. Бунинг устига, Абдураҳим Пўлатнинг чақириғида таъкидлаганидек, мақсад фақат “Ҳаракат” агентлигини замонавий даражага олиб чиқиш эмас, бу лойиҳадан ёриб ўтиш воситаси сифатида фойдаланиб, Ўзбекистонда катта ўзгаришларга замин тайёрлаш.

Биз бу ишни бажарамиз, мақсадимизга эришамиз. Аммо, бугунги шароитда ўқувчиларимизнинг моддий ёрдамига муҳтожмиз. Мамлактнинг бугунги обрўси, ватан ва миллатнинг келажагини ўйлайдганлрга мурожаат қилиб, сайтнинг “Юзда юз минг!” бўлимида кўрсатилан йўллар орқали бизга ёрдам беришга яна бир бор чақирамиз.

Ўтган 20 куннинг ичида баъзи марраларни эгалладик. Бир кунда тарқатиладиган хабарларни 20-25 га чиқарган кунларимиз ҳам бўлди, Аммо, ўртача бир кунда 15 дан кўп хабар тарқатмоқдамиз. Бу йўналишда ЎзАни орқада қолдирдик.

Лекин, фаолиятимизни қўшниларга солиштириб баҳолаш ҳам ўринли бўлса керак.

Масалан, қозоқларнинг “Казинфом” номли давлат хабар агентлиги ЎзА каби ҳафтада 5 ярим кун фақат иш соатларида хабар тарқатади. Масалан, ўтган жума куни бу агентлик 60 хабар тарқатган, шанба куни 30 хабар. Бизда каби, улар тарқатган хабарларнинг сал кам ярмиси дунё агентликларидан таржима қилиб олинган.

Қирғизларнинг “Кабар” агентлиги ҳафтада 7 кун иш соатларидагина 20-30 дона хабар тарқатади, уларнинг катта бир қисми дунёнинг бошқа хабар агентликларидан олинади.

Демак, давлатнинг катта маблағи билан иш олиб бораётган қозоқ ва қирғизлар билан солиштирсак ҳам, мухолифатнинг ўта чекланагн имкониятлари ичида жуда катта натижаларга эришдик. Кунига 100 хабар тарқатиш даражасига чиқсак, қўшни давлатларнинг расмий агентликларидан олдинга чиқамиз. Ўзбекларнинг Марказий Осиёдаги ролини тиклашга бошлаймиз. Хабарларни бошқа тилларда ҳам тарқатишга эришсак, Ўзбекистонни дунёга танитамиз.

Ўзбекистондаги сиёсий-иқтисодий-ижтимоий аҳволни ҳисобга олиб, ҳозирча асосан чет элда яшаётган ўзбекларга мурожаат қиламиз. Бу бошлаган муҳим ишимизни давом эттириш учун бизга ёрдам беринг. Бу – бизнинг шахсий ишимиз эмас. Ҳаммамизнинг ишимиз ва вазифамиз. Моддий ёрдам бериш ҳам ишга қўшилишдир. Ўзбеклар замонавий миллат эканлигини кўрсатишдир.

Бундай олийжаноб ишга қўшилишни истаганлар учун қуйидаги маълумотларни эслатамиз.

1. АҚШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:

Association Central Asia
IBAN = SE18 8000 0821 4999 4259 1562
SWIFT/BIC = SWEDSESS
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2

Ҳамма ҳомийларимизга аввалдан миннатдорчилик билдирамиз.