Биздан ҲАРАКАТ, Аллоҳдан БАРАКАТ!
«Ислом динида қилиниши муқаррар бўлган ислоҳотларнинг умумий принциплари ҳақида»
номли мақола, ҳеч шубҳасиз, ўзбек халқининг ва Ислом динининг тарихида бурилиш яратадиган нуқта бўлади. У мақоланинг фундаменталлиги — ҳеч ким бахс этолмайдиган қуйидаги баёнотдадир: Ислом дунёси ҳозир ҳаммадан, ҳамма нарсадан орқада, демак ўзгаришлар, яъни ислоҳотларга муҳтож.
Ҳар қандай фундаментал асарда бўлгани каби, бу мақолада ҳам мавзунинг тафсилотларига кирилмайди, баъзи баёнотлар уларни исботловчи мисолларсиз, зийрак одамлар томонидан шундоқ ҳам тан олинган шаклда берилади. Масалан, Ислом дунёсининг илм-фан ва техника соҳасида Ғарбдан яқинлашиб бўлмайдиган даражада орқада қолиб кетиши.
Буларни тушуниш, тушунмаганларга тушунтириш, керак бўлса, қўлда фактлар билан реалликни ёритиш учун ҳам катта мардлик керак. Шундай мард инсонлардан бири – “Бирлик” Партиясининг Андижон вилояти раиси Саиджаҳон Зайнобиддиндир.
У сайтимиздаги мақолага муносабатини, тўғрироғи, ижобий мунсабатини, рус тилида ёзилган “Схоластика парализовала исламский мир” мақоласида билдирибди. Унда тарихий фактлар билан Ислом дунёси ўрта асрлардан эътиборан секин-аста инқирозга юз тутишга бошлагани кўрсатиб берилади.
Бу мақоланинг ўзи анализ ва таҳрирга муҳтож бўлса ҳам, уни асл шаклида, ҳеч ўзгартиришсиз сайтимизнинг
